| 1 |
Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлансин. |
| 2 |
Жамият кузатув кенгашининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 3 |
Жамият ижроия органининг 2016 йил якуни бўйича Жамият молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
Тафтиш комиссиясининг 2016 йил якуни бўйича Жамият молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан хулосаси тасдиқлансин. |
| 5 |
Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоблари тасдиқлансин. |
| 6 |
Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича соф фойдаси - 6 231 034 171 сўм қуйидагича тақсимлансин: захира фондини шакллантириш учун соф фойданинг 5%и яъни - 93 465 512,57 сўм; дивидендлар тўлаш учун соф фойданинг 40,07%и яъни - 2 496 654 030 сўм, бунда: • Оддий акциялар бўйича ҳар бир оддий акцияга 390 сўм, жами 2 489 215 950 сўм. • Имтиёзли акциялар бўйича ҳар бир имтиёзли акцияга 390 сўм, жами 7 438 080 сўм. жамиятни ривожлантириш учун соф фойданинг 52,61%и яъни 3 496 414 628,44 сўм; жамият Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва Бошқарувини рағбатлантириш учун соф фойданинг 2,32%и яъни 144 500 000, унга кўра: • Кузатув кенгашига – 77 000 000 сўм (1,24%); • Тафтиш комиссиясига – 4 500 000 сўм (0,07%); • Бошқарувга – 63 000 000 сўм (1,01%). Дивидендларни тўлаш муддати – 2017 йил 31 мартдан 2017 йил 30 майгача. Дивидендларни тўлаш шакли: Юридик шахсларга: - мул маблағларини ҳисоб рақамларига ўтказиш йўли орқали. Жисмоний шахсларга: - жамият кассаси орқали нақд пул маблағларини тўлаш орқали; - акциядорнинг аризасига кўра талаб қилиб олингунга қадар депозит ҳисоб рақамига ўтказиш; - акциядорнинг аризасига кўра пластик карточкаси ҳисоб рақамига ўтказиш орқали. |
| 7 |
Жамиятнинг 2017 йил учун Бизнес-режаси тасдиқлансин. |
| 8 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолари акциядорларнинг кейинги йиллик умумумий йиғилишигача қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Сувонкулов Ўткир Рафиков Шокир Шухратович Сафаров Мақсуд Мустафоевич Назаров Олим Арифович Васитов Музаффар Абдуманнон ўғли Бабаханов Яндир Боситович Сидорова Татьяна Павловна Иминова Севара Адилжановна Мухитдинов Улуғбек Диярович Турсунов Шухрат Шокирович Шермухамедов Зафар Абдукаримович |
| 9 |
Жамият тафтиш комиссияси аъзолари акциядорларнинг кейинги йиллик умумумий йиғилишигача қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1) Красина Юлия Александровна; 2) Шодмонов Кобилжон Рузибаевич; 3) Саидов Шавкат Самиевич. |
| 10 |
Розиқов Ғайрат Шукурджанович акциядорларнинг кейинги умумий йиғилишига қадар жамият раҳбари – Бошқарув раиси этиб тасдиқлансин. |
| 11 |
Кейинги йиллик умумий йиғилишга қадар ижроия органи қуйидаги таркибда тасдиқлансин (жорий лавозимига кўра): Розиқов Ғайрат Шукурджанович Шамуратов Санджар Мирсагатович Джураев Дилмурад Валерьевич Абдуллаев Хотамжон Пайзуллаевич Ирназаров Нодирбек Шукурович Ахмадханов Сардорхон Босит угли Амирсаидов Исломбек Бобурович Тулабаева Севара Ульмасовна Мирахмедов Фарход Абдунабиевич |
| 12 |
Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига жамият томонидан риоя қилиниши бўйича хабар бериш шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
Корпоратив ҳужжатлар тўплами янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 14 |
Жамиятнинг ижроия органи томонидан мустақил равишда амалга ошириладиган Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлган, аффиланган шахслар билан тузиладиган ёки йирик битмлар рўйхати тасдиқлансин. Унга кўра, оператив тарзда иш олиб борилиши мақсадида қуйидаги йирик ва аффиланган шахслар билан битмлар ижроия органи томонидан мустақил равишда амалга оширилиши тасдиқлансин: “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК ва унинг таркибидаги жамиятлар билан тузиладиган битмлар – ҳар қандай суммада; “Ўзпахтаёғ” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар билан тузиладиган битмлар – ҳар қандай суммада; “Ўзпахтасаноат” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар билан тузиладиган битмлар – ҳар қандай суммада; “Ўзпахтаэкспорт” ва унинг тизимидаги корхоналар билан тузиладиган битмлар – ҳар қандай суммада. Шунингдек, акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишига қадар хизмат кўрсатувчи банк билан 15 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда жамият кридит олиши бўйича тузиладиган битмлар, бунда гаров (ипотека) қиймати 30 млрд. сўмдан кўп бўлмаслиги лозим. |
| 15 |
Ундирилиши умидсиз бўлган дебитор қарздорликлар ҳисобдан чиқарилсин. |