| 1 |
"KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJнинг фаолияти бўйича умумий миқдорда 76 542 183 800,0 сўм тақсимланмаган соф фойдаси, шундан 2021- 2022 йиллар якунлари бўйича 7 198 420 500,0 сўм тақсимланмаган соф фойдаси ва 2023 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича 69 343 763 300,0 сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - заҳира фондига – 377 526 247,37 сўм (0,49%); - акциялар бўйича дивидендларга – 28 796 236 500,0 сўм (37,62%), шундан: • оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларга – 28 793 824 000,0 сўм; • имтиёзли акциялар бўйича 2023 йил 1-ярим йиллик учун ҳисобланган дивидендларга – 2 412 500,0 сўм, бунда 2023 йил 14 август ҳолатига акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун шакллантирилган "KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJ акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар 1 дона акцияси учун дивидендлар миқдори қуйидагича бўлади: оддий акция учун – 64 тийин сўм ёки номинал қийматининг 64 фоизи; имтиёзли акциялар учун – 25 тийин ёки номинал қийматининг 25 фоизи; - устав капиталини оширишга – 47 368 421 052,63 сўм (61,89%) йўналтирилсин, бунда ушбу миқдордан қонунчиликка мувофиқ солиқ солишдаги 2 368 421 052,63 сўм ёки 5 фоизидан тегишинча юридик шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари бўйича фойда солиғини тўлов манбаида тўлашга ва жисмоний шахс акциядорларининг дивиденд тарзидаги даромадлари қонунчиликка мувофиқ даромад солиғидан озод этилганлиги инобатга олиниб уларга тўлаб беришга ҳамда қолган 45 000 000 000,0 сўми устав капиталини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришга давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 5-кун (бешинчи кун) ҳолатига шакллантирилган "KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJ акциядорлар реестри қайд этилган акциядорларнинг эгалик қилган акциялари сонига ва турига мутаносиб равишда йўналтирилади. Акциядорларга тўланадиган дивидендлар пул кўринишида уларнинг ҳисоб рақамига ва/ёки пластик карточкаларига пул ўтказиш орқали тўлансин, дивиденднинг тўлаш муддатини бошланиши 2023 йил 21 август, тугаш муддати 2023 йил 20 октябрь этиб белгилансин. |
| 2 |
"KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJнинг Устав капиталининг миқдори номинал қиймати 1,0 (бир) сўм бўлган 45 000 000 000,0 (қирқ беш миллиард) дона умумий қиймати 45 000 000 000 (қирқ беш миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги, шундан 44 990 350 000 (қирқ тўрт миллиард тўққиз юз тўқсон миллион уч юз эллик минг) дона оддий ва 9 650 000 (тўққиз миллион олти юз эллик минг) дона имтиёзли акцияларни қўшимча жойлаштириш йўли билан ўз капитали, яъни тақсимланмаган соф фойдаси (2021-2022 йиллар якунлари бўйича тақсимланмаган соф фойдаси ва 2023 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича соф фойдаси) ҳисобидан 45 000 000 000 (қирқ беш миллиард) сўмдан 90 000 000 000,0 (тўқсон миллиард) сўмга етказилсин. "KAFOLAT sug'urta kompaniyasi" AJнинг номинал қиймати 1,0 (бир) сўм бўлган 45 000 000 000,0 (қирқ беш миллиард) дона умумий қиймати 45 000 000 000 (қирқ беш миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги, шундан 44 990 350 000 (қирқ тўрт миллиард тўққиз юз тўқсон миллион уч юз эллик минг) дона оддий ва 9 650 000 (тўққиз миллион олти юз эллик минг) дона имтиёзли қўшимча акциялари ёпиқ обуна орқали муомалага чиқарилсин. |
| 3 |
“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJнинг номинал қиймати 1,0 (бир) сўм бўлган 45 000 000 000 (қирқ беш миллиард) дона, шундан 44 990 350 000 (қирқ тўрт миллиард тўққиз юз тўқсон миллион уч юз эллик минг) дона оддий ва 9 650 000 (тўққиз миллион олти юз эллик минг) дона имтиёзли, умумий қиймати 45 000 000 000,0 (қирқ беш миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча чиқариладиган акцияларининг жойлаштириш тартиби ва муомалага шартлари қуйидагича белгилансин: - Умумий миқдорда 45 000 000 000 (қирқ беш миллиард) дона ҳар бирининг номинал қиймати 1,0 (бир) сўм бўлган 45 000 000 000,0 (қирқ беш миллиард) сўмлик эгасининг номи ёзилган акцияларни қўшимча равишда чиқариш, шундан 44 990 350 000 (қирқ тўрт миллиард тўққиз юз тўқсон миллион уч юз эллик минг) донаси оддий ва 9 650 000 (тўққиз миллион олти юз эллик минг) донаси имтиёзли акцияларни ташкил этади; - Мазкур қўшимча чиқарилаётган акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 5-кун (бешинчи кун) ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида қайд этилган Жамият акциядорлари ўртасида улар эгалик қилган акциялар сонига ва турига мутаносиб равишда 1:1 коэффициентда ёпиқ обуна усули билан жойлаштирилади; - Чиқарилаётган акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кун давомида жойлаштирилади: Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – ушбу акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6-кун (олтинчи кун) ҳисобланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади; Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, ушбу акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан ошмаслиги лозим; - Чиқарилаётган акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида бирор бир фуқаролик-ҳуқуқий битим (шартнома) тузилмасдан жойлаштирилади. Акциялар жойлаштирилиши жараёнида андеррайтерлар жалб қилиниши кўзда тутилмайди; - Чиқарилаётган акциялар номинал қиймати бўйича 1,0 (бир) сўмдан жойлаштирилади; - Акциялар учун тўловлар Эмитентнинг ўз капитали, яъни тақсимланмаган соф фойдаси (2021-2022 йиллар якунлари бўйича тақсимланмаган соф фойдаси ва 2023 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича соф фойдаси) ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар ўтказиш орқали амалга оширилади; - Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар учун тўланган маблағлар 10 (ўн) кун давомида қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар ўтказиш орқали тўлиқ қайтарилади. |
| 4 |
“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJнинг акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва уни тасдиқланганлиги бўйича имзолаш ҳуқуқи йиғилиш раисига берилсин. |
| 5 |
“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори ҳар бирининг номинал қиймати 1,0 (бир) сўм бўлган 150 000 000 000 (бир юз элиик миллиард) дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялар ҳамда 50 000 000 (эллик миллион) дона эгасининг номи ёзилган имтиёзли акциялардан иборат бўлган миқдор этиб белгилансин. |
| 6 |
Янги таҳрирдаги “KAFOLAT sug‘urta kompaniyasi” AJнинг Устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин |