1 |
1. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш регламенти қуйидагича тасдиқлансин: - Кун тартибидаги масалалар бўйича тақдимотлар учун 5 дақиқа; - Кун тартибидаги масалалар бўйича савол-жавоблар учун 5 дақиқа. 2. Уч кишидан иборат саноқ комиссияси қуйидагича тасдиқлансин: Латипов С., Юсупов Б., Жалелова Н. |
2 |
«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ Кузатув Кенгашининг қуйидагича янги таркиби уч йил муддатга сайлансин. 1. Ходжаев Жамшид Абдухакимович; 2. Кудратов Лазиз Шавкатович; 3. Тешабаев Хуррам Фатихович; 4. Хусанов Учкун Хуснитдинович; 5. Охунов Шохрух Баходир ўғли. |
3 |
1. «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖга тегишли «Мулк-сармоя брокерлик уйи» АЖнинг жами 148 945 408 (бир юз қирқ саккиз миллион тўққиз юз қирқ беш минг тўрт юз саккиз) сўмлик акциялари пакети Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига белгиланган тартибда ўтказиб берилсин. 2. «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖга тегишли «Мулк-сармоя брокерлик уйи» АЖнинг акциялари пакети белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, Жамият устав фондини камайтириш, аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ҳамда Жамият уставини янги таҳрирда қабул қилиш масаласи акциядорларнинг умумий йиғилишига киритилсин. |
4 |
«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг 2016-2018 йиллар учун 25 809 230 004,77 (йигирма беш миллиард саккиз юз тўққиз миллион икки юз ўттиз минг тўрт) сўм етмиш етти тийин миқдоридаги тақсимланмаган фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: • 7 742 769 001,43 сўмни (30%) оддий акциялар бўйича дивидендларни пул кўринишида тўлаш учун йўналтириш (ҳар бир оддий акция учун 27,44 сўмдан), шу жумладан: - 6 452 307 501,19 сўмни, 322 615 375,06 сўм миқдорида дивиденд солиғи ушлаб қолинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш; - 1 290 461 500,24 сўмни, 64 523 075,01 сўм миқдорида дивиденд солиғи ушлаб қолинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш; • 7 500 000 000 сўмни (29,1%) оддий акциялар бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар кўринишида тўлаш учун йўналтириш, Бунда, дивидендларнинг қимматли қоғоз кўринишида тақсимланиши натижасида юзага келадиган касрий акцияларнинг қиймати пул кўринишида тўлаб берилади. • 3 856 061 202,10 сўмни (14,9%) «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг ходимларини мукофотлаш учун йўналтириш; • 1 548 553 800,29 сўмни (6,0%) махсус мақсадли жамғарма учун йўналтириш; • 5 161 846 000,95сўмни (20,0%) хомийлик ва хайрия ёрдами жамғармаси учун йўналтириш. |
5 |
«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасидан 3 300 000 000 (уч миллиард уч юз миллион) сўм қуйидаги тартибда тақсимлансин: • 3 300 000 000 (уч миллиард уч юз миллион) сўм оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлаш учун йўналтирилсин (ҳар бир оддий акция учун 11,69 сўмдан), шу жумладан: - 2 750 000 000 сўм, 137 500 000 сўм миқдорида дивиденд солиғи ушлаб қолинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилсин; - 550 000 000 сўм, 27 500 000 сўм миқдорида дивиденд солиғи ушлаб қолинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилсин. |
6 |
«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг 2024 йил I ярим йиллик якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш масаласи кўрилмасдан қолдирилсин. |
7 |
«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ Устав капитали миқдори номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм бўлган 7 125 000 (етти миллион бир юз йигирма беш минг) дона умумий хажми 7 125 000 000 (етти миллиард бир юз йигирма беш миллион) сўм бўлган эгасининг номи ёзилган оддий, хужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш орқали 296 327 228 000,00 (икки юз тўқсон олти миллиард уч юз йигирма етти миллион икки юз йигирма саккиз минг) сўмдан 303 452 228 000 (уч юз уч миллиард тўрт юз эллик икки миллион икки юз йигирма саккиз минг) сўмга етказилсин. |
8 |
«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг қўшимча акцияларини жойлаштириш тартиби ва муомалага киритиш шартлари қуйидагича тасдиқлансин: Акцияларни жойлаштириш усули – ушбу чиқарилишдаги акциялар ёпиқ обуна орқали Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан 2024 йил 25 ноябрь ҳолатига шакллантирилган акциядор реестрига асосан, Жамиятнинг оддий акцияларига эга акциядорлари ўртасида яъни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига қуйидагича жойлаштирилади: - 5 937 500 (беш миллион тўққиз юз ўттиз етти минг беш юз) дона акциялар - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига; - 1 187 500 (бир миллион бир юз саксон етти минг беш юз) дона акциялар – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига. Акцияларни жойлаштиришнинг муддати – чиқарилаётган акциялар ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун муддатда жойлаштирилади. - акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – акциялар чиқарилуви давлат рўйхатидан ўтказилган кун. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунида бошланади. - акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси – мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган кун. Бироқ акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси, мазкур чиқарилиш ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кундан ошмаслиги лозим. Акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – қўшимча чиқарилаётган акциялар Жамият томонидан мустақил равишда, андеррайтерлар (қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари)ни жалб этмасдан, жойлаштирилади. Акциялар ёпиқ обуна орқали Жамиятнинг оддий акцияларига эга акциядорлари ўртасида яъни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига жойлаштирилади. Акцияларни жойлаштириш уюшмаган биржадан ташқари бозорда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилган ҳолда амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш баҳоси – ушбу чиқарилишдаги акциялар номинал (1 000,00 сўм) қийматда жойлаштирилади. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – акциялар учун тўловлар Жамиятнинг оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивиденд маблағлари (2016-2018 йиллар учун тақсимланмаган фойдасининг бир қисми) ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган тартибда бухгалтерия ҳисобларида тегишли ёзувларни киритиш орқали амалга оширилади. Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағларнинг қайтарилиши қўйидагича амалга оширилади: «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ томонидан ушбу ҳолат тўғрисида ўрнатилган тартибда расмий маълумот (Қимматли қоғозлар чиқарилишини амалга ошмаган деб топиш муҳим факти – 28) Жамиятнинг расмий вэб-сайтида (www.uzbekinvest.uz) ҳамда Корпоратив ахборотнинг ягона порталида (www.openinfo.uz) эълон қилинади. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови воситалари ушбу чиқарилиши амалга ошмаган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган кундан бошлаб ўн куни ичида қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб берилади. |
9 |
1. «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг қўшимча акциялари чиқарилиши тўғрисидаги қарори иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖнинг қўшимча акциялари чиқарилиши тўғрисидаги қарори имзолаш (тасдиқлаш) ваколати Йиғилиш раиси - Кудратов Л.Ш.га берилсин. |