| 1 |
«Бухоронефтгазавтонақл» АЖ акциядорларининг 2016 йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. |
| 2 |
«Бухоронефтгазавтонақл» акциядорлик жамияти бошқарув органининг 2016 молиявий-хўжалик йили якунлари бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
“Бухоронефтгазавтонақл” АЖнинг Кузатув кенгашининг 2016 йилда ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошкаришга доир конун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
«Бухоронефтгазавтонақл» акциядорлик жамияти бошқарув органининг 2016 молиявий-хўжалик йили якунлари бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
5.1. Жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича Бизнес-режа кўрсатгичлари бажарилиши юзасидан хисоботи, СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича хулосаси ва хисобот тасдиқлансин. 5.2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторни БХМС, МХХС ва ХАС мувофиқ ўтказилган текшириш хулосаси, хамда ички аудиторлик текшируви ҳисоботи, жамият тафтиш комиссиясининг ҳулосалари ва жамиятнинг йиллик хисоботи тасдиқлансин. 5.3. Жамиятнинг 2016 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув тизимини бахолаш бўйича мустакил ташкилотнинг хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича олган 132414,0 минг сўмлик соф фойдаси тасдиқлансин ва қуйидагича тақсимлансин: -соф фойданинг 1,8 фоизини ёки 2384,4 минг сўмини имтиёзли акциялари эгаларига дивиденд тўловига; Бунда, бир дона номинал қиймати 500 сўм бўлган имтиёзли акцияга 100 сўмдан (даромад солиғи чегириб ташлангандан сўнг 90 сўмдан) дивиденд хисобланади ва тўлови амалга оширилади; -соф фойданинг 2 фоизини ёки 2648,28 минг сўм жамиятнинг мехнатни мухофаза қилиш жамғармасига; -соф фойданинг 15 фоизни ёки 19862,1 минг сўм жамиятнинг уй-жой жамғармасига; соф фойданинг қолган 81,2 фоизини ёки 107519,22 минг сўмини кейинчалик капитализация (жамият устав капиталини ошириш) қилиш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш.6.2. Жамияти томонидан имтиёзли акцияларга ҳисобланган дивидендлар тўлаш санаси 29.06.2017 йилдан-29.08.2017 йилгача (олтмиш кун) деб белгилансин ва тўлови юзасидан барча чора-тадбирларни белгилаш бошқарув органи зиммасига юклатилсин. |
| 7 |
7.1. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамияти бошқарув раиси лавозимига Зокир Джуманазарович Салоҳиддинов 2017 йилнинг 31 декабр санасига қадар сайланганлиги тасдиқлансин. 7.2. Жамият Кузатув кенгаши ва бошқарув раиси З.Салохиддинов билан 2017 йил 31 декабр санасига қадар тузиладиган ишга ёллаш мехнат шартномасини тасдиқлансин |
| 8 |
8. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайланганлиги тасдиқлансин: -Анвар Юлдашевич Файзиев, Шерзод Ўткирович Ҳусенов, Ботир Сагдуллаевич Исломов, Фаррух Шавкатович Қиличев, Ойбек Гелдиевич Оманов, Эрнафас Жумагулов, Парда Халилович Қурбонов, Алишер Рафиқович Ражабов, Ғолиб Абдурахмонович Бозоров |
| 9 |
9. Жамиятнинг тафтиш комиссия аъзолигига қуйидагилар сайланганлиги тасдиклансин: - Бахтиёр Эшоқулович Туропов, Боймурод Норбўриевич Бойсариев, Баходир Расулович Шодиёров. |
| 10 |
10.1. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг 2017 йил учун мўлжалланган «Бизнес-режа»си тасдиқлансин. 10.2. “Бухоронефтгазавтонақл” акциядорлик жамиятининг янги ташкилий-тузилмаси тасдиқлансин. |
| 11 |
11.”Бухоронефтгазавтонақл” АЖнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) иловага мувофиқ тасдиқлансин |
| 12 |
