| № | Ovoz berishga qo‘yilgan masalalar/Вопросы, поставленные на голосование/Questions put to the vote | Ovoz berish yakunlari (yoqlash) %/Итоги голосования за %/Results of voting for % | Ovoz berish yakunlari (yoqlash) /Итоги голосования за количество/Results of voting for the number of | Ovoz berish yakunlari (qarshi) %/Итоги голосования против %/Results of the vote against % | Ovoz berish yakunlari (qarshi)/Итоги голосования против количество/The results of the vote against the number | Ovoz berish yakunlari (betaraflar) %/Итоги голосования воздержались %/The results of the vote abstained % | Ovoz berish yakunlari (betaraflar)/Итоги голосования воздержались количество/Voting results abstained number |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | “Ипотека-банк” АТИБ ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш. | 100 | 2 939 524 260 809 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритишни тасдиқлаш. | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 3 | “Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви таркибига ўзгартиришлар киритишни тасдиқлаш. | 75,04 | 2 205 862 113 969 | 0 | 0 | 24,96 | 733 662 146 840 |
| 4 | “Ипотека-банк” АТИБ уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш. | 100 | 2 939 524 260 809 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 5 | “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритишни тасдиқлаш. | 100 | 2 939 524 260 809 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 6 | “Ипотека-банк” АТИБ устав капиталини кўпайтириш ва қўшимча акциялар чиқаришни тасдиқлаш. | 100 | 2 939 524 260 809 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| № | Matn/Текст/Text |
|---|---|
| 1 | “Ипотека-банк” AТИБ ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 2 | “Ипотека-банк” AТИБ Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тасдиқлансин. Банк Кузатув кенгаши аъзоси Александр Пиккер, овоз бериш натижаларига кўра, Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилсин. Елена Ладигина ва Марко Вольц “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо сифатида уч йил муддатга сайлансин ҳамда “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Ласло Волф - OTP Bank Plc. Бош директори ўринбосари; Зоард Газмар Ласло - OTP Bank Plc. Бошқарувчи директори, Комплаенс бўйича бош директор; Питер Беше Янош - OTP Bank Plc. Халқаро чакана хизматлар йўналиши раҳбари; Махкамов Рустам Хусниддинович -Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бош юрисконсульти; Татьяна Доган - Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси; Максим Чернушченко - Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси; Золтан Салаи Дьёрдь - Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси; Елена Ладигина - Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси; Марко Вольц - Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси. Банк Кузатув кенгаши таркибига сайланган янги аъзоларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган кундан бошлаб ўз вазифаларини бажаришга киришиши белгилансин. |
| 3 | “Ипотека-банк” AТИБ Бошқаруви таркибига ўзгартиришлар киритиш тасдиқлансин. Бунда: – Фаррух Маннонович Ботиров – “Ипотека-банк” AТИБ Бошқаруви Раиси ўринбосари, Корпоратив банкинг ва бозор инструментлари блоки раҳбари лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Бошқарув таркибидан чиқарилсин; – Джура Исмоилович Зулфукаров “Ипотека-банк” AТИБ Бошқаруви Раиси ўринбосари, Давлат дастурлари ва ҳудудлардаги лойиҳалар блоки раҳбари лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Бошқарув таркибидан чиқарилсин. – Умиджон Абдухаликович Хакимов “Ипотека-банк” AТИБ Бошқаруви Раиси ўринбосари, Корпоратив банкинг ва бозор инструментлари блоки раҳбари лавозимига тайинлансин ва банк Бошқаруви таркибига киритилсин. Умиджон Абдухаликович Хакимов ўз вазифаларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг киришиши белгилансин, шунингдек у билан уч йилга шартнома тузилиб, ушбу шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилиниши кўрсатиб ўтилсин. |
| 4 | “Ипотека-банк” AТИБ уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин ва 2-иловага мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин. Банк Бошқаруви уставнинг янги таҳририни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатдан ўтказилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин. |
| 5 | “Ипотека-банк” AТИБ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 6 | 6. “Ипотека-банк” AТИБ устав капиталини кўпайтириш ва қўшимча акциялар чиқариш тасдиқлансин. 6.1. “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг (кейинги ўринларда – Банк) номинал қиймати 1 сўм бўлган 844 633 300 000 дона умумий қиймати 844 633 300 000 сўмлик эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги 21-қўшимча чиқарилаётган акцияларини жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қуйидагича белгилансин: 1) Чиқарилаётган акциялар ёпиқ обуна усули билан Банк акциядорларининг имтиёзли равишда олиш ҳуқуқи қўлланилган ҳолда, OTP Bank Nyrt.га жойлаштирилади. 2) Ушбу чиқарилаётган акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) календарь куни давомида жойлаштирилади. Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот ва акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи тўғрисидаги билдиришнома қонунчиликка мувофиқ эълон қилиниб, акциядорларнинг чиқарилаётган акцияларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаган кундан кейинги биринчи кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади. Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун, бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, ушбу акциялар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кундан ошмаслиги лозим. 3) Ушбу чиқарилишдаги акциялар уюшмаган биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш орқали қонунчиликда белгиланган тартибда жойлаштирилади. Акциялар жойлаштирилиши жараёнида андеррайтерлар жалб қилиниши кўзда тутилмаган. Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугагунига қадар чиқарилаётган акциялар имтиёзли ҳуқуққа эга бўлмаган шахсларга жойлаштирилмайди. Акциядорларнинг имтиёзли олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар OTP Bank Nyrt.га жойлаштирилади. 4) Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли равишда олиш ҳуқуқига эга. Акциядор ушбу чиқарилишдаги акцияларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлади. Банк акцияларини имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати 2023 йил 10 ноябрь куни ҳолатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади. Банк акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан 10 (ўн) кун ичида оммавий ахборот воситаларида билдиришномани эълон қилиш орқали ўзининг имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорларига акцияларни олишни таклиф этади. Билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим. Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка (Банкнинг Бош офиси, филиаллари ёки банк хизматлари офислари (марказлари) орқали) юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка (Банкнинг Бош офиси, филиаллари ёки банк хизматлари офислари (марказлари) орқали) тақдим этилиши керак. Акциядорларнинг акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқи билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади. Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар банкнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. 5) Чиқарилаётган акциялар номинал қиймати бўйича 1 (бир) сўмдан жойлаштирилади. 6) Акциялар учун тўловлар миллий валютада фақат пул маблағлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда OTP Bank Nyrt. томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ, акциялар учун тўланган пул маблағлари қабул қилинади ва ушбу маблағлар Банкнинг тегишли ҳисобварақларида ҳисоби юритилади. 7) Чиқарилаётган акцияларнинг олтмиш фоиздан кам қисми жойлаштирилганда, ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб ҳисобланади. Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, Банк томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот Банкнинг веб-сайтида, корпоратив ахборот ягона порталида ҳамда “Тошкент” Республика фонд биржаси веб-сайтида ўрнатилган тартибда эълон қилинади. Акциялар учун тўланган маблағлар акциядорнинг аризасида кўрсатилган банклардаги ҳисоб рақамларига ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилган кундан бошлаб, 10 (ўн) кун давомида тўлиқ ўтказиб берилади. 6.2. “Қимматли қоғозлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосан Акциялар қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарор 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва уни тасдиқланганлиги бўйича имзолаш ваколати Кузатув кенгаши аъзоси Р. Махкамовга берилсин. Акциялар чиқарилишини қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш “Ипотека-банк” AТИБ Бошқаруви зиммасига юклатилсин |
| № | F.I.Sh/Ф.И.О./Full name | Shaxs a’zosi hisoblangan emitent organining nomi/Наименование органа эмитента, членом которого является лицо/Name of the issuer's agency of which the person is a member | To‘lov turi (haq va (yoki) kompensatsiyalar)/Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация)/Type of payment (remuneration and (or) compensation) | Hisoblangan summa (so‘m)/Начисленная сумма (сум)/Accrued amount (sum) | Mablag‘lar hisoblangan davr/Период, за который начислены средства/The period for which the funds were accrued | To‘lov nazarda tutilgan emitent hujjati/Документ, котором предусмотрена выплата/The document that provides for the payment |
|---|---|---|---|---|---|---|
| № | F.I.Sh/Ф.И.О./Full name | Ish joyi/Место работы/Place of work | Lavozimi/Должность/Post | Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held | Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned | Ovozlar soni/Количество голосов/Number of votes |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Ласло Волф | OTP Bank Plc. | Бош директор ўринбосар | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |
| 2 | Зоард Газмар Ласло | OTP Bank Plc. | Бошқарувчи директори, комплаенс бўйича директор | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |
| 3 | Питер Беше Янош | OTP Bank Plc. | Халқаро чакана хизматлар йўналиши раҳбари | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |
| 4 | Махкамов Рустам Хусниддинович | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Бош юрисконсульт | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |
| 5 | Александр Пиккер | А “Moldindconbank” | Бошқарув Раиси | 0 | 0 | 0 |
| 6 | Татьяна Доган | Қозоғистон Республикасининг “Қозоғистон Иджара Компания” АЖ | Кузатув Кенгашининг мустақил аъзоси | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |
| 7 | Золтан Салаи Дьёрдь | - | - | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |
| 8 | Максим Чернушченко | Fingular PTE. LTD | Бош директор | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |
| 9 | Ладигина Елена Васильевна | YVL Ltd. | Директор | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |
| 10 | Марко Вольц | “Kylin Prime Group” AG | Битимлар бўйича маслаҳатчи/ консультант | 0 | 0 | 2 939 524 260 809 |