Цена закрытия : 67
Цена последний сделки : 67.99 ( ▲ 0.99 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 5,799
Цена последний сделки : 5,796.99 ( ▼ 2.01 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 3,900
Цена последний сделки : 3,900 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 2,389
Цена последний сделки : 2,495 ( ▲ 106.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 1,245
Цена последний сделки : 1,260 ( ▲ 15.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 33.58
Цена последний сделки : 34 ( ▲ 0.42 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 93.7
Цена последний сделки : 85.01 ( ▼ 8.69 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 8,400
Цена последний сделки : 8,397.99 ( ▼ 2.01 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 3.01
Цена последний сделки : 3.12 ( ▲ 0.11 )
Дата последней сделки : 17.06.2026

Существенные факты



Наименование эмитента

Акциядорлик тижорат банки “Қишлоқ қурилиш банк”
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”
QQB


Контактные данные

Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси,18-А уй.
100011, Тошкент шаҳар,
headoffice@qqb.uz
www.qqb.uz


Информация о существенном факте

06
Решения, принятые высшим органом управления эмитента
Годовое
26.05.2017
26.05.2017
100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 18А-уй.
94,09
Вопросы, поставленные на голосование Итоги голосования за % Итоги голосования за количество Итоги голосования против % Итоги голосования против количество Итоги голосования воздержались % Итоги голосования воздержались количество
1 Банкнинг 2016 йилдаги фаолияти бўйича банк Кенгашининг ҳисоботи 100 3 082 532 653 - -
2 АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг 2016 йилдаги фаолияти натижалари бўйича банк Бошқарувининг ҳисоботи ва 2017 йилга белгиланган устувор вазифалар 100 3 082 532 653 - -
3 Банкнинг 2016 йилдаги фаолияти бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи 100 3 082 532 653 - -
4 2016 йил 31 декабр ҳолатига банкнинг бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш 100 3 082 532 653 - -
5 2016 йил фаолияти якуни бўйича банк фойдасини тақсимлаш 100 3 082 532 653 - -
6 Банк Кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда Бошқарув аъзолари таркибини тасдиқлаш 100 3 082 532 653 - -
7 Банкнинг 2017 йил фаолияти якуни бўйича аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш 99,9 3 082 332 653 0,1 200 000
8 Банк иштирокида ташкил қилинган агротехсервис корхоналаридаги банк улушини сотиш 99,9 3 082 332 653 0,1 200 000
9 Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш 100 3 082 532 653 - -
Текст
1 1. Банкнинг ҳисобот йилидаги фаолияти бўйича банк Кенгаши аъзолари томонидан Кенгаш раиси ўринбосарининг ҳисоботи маъқуллансин. 2. Банк Кенгашининг 2016 йилда банкни бошқариш борасидаги фаолияти «қониқарли», деб топилсин. 3. Банк Кенгаши томонидан ҳисобот йилида ўтказилган мажлисларда қабул қилинган қарорлар тасдиқлансин
2 1. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси Б.Муллахановнинг банкнинг 2016 йил давомидаги фаолияти натижалари тўғрисида берган ҳисоботи маъқуллансин ва Бошқарувнинг ҳисобот давридаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин. 2. Банк Бошқаруви томонидан банк фаолиятини мамлакат молия бозорида барқарор, янада рақобатбардош бўлиши борасида ўтган йил давомида олиб борилган тадбирлари, жумладан банк активларини босқичма-босқич ошириб бориш, уларни хатарлилик даражасидан келиб чиқиб тўғри таснифлаш, муаммоли активларни саралаш ва бартараф этиш, зарур миқдорларда банк фойдаси ҳисобига заҳиралар яратиш юзасидан амалга оширган ишлари маъқуллансин. 3. Банк Бошқаруви томонидан ҳисобот йилида ўтказилган мажлисларда қабул қилинган қарорлар тасдиқлансин (қабул қилинган қарорлар рўйхати илова қилинади). 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 январдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Дастурий маърузасида ҳамда Марказий банк Бошқарувининг 2017 йил 23 январдаги йиғилишида тижорат банклари олдига қўйилган устувор вазифалар ва банк акциядорларининг бугунги йиғилишида қабул қилинган қарорлар банкнинг 2017 йилги фаолияти учун асосий дастур этиб белгилансин. 5. Банкнинг 2017 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2344-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш; - қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишини ўз вақтида молиялаштириб бориш; - банк балансидаги мавжуд муаммоли активларни 2017 йил давомида кескин камайтириш ҳисобига активлар даромадлилигининг барқарор ўсишини таъминлаш каби масалалари белгилансин. 6. Банк Бошқаруви (Б.Муллаханов) банк фаолиятини янада ривожлантириш, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида банк филиаллари фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатсин.
3 1. Банкнинг 2016 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин (илова қилинади) ҳамда Тафтиш комиссиясининг 2016 йилдаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин. 2. Банк Бошқаруви (Б.Муллаханов)га Тафтиш комиссияси томонидан аниқланган камчиликларни белгиланган муддат ва тартибда бартараф этиш ҳамда банк фаолиятига оид амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
