| 1 |
"1. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламенти 1-иловага мувофиқ ва саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: – Сардор Ғуломжон ўғли Алиқулов – Корпоратив муносабатлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – бошқарув органлари билан корпоратив муносабатлар бўлими бошлиғи; – Баходир Бахром ўғли Нўмонжонов – Корпоратив муносабатлар бўйича мутахассис; – Дилором Ботировна Гулмуратова – Корпоратив муносабатлар бўйича 1-тоифали мутахассис." |
| 2 |
"1. “Ўзметкомбинат” АЖ Ижроия органининг фаолияти 2023 йил якунлари бўйича “ўрта даражада” деб тан олинсин. 2. “Ўзметкомбинат” АЖнинг 2023 йил якуни бўйича бизнес-режа бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи 2-иловага, молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича йиллик ҳисоботи 3-иловага ҳамда йиллик ҳисоботи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин." |
| 3 |
1. “Ўзметкомбинат” АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
"1. “Ўзметкомбинат” АЖнинг 2023 йил молиявий-иқтисодий фаолияти натижалари бўйича “ТТТ – АUDIT” МЧЖ мустақил аудиторлик ташкилотининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. “Ўзметкомбинат” АЖнинг 2023 йил якуни бўйича олинган 513 660 728 394,67 сўмлик соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - 2023 йил якуни бўйича захира фондини шакллантириш учун 25 683 036 419,73 сўм ёки соф фойданинг 5 фоизи йўналтирилсин; - соф фойданинг қолган 94,42 фоизи, яъни 484 989 772 974, 94 сўм тақсимланмаган соф фойда сифатида қолдирилсин; - миноритар акциядорларга тегишли имтиёзли акциялар учун дивиденд тўловларини амалга ошириш мақсадида 2 987 919 000 сўм ёки соф фойданинг 0,58 фоизи йўналтирилсин, бунда, бир дона имтиёзли акция бўйича дивиденд миқдори солиқларни инобатга олган ҳолда бир дона акция номинал қийматининг 6 фоизи миқдорида, яъни 300 сўм этиб белгилансин; - дивидендларни тўлаш қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаган муддатда акциядорлар томонидан тақдим этилган банк реквизитлари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали амалга оширилсин." |
| 5 |
1. “Ўзметкомбинат” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши кун тартибидаги ушбу масала юзасидан қарор қабул қилинмади. |
| 6 |
1.“Ўзметкомбинат” АЖнинг жорий хўжалик фаолиятига тааллуқли битимлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 7 |
1. “Ўзметкомбинат” АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 8 |
1. “Ўзметкомбинат” АЖ Ижроия органи раҳбари – Рашид Хусанович Пирматов билан тузилган шартноманинг муддати 2024 йил якунлари бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишига қадар узайтирилсин. |
| 9 |
"1. 2020 – 2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат қарорларига асосан давлат ташкилотларига топширилган активлар (7-илова) ҳисобига “Ўзметкомбинат” АЖ устав капитали миқдори Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли давлат улушини камайтириш йўли билан камайтириш маъқуллансин. 2. “Ўзметкомбинат” АЖнинг 3 785 717 290 000 сўмлик устав капитали миқдори умумий қиймати 59 754 115 000 сўм бўлган номинал қиймати 5000 сўмлик 11 950 823 дона оддий акцияларни олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтирилсин. 3. “Ўзметкомбинат” АЖнинг устав капитали миқдори номинал қиймати 5000 сўм бўлган 593 644 242 дона оддий ва 151 548 393 дона имтиёзли акциялардан иборат 3 725 963 175 000 сўм этиб белгилансин. 4. “Ўзметкомбинат” АЖ устав капиталидан камайтирилган давлат улуши миқдори ва 7-иловага мувофиқ топширилган активларнинг қиймати ўртасидаги 2 273,82 сўмлик фарқ кейинчалик устав капиталини оширилишида давлат активи сифатида ҳисобга олинсин. " |
| 10 |
1. “Ўзметкомбинат” АЖнинг устав капитали миқдори камайтирилиши муносабати билан аввал рўйхатга олинган акциялар чиқарилишига ўзгартиришлар киритилсин ва ўзгартиришлар матни 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
1. “Ўзметкомбинат” АЖнинг янги таҳрирдаги устави 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 12 |
1. “Ўзметкомбинат” АЖнинг ижроия органига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом янги таҳрирда 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
1. “Investment Management Group” МЧЖ томонидан 2023 йил якунлари бўйича “Ўзметкомбинат” АЖда корпоратив бошқарув тизими 871 балл билан 73 фоиз - “юқори” деб топилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. |
| 14 |
1. “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан янгиланган “Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари” тавсияларига амал қилиш мажбурияти қабул қилинсин ва ахборот шакли 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 15 |
1.“Ўзметкомбинат” АЖнинг янги таҳрирдаги ташкилий тузилмаси 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |