| 1 |
1. Уч кишидан иборат қуйидаги таркибда саноқ комиссияси тасдиқлансин: - Ф.Норбутаева; - А.Қиличев; - М.Қувонов. 2. Жамият акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. |
| 2 |
Жамият ижроия органи раҳбарининг 2022 йилдаги фаолияти қониқарли деб тасдиқлансин ва ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
Жамиятнинг 2022 йиллик бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалари қониқарли деб тасдиқлансин ва ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
“FINANCE AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2023 йил 30 майдаги Миллий стандартларга мувофиқ аудиторлик текшируви хулосаси тасдиқлансин. |
| 5 |
Жамият кузатув кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилиш тасдиқлансин. |
| 6 |
1. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган 7645463,0 минг сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - уставга кўра 2022 йил якуни учун акция номинал қийматининг 15 фоиз миқдорида (акциянинг номинал қиймати 1920 сўм*15% = 288 сўмдан) жами – 175968 сўмни ёки соф фойданинг 0,0023 фоизини жамият томонидан чиқарилган 611 дона имтиёзли акцияларга дивиденд тўлови учун йўналтиришга; - соф фойданинг 2 фоизи – 152909,26 минг сўмни ижроия органига; - соф фойданинг 1 фоизи – 76454,63 минг сўмни Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга; - 96,9977 фоизи яъни 7415923,142 минг сўмни Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) (450 сатр)дан бўлган фарқни ёпиш учун йўналтириш тасдиқлансин. 2. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар мазкур йиғилиш қарори қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида тўлаш тасдиқлансин. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўлашни бошлаш санаси: 03 июл 2023 йил. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендларни тўлашни тугатиш санаси: 02 август 2023 йил. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар белгиланган тартибда ва юқорида кўрсатилган муддатларда акциядорларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиш йўли орқали амалга ошириш тасдиқлансин. |
| 7 |
1. “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖ Бош директори этиб 2023 йил 03 июл кунидан жамият акциядорлари умумий йиғилишигача бўлган даврга Мухторов Сирожиддин Актамович тасдиқлансин. 2. Жамият номидан Бош директор Сирожиддин Мухторов билан меҳнат шартномасини (шартномани амал қилиш муддати – 2023 йил якуни бўйича ўтказиладиган жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишигача) имзолаш ваколати Кузатув кенгаши раисига берилсин. 3. Жамият Бош директори С.Мухторовга: - ўз вазифаларини бажариш даврида барча бирламчи ва банк хужжатларига биринчи имзо қўйиш ҳамда жамият Уставида белгиланган ваколат ва мажбуриятлардан қонун доирасида фойдаланиш ҳуқуқи берилсин; - “Ўзпахтасаноат” АЖ тугатиш Лойиҳа офиси, “Самарқандпахтасаноат” ҲАБ хамда Кузатув кенгаши томонидан бажарилиши белгиланган буйруқ ва топшириқларни ўз вақтида амалга ошириш вазифаси юклатилсин. |
| 8 |
1. 2023 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини: - Миллий аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш учун “FINANS AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори - 9500,0 минг сўм этиб тасдиқлансин; - Халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш “FINANS AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг миқдори - 9500,0 минг сўм этиб тасдиқлансин. 2. Жамият ижроия органи раҳбарига: - юқорида кўрсатилган аудиторлик ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномаларни тузсин; - қонунчиликда белгиланган муддатларда жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ҳамда хулосаларни киритсин. |
| 9 |
Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 10 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар тасдиқлансин: 1. Фарходов Йигитали – Давлат мулки объектдаридан самарали фойдаланиш маркази Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси – бошқарма бошлиғи. 2. Муродуллаев Ғолиб – «Самарқандпахтасаноат» ҲАБ – тугатиш комиссияси аъзоси. 3. Абдурахмонов Азизжон Камбарович – «Ўзпахтасаноат» АЖ тугатиш Лойиҳа офиси - бош мутахассиси. |
| 11 |
Жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси 2-иловага ҳамда жамият штатлар жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 12 |
Жамиятнинг қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган ҳақдорликларни жамият балансидан чиқариш учун жамият ижроия органи томонидан керакли ҳужжат тақдим қилинмаганлиги сабабли навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиш кун тартибига асословчи хужжатлар билан киритилсин. |
| 13 |
1. Комиссия хулосаси ва далолатномасига асосан жамиятнинг ўз самарали муддатини тўлиқ ўтаб бўлган (носоз, яроқсиз ҳолга келган ва таъмирталаб) 87650217,0 минг сўмлик асбоб ускуналари жамият балансидан чиқариш тасдиқлансин ва бухгалтерия ҳисоб китобларида тегишли ёзувлар киритилсин. |
| 14 |
Ўзбекистон Республикаси Наманган туманлараро иқтисодий судининг 01.02.2018 йилдаги 4-1601-1802/328-сонли Ҳал қилув қарорига асосан 245700.0 минг сўмлик уруғлик картошка жамият зарарига олиб бориш масаласи тасдиқлансин. |
| 15 |
1. “Зиёвуддин пахта тозалаш”АЖга тегишли бозор қиймати - 11996864,0 минг сўм бўлган барча асбоб ускуна ва жихозларни ҳаммасини тўлиқлигича ва 4 йил муддатга тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан “Paxtachi cluster” МСhJга сотиб олиш бўйича таклиф киритилсин ва кластер ташкилоти билан асбоб ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш бўйича шартнома тузиш тасдиқлансин; 2. “Paxtachi cluster” МСhJ томонидан “Зиёвуддин пахта тозалаш”АЖга тегишли бозор қиймати - 11996864,0 минг сўм бўлган барча асбоб ускуна ва жихозларни ҳаммасини тўлиқлигича ва 4 йил муддатга тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш таклифи 5 кун ичида рад этилган тақдирда барча асбоб ускуна ва жихозлар қонуний расмийлаштирилиб оммавий “E-auksion” электрон савдо платформаларига савдога чиқариш тасдиқлансин. 3. Қарор ижросини белгиланган тартибда таъминланиши ва ҳар 5 кун муддатда ишларнинг бажарилиши юзасидан “Ўзпахтасаноат”АЖ Лойиҳа офисига маълумот бериб турилиши жамият Бош директори зиммасига юклатилсин. |
| 16 |
1. “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖнинг “Самарқанд пахта транс” МЧЖдаги 12,78 фоиз 104721.51 минг сўмлик улуши бошланғич нарх билан оммавий аукцион савдоларига чиқариш учун етарлича ҳужжат тақдим қилинмаганлиги сабабли тасдиқланмасин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига муҳокама учун киритилсин. |
| 17 |
1. “Зиёвуддин пахта тозалаш” АЖнинг “Самарқанд таъминот база” МЧЖдаги 11,57 фоиз улуши 4 008 000 сўмлик бошланғич нарх билан аукцион савдоларига чиқариш учун етарлича ҳужжат тақдим қилинмаганлиги сабабли тасдиқланмасин ва навбатдаги акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига муҳокама учун киритилсин. |