| 1 |
Компания Акциядорлари навбатдаги умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин |
| 2 |
Компания Кузатув Кенгашининг 2016 йил фаолияти ҳисоботи маъқуллансин. |
| 3 |
Компания Бош директорининг 2016 йил якунлари ҳисоботи ва Компания томонидан 2016 йил давомида кўрсатилган ҳомийликлар ва харажатлар сметаси маъқуллансин. |
| 4 |
Компаниянинг 2016 йиллик ҳисоботи, 2017 йил 1 январь ҳолатига тузилган бухгалтерия баланси (Баланс Активи ва Пассиви валютаси 12 929 715,0 минг сўм миқдорида), молиявий натижалар фойда ва зарар ҳисоб варағи тасдиқлансин. |
| 5 |
Компания Тафтиш комиссияси хулосаси ва ташқи аудиторлик хулосаси инобатга олинсин. |
| 6 |
Компаниянинг 2016 йил якунлари бўйича соф фойдаси (786 901,4 минг сўм) Кузатув Кенгаши таклифи бўйича қуйидагича тақсимлансин: - 2016 йил якуни соф фойдасининг 50% - 393 450,7 минг сўм Компаниянинг акциядорларига 2016 йил якуни бўйича дивиденд ҳисобида тўлаб берилсин; - “«Matbuot tarqatuvchi» акциядорлик компанияси фаолиятини ривожлантиришга ўзининг самарали ҳиссасини қўшган Компания ижроия органини, бош бухгалтерини, Кузатув кенгаши аъзоларини, Давлат ишончли вакилини чораклар ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларини йил якунлари бўйича мукофотлаш тўғрисида Низом”га асосан соф фойдадан 60 523,0 минг сўм 2016 йил фаолият якуни бўйича мукофотлашга йўналтирилсин; - мукофотлашдан ижтимоий тўловга 15 130,7 минг сўм йўналтирилсин; - Низомга асосан Компания ходимларини 2016 йил 4-чораги натижалари бўйича мукофотлашга (ижтимоий тўлов билан бирга) 115 336,1 минг сўм йўналтирилсин; - соф фойданинг қолган 202 460,9 минг сўм миқдори Компания ҳисобида айланма маблағ сифатида ва ривожлантириш учун қолдирилсин. 2016 йил фаолият якунлари бўйича Компания акциядорларига тўланадиган дивиденд 393 450,7 минг сўм миқдорида тасдиқлансин. Дивидендлар олиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 21 май кунига тузилганлиги инобатга олинсин. Дивидендлар умумий йиғилиш ўтказилган санадан 60 кун ичида, жорий йил 31 майдан 24 июлгача тўлансин. Компания тизимидаги вилоят шуъба корхоналари бўйича 2016 йилнинг жами соф фойдасидан Компанияга йўналтириладиган 50% - 82 136,6 минг сўм, шуъба корхоналар уставига асосан корхоналар фаолиятини ривожлантиришга йўналтириладиган 57 498,6 минг сўм ва шуъба корхоналар балансидаги ўтган йиллар тақсимланмаган фойдаси 242 944,1 минг сўм миқдори, жами 382 576,3 минг сўм тегишли вилоят корхоналари ҳисобида Устав фондини оширишга капитализация қилиш шарти билан корхоналарни ривожлантиришга қолдирилсин. Тизимдаги масъулияти чекланган жамиятлар бўйича Компания улушига 2016 йил натижаси юзасидан дивидендларга мўлжалланган маблағ - 90 812,7 минг сўм тегишли вилоят корхоналари ҳисобида Устав фондини оширишга капитализация қилиш шарти билан корхоналарни ривожлантишга қолдирилиши корхоналар умумий йиғилишларига тавсия этилсин. |
| 7 |
Компания Кузатув Кенгаши аъзолари сифатида – Джураев Иброхим Джураевич, Кубеев Бахтияр Сайдуллаевич, Дадамухамедов Рустам Абдугаппарович, Сафоев Жалол Сатторович, Мирходжаев Улуғбек Миралиевич, Латипов Бобур Адилжанович ва Саидов Халим Амановичлар тасдиқлансин. |
| 8 |
Компания Тафтиш комиссияси аъзолари сифатида – Баиров Улуғбек Юлдашевич, Нуриев Аббос Хасанович ва Аберкулов Бозорбой Кудайкуловичлар тасдиқлансин. |
| 9 |
Компания Бош директори C.Ў. Нажбиддинов билан ишга ёллаш шартномаси бир йилга узайтирилсин. |
| 10 |
Компаниянинг 2017 йил фаолияти бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун “Global-audit” аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин ва аудиторлик хизматига тўланадиган хизмат ҳақи чегараси Миллий стандартда ташқи аудиторлик текширувини ўтказишга, Компания 2017 йил фаолияти бўйича Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни тайёрлашга ва Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш учун аудиторлик хизматига тўланадиган хизмат ҳақи чегараси 50 000,0 минг сўмгача белгилансин. Зарурият туғилган ҳолатда бошқа аудиторлик корхонасини текширув ўтказиш учун жалб қилиш ваколатини Компания Кузатув кенгашига берилсин. |
| 11 |
Компаниянинг 2017 йил Бизнес режаси ҳамда ўрта муддатга ва узоқ муддатга Ривожлантириш стратегияси иловаларга асосан тасдиқлансин. |
| 12 |
Компания аффилланган шахслари билан (Компания аффилланган шахслари рўйхати 2017 йил 25 май ҳолатига илова қилинмоқда) келгусида Компания манфаатларини кўзлаб даромад олинадиган ва Компанияга хизмат кўрсатадиган аффилланган шахслари билан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар маъқуллансин. |
| 13 |
Компания балансидаги Тошкент вилояти, Паркент тумани, Ёшлик қўрғонида жойлашган “дала ховли”ни ҳамда Тошкент шахри, Яшнобод тумани, Тузел-2 (Ғалабанинг 40 йиллиги 2-дахаси) 9-уй, 60-хонадонни белгиланган тартибда очиқ аукцион савдолари орқали сотишга рухсат берилмасин. |
| 14 |
Компания томонидан “Матбуот чорва-парранда плюс” МЧЖ Устав фондига киритилган 210 000,0 минг сўм маблағни белгиланган тартибда даромад ҳисобидан балансдан ташқарига олиш ва ундириш ишларини давом эттиришга рухсат берилсин. |
| 15 |
“Маърифат гулшани” газетаси таҳририятининг обуна бўйича нашрларни тўлиқ етказиб бермагани натижасида Компанияга бўлган 42 755,4 минг сўм қарздорлиги белгиланган тартибда даромад ҳисобидан балансдан ташқарига олиш ва ундириш ишларини давом эттиришга рухсат берилсин. |
| 15.1 |
Йиғилиш қарорлари бўйича маълумот амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда Компания веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида ошкор қилинсин. |