| № | Вопросы, поставленные на голосование | Итоги голосования за % | Итоги голосования за количество | Итоги голосования против % | Итоги голосования против количество | Итоги голосования воздержались % | Итоги голосования воздержались количество |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламентини тасдиқлаш. | 100 % | 1 009 374 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | Toshkent univermagi” АJ акциядорлари қўшимча чиқарилган акцияларни харид қилишларида янги чиқариш давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб олти ой мобайнида уларнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида. | 67,04 % | 676600 | 32,96% | 332627 | 0 | 0 |
| 3 | “Toshkent univermagi” AJ Устав капиталини қўшимча акцияларни чиқариш ва уларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисида. | 67,04 % | 676600 | 32,96% | 332627 | 0 | 0 |
| 4 | Жамиятнинг қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисидаги Қарорни тасдиқлаш | 67,04 % | 676600 | 32,96% | 332627 | 0 | 0 |
| 5 | Қўшимча чиқарилган акцияларни жойлаштириш нархини белгилаш. | 67,04 % | 676600 | 32,96% | 332627 | 0 | 0 |
| № | Текст |
|---|---|
| 1 | Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш регламенти тасдиқлансин. |
| 2 | “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 35 – моддасига мувофиқ Жамият томонидан акциялар ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўлишлари назарда тутилган. 2009 йил 30 августда 2000 - рақам билан рўйхатга олинган “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидалари”нинг 10 – моддасиги мувофиқ “Эмитент акциядорлари очиқ обуна воситасида жойлаштириладиган қўшимча акцияларни уларга тегишли бу хилдаги акциялар сонига тенг миқдорда эмитент уставида белгиланган тартибда сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар”. Биринчидан, “Toshkent univermagi” AJ томонидан чиқариладиган қўшимча акциялар ёпиқ обуна воситасида жойлаштирилади. Иккинчидан, қўшимча акциялар учун тўлов пул маблағлари билан эмас, мулк кўринишида амалга оширилади. Учинчидан, “ Toshkent univermagi” AJ уставида янгидан жойлаштириладиган қўшимча акцияларни сотиб олишда акциядорлар учун имтиёзли ҳуқуқ назарда тутилмаган. Ёпиқ обуна воситасида жойлаштириладиган ва ҳақи мулк кўринишида тўланадиган қўшимча чиқарилган акцияларни сотишда имтиёзли ҳуқуқни “ Toshkent univermagi” AJ акциядорларига қўлламаслик акциядорларга етказилсин. |
| 3 | 1.“Toshkent univermagi” AJнинг чакана савдо соҳасидаги фаолиятини кенгайтириш, товар айланиши ҳажмини ошириш, Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кўпроқ харид қиладиган истеъмол бозорларини халқ истеъмоли моллари билан тўлдириш мақсадида “ Toshkent univermagi” AJ акциядори - “Nafosat Madina” МЧЖнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Эски Жўва” бозори ҳудудида жойлашган биносининг қиймати 1 593 110 000 сўмга баҳоланган бир қисмини Акциядорлик жамиятига инвестиция сифатида киритиш ва ушбу инвестиция ҳисобига қўшимча акцияларни чиқариш ҳамда уларни “Nafosat Madina” МЧЖнинг ёпиқ обуна воситасида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. 2.“ Toshkent univermagi” AJнинг устав фонди 1 715 891 200 (бир миллиард етти юз ўн беш миллион саккиз юз тўқсон бир минг икки юз) сўмдан битта акциянинг номинал қиймати 1 552 сўм бўлган, жами 1 485 264 000 (бир миллиард тўрт юз саксон беш миллион икки юз олтмиш тўрт минг) сўмлик 957 000 (тўққиз юз эллик етти минг) дона қўшимча оддий акциялар чиқариш йўли билан 3 201 155 200 (уч миллиард икки юз бир миллион бир юз эллик беш минг икки юз) сўмга кўпайтирилсин. Қўшимча чиқарилган акцияларни жойлаштириш шартлари қуйидагича белгилансин: Ушбу акциялар “Nafosat Madina” МЧЖнинг ёпиқ обуна воситасида жойлаштирилади. Ушбу акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой ичида жойлаштирилади. Жойлаштиришни бошлаш санаси: ушбу акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб. Жойлаштиришни тугаллаш санаси: ушбу акцияларнинг охиргиси жойлаштирилган сана, бироқ у акциялар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ойдан ошмаслиги керак. Ушбу акциялар қимматли қоғозларнинг ташкиллаштирилмаган биржадан ташқари бозорида қимматли қоғозлар олди – сотдиси(уларни жойлаштириш) тўғрисида шартнома тузиш йўли билан жойлаштирилади. Олди – сотди (жойлаштириш) шартномасини рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Андеррайтерларни жалб қилиш назарда тутилмаган. Ушбу акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ назарда тутилмаган. Ушбу акциялар бозор нархи бўйича жойлаштирилади. Қўшимча чиқарилган ушбу акциялар учун тўлов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманининг “Эски Жўва” бозори ҳудудидаги бинонинг бир қисмини қабул қилиш – топшириш тўғрисида тузилган далолатнома асосида мулк кўринишида топшириш йўли билан амалга оширилади. Мулкнинг баҳоланган нархи – 1 593 110 000 сўм. Баҳолаш нархловчи ташкилот - “ESTIMATION STANDART” МЧЖ томонидан амалга оширилган. Қўшимча акцияларнинг ушбу чиқарилиши амалга ошмади, деб топилган тақдирда эмитент қўшимча чиқарилган акциялар тўлови учун олган мулкни узоғи билан 10 иш куни ичида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтаради. |
| 4 | “Toshkent univermagi” AJнинг қўшимча акцияларини чиқариш тўғрисидаги Қарор иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 5 | “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24 - моддасига мувофиқ “Агар қимматли қоғозлар фонд биржаси листингига киритилган бўлса, уларнинг биржа котировкаси мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилади.” Қонуннинг ушбу моддасига асосланиб ҳамда “Toshkent univermagi” AJ акцияларининг “Тошкент” Республика фонд биржасидаги биржа нархидан келиб чиқиб, 2016 йил учун “Toshkent univermagi” AJнинг битта оддий акцияси қиймати бозор нархи бўйича 1 664,69 сўм миқдорида белгилансин. |
| Ф.И.О. | место работы | принадлежащие им акции количество | принадлежащие им акции тип | Количество голосов |
|---|---|---|---|---|