4 1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи М.Нурматовнинг “2016 йил 31 декабр ҳолатига банкнинг бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар (фойда ва зарарлар) тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади). 2. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2016 йил 31 декабр ҳолатига молиявий ҳисоботлари молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида “PriceWaterhouseCooper’s” ташқи аудиторлик компаниясининг хулосаси билан тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади). 3. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, амалга оширилган тегишли тузатиш ва корректировкалардан сўнг, банк томонидан 2016 молиявий йил якуни бўйича олинган соф фойдаси 45 202 547 994,00 (Қирқ беш миллиард икки юз икки миллион беш юз қирқ етти минг тўққиз юз тўқсон тўрт) сўм миқдорида бўлиб, “PriceWaterhouseCooper’s” аудиторлик компанияси томонидан молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро андозаларга мувофиқ ўзгартиришлар амалга оширилиб, унинг хулосаси асосида тасдиқланган соф фойдаси 24 507 401 000,0 (Йигирма тўрт миллиард беш юз етти миллион тўрт юз бир минг сўм) сўмга тенг эканлиги тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 4. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2016 йил 31 декабр ҳолатига бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар (фойда ва зарарлар) тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин. 5. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2016 йил 31 декабр ҳолатига молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро андозалари асосида тузилган молиявий ҳисоботлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5 1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи М.Нурматовнинг “2016 йил фаолияти якуни бўйича банк фойдасини тақсимлаш тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2016 йил якунлари бўйича миллий стандартлар асосида олган 45 202 547 994,0 (Қирқ беш миллиард икки юз икки миллион беш юз қирқ етти минг тўққиз юз тўқсон тўрт) сўм миқдоридаги соф фойдаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган тегишли тузатиш ва корректировкалардан сўнг 44 911 500 469,91 (Қирқ тўрт миллиард тўққиз юз ўн бир миллион беш юз минг тўрт юз олтмиш тўққиз сўм 91 тийин) сўмни ташкил этганлиги ва 2015 йил якунлари бўйича тақсимланмай қолган соф фойданинг 13 121 865 338,99 (Ўн уч милиард бир юз йигирма бир миллион саккиз юз олтмиш беш минг уч юз ўттиз саккиз сўм 99 тийин) сўм миқдоридаги қисми қўшилиб, жами 58 033 365 808,90 (Эллик саккиз миллиард ўттиз уч миллион уч юз олтмиш беш минг саккиз юз саккиз сўм 90 тийин) сўмни ташкил қилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 3. Банкнинг 58 033 365 808,90 (Эллик саккиз миллиард ўттиз уч миллион уч юз олтмиш беш минг саккиз юз саккиз сўм 90 тийин) сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - фойданинг 268 312 500,00 (Икки юз олтмиш саккиз миллион уч юз ўн икки минг беш юз сўм) сўми ёки 0,50 фоизи ажратилиб, банкнинг имтиёзли акциялари эгаларига дивидендлар тўлаш учун 2016 йил якуни бўйича ҳар бир акциянинг номинал қийматига нисбатан 25 фоиз яъни 29,81 (Йигирма тўққиз сўм 81 тийин) сўм миқдорида; - фойданинг 34 039 812 008,72 (Ўттиз тўрт миллиард ўттиз тўққиз миллион саккиз юз ўн икки минг саккиз сўм 72 тийин) сўми ёки 58,6 фоизи банкнинг оддий акциялари эгаларига дивидендлар тўлаш учун 2016 йил якуни бўйича ҳар бир акциянинг номинал қийматига нисбатан 10,39 (Ўн сўм 39 тийин) сўм миқдорида дивидендлар пул маблағлари шаклида, ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 (Олтмиш) кун ичида тўлаб берилсин. - фойданинг 4 491 150 046,99 (Тўрт миллиард тўрт юз тўқсон бир миллион бир юз эллик минг қирқ олти сўм 99 тийин) сўми ёки 7,7 фоизи Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва банк Уставига мувофиқ, Умумий заҳира капитали таркибидаги “Заҳира жамғармаси”га йўналтирилсин; - фойданинг 6 736 725 070,49 (Олти миллиард етти юз ўттиз олти миллион етти юз йигирма беш минг етмиш сўм 49 тийин) сўм ёки 11,6 фоизи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 мартдаги ПҚ-1501-сонли қарорига кўра, “Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси”га йўналтирилсин; - фойданинг 6 932 438 912,91 (Олти миллиард тўққиз юз ўттиз икки миллион тўрт юз ўттиз саккиз минг тўққиз юз ўн икки сўм 91 тийин) сўми ёки 11,9 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2015 йил 14 июлда 2696-сон билан давлат рўйхатига олинган “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун заҳиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ стандарт активларга заҳира яратиш учун йўналтирилсин; - фойданинг 5 556 001 723,13(Беш миллиард беш юз эллик олти миллион бир минг еттти юз йигирма уч сўм 13 тийин) сўми ёки 9,5 фоизи банк ходимларини 2016 йил якунлари бўйича рағбатлантириш учун йўналтирилсин; - фойданинг 8 925 546,66 (Саккиз миллион тўққиз юз йигирма беш минг беш юз қирқ олти сўм 66 тийин) сўмлик тақсимланмай қолган қисми 2017 йил якуни бўйича фойда тақсимланишида ҳисобга олинсин.
6 1. Банк Кенгаши қуйидаги таркибда сайлансин: 1. Раматов Ачилбай Жуманиязович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси 2. Турсунов Ёрқин Эргашевич - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари 3. Вакант - “Давархитектқурилиш” қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари 4. Бекенов Сунатулла Хусанович - Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари 5. Хажимуратов Шерзод Юлдашевич - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарув раиси ўринбосари 6. Вакант - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори 7. Зарипов Ботир Комилович – «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси 8. Вакант - Республика йўл жамғармаси директори 9. Хайдаров Сурат Очилович - “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси 10. Ахмедов Илҳом Султонович – “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ бош лойиҳа-қидирув институти директори 11. Каримов Фарход Фатхуллаевич - “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти раиси 2. АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда сайлансин: 1. Дўсматов Фарҳод Мусурмонович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Комиссия раиси 2. Ҳамидов Расул Таваккалович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - бўлим бошлиғи ўринбосари, Комиссия аъзоси 3. Саидов Ният Мелиевич – “Ўздонмаҳсулот” АК Молия ва нарҳлар бошқармаси бошлиғи в.в.б., Комиссия аъзоси 3. Банк Бошқаруви қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Муллахонов Баходирбек Муллахонович – Бошқарув раиси 2. Эшонқулов Акбар Бурхонович – Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари 3. Муратов Алишер Акмалович – Бошқарув раиси ўринбосари 4. Абдурахманов Гофуржон Гуламжонович – Бошқарув раиси ўринбосари 5. Атабаев Эркин Мирзаевич - Юридик бошқарма бошлиғи 6. Нурматов Музаффар Дўстмаматович – Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи - Бош бухгалтер 7. Вакант 2. Банк Бошқаруви раиси Б.М. Муллаханов билан тузилган меҳнат шартномаси 1 йил муддатга узайтирилсин.
7 1. Кун тартибидаги масала юзасидан Бошқарув раиси Б.Муллахановнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. “PriceWaterhouseCooper’s” ташқи аудиторлик компанияси томонидан банкнинг 2016 йилдаги молиявий фаолияти таҳлил қилиниб, банк фаолиятини янада яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берилганлиги ҳамда ҳулоса вақтида тақдим этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 3. Банк Аудиторлик қўмитаси зиммасига Ички аудит бошқармаси билан биргаликда, халқаро нуфузга эга бўлган аудиторлик компаниялари билан доимий ҳамкорликда ишлаш бўйича чоралар кўриш вазифаси топширилсин. 4. Банкнинг 2017 йил якунлари бўйича ўтказиладиган аудиторлик текшируви учун “PriceWaterhouseCooper’s” ташқи аудиторлик компанияси тайинлансин ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори учун 85 000,0 (Саксон беш минг) АҚШ долларигача (унинг сўмдаги эквивалентида) маблағ сарфлашга рухсат берилсин. 5. Халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қилинаётган маблағларнинг сарфланиши ва улар билан тузилган қарз келишувларининг шартларига риоя қилинишини аудит текширувидан ўтказиш учун банк Бошқарувига ташқи аудиторлик компаниялари ўртасида танлов савдолари ўтказиш орқали шартнома имзолашга рухсат берилсин.
8 1. Банк Бошқарувининг “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” иштирокида ташкил қилинган “Агротехсервис МТП” МЧЖ корхоналаридаги банк улушини сотиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг инвестиция портфелини диверсификация қилиш мақсадида банк иштирокида ташкил қилинган “Агротехсервис МТП” МЧЖ корхоналаридаги банк улушини икки номиналдан паст бўлмаган нархда сотиш мақсадга мувофиқ, деб топилсин. 3. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Бошқаруви (Б.Муллаханов)га: - “Агротехсервис МТП” МЧЖ корхоналаридаги банк улушини икки номиналдан паст бўлмаган нархда сотиш; - банк эгалик қилаётган улушни сотиб олиш бўйича мавжуд иштирокчилар орасида талаб бўлмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда учинчи шахсларга сотиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, агротехсервис корхоналари иштирокчиларининг Умумий йиғилишини чақириш орқали банкни жамият иштирокчилари таркибидан чиқиш масаласини киритишни ташкил қилиш вазифалари юклатилсин.
9 1. Кун тартибидаги масала юзасидан Бошқарув раиси Б.Муллахановнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин.
Ф.И.О. Наименование органа эмитента, членом которого является лицо Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) Начисленная сумма (сум) Период, за который начислены средства Документ, котором предусмотрена выплата

Избрание членов наблюдательного совета:

Ф.И.О. Место работы Должность Тип принадлежащих акций Количество принадлежащих акций Количество голосов
Муратов Алишер Акмалович
Нурматов Музаффар Дўстмаматович
Холйигитов Олимжон Ҳамидуллаевич