12.1. Жамиятнинг Бошқарув органи аъзолари, Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда Тафтиш комиссияси аъзолари тўланадиган қуйидаги энг юқори ҳақ ва (ёки) компенсацияларнинг миқдорлари белгиланганлиги тасдиқлансин: 12.1.1.Бошқарув органига аъзоларига: - ҳар чоракда жамиятнинг “Бошқарув органи тўғрисида”ги Низомга мувофиқ мукофот тўлаш; -Бошқарув органи аъзоларига жамият корпоратив бошқарув тизимини мустақил бахолаш натижаларига кўра қўшимча рағбатлантириш (мукофот) пули тўлашни қуйидаги шартлари ўрнатилсин: -агар бошқарув тизими қониқарли бахоланса-жамият бошқарув органи аъзоларига ва корпоратив муносабатлар бўйича менеджерга йилига бир марта Ўзбекистон Республикасида белгиланган (амалда бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 25 (йигирма беш) баравари миқдорида мукофот тўлаш; -агар бошқарув тизими юқори бахоланса-жамият бошқарув органи аъзоларига ва корпоратив муносабатлар буйича менеджерга йилига бир марта Ўзбекистон Республикасида белгиланган (амалда бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 50 (эллик) баравари миқдорида мукофот пули тўлаш; 12.1.2. Кузатув кенгаши таркибига шундан: -Кузатув кенгаши аъзоларига ҳар чоракда рағбатлантириш (мукофот) пули жамият бизнес ражасида белгиланган фаолият самарадорлик йигинди кўрсаткичини бажариш даражасига қараб тўлаш; -Рағбатлантириш миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган (амалда бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 15 (ўн беш) баравари микдори, бизнес-режа буйича бажарилган фаолият самарадорлик йиғинди кўрсаткичига купайтириш йули билан аниқлаш, агар самарадорлик йиғинди кўрсаткичи бажарилиш даражаси 60 фоиздан кам бўлган тақдирда рағбатлантириш (мукофот) пули тўланмасин; -Кузатув кенгаши аъзоларига жамият корпоратив бошкарув тизимини мустақил бахолаш натижаларига кўра қўшимча рағбатлантириш (мукофот) пули тўлашни қуйидиги шартлари ўрнатилсин: -агар бошқарув тизими қониқарли бахоланса-йилига бир марта Ўзбекистон Республикасида белгиланган (амалда бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 25 (йигирма беш) баравари миқдорида мукофот тўлаш; -агар бошқарув тизими юқори бахоланса - йилига бир марта Ўзбекистон Республикасида белгиланган (амалда бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 50 (эллик) баравари миқдорида мукофот пули тўлаш; -Кузатув кенгашининг йиллик иш режасини тайёрлаш, мажлис қарорларини расмийлаштириш, қарорларини ижро этиш жараёнини мониторинг қилиш, кирувчи ва чиқувчи хатлар корреспонденцияларни ҳисобини юритиш мақсадида Кузатув кенгаши аъзолари таркибидан котибига ҳар чоракда бир марта Ўзбекистон Республикасида белгиланган (амалда бўлган) энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) баравари микдорида мукофот тўлаш; 12.1.3. Жамият тафтиш комиссиясига: -жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг ҳар бирига тафтиш комиссиясидаги фаолияти учун ҳар чоракда жамиятнинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасида белгиланган (амалда бўлган) энг кам иш хакининг 5 (беш) баробари микдорида тўловни амалга ошириш. |
| 13 |
13.1. “Бухоронефтгазавтонақл” АЖ нинг янги тахрирдаги Устави тасдиқлансин ва белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтқазилиши таъминлансин. 13.2. “Бухоронефтгазавтонақл” АЖ нинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Бошқарув органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги низомларга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тасдиқлансин. |
| 14 |
14.1. «Бухоронефтгазавтонақл» акциядорлик жамиятига тегишли яроқсиз холга келган, эскирган мол-мулкларни, автотранспорт ва техникаларни ҳисобдан чиқариш ёки сотишни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва талаблар асосида амалга оширилиши таъминлансин. 14.2. Жамиятига тегишли яроқсиз холга келган, эскирган мол-мулкларни, автотранспорт ва техникаларни ҳисобдан чиқариш ёки сотишга оид хужжатларни расмийлаштириш ва битимлар тузиш каби вазифаларни бажариш бошқарув органига ва назоратини олиб бориш Кузатув кенгаши аъзолари зиммасига юклатилсин. 14.3. Мазкур йиғилишда қабул қилинган қарорлар ижросини белгиланган тартиб ва мудатларда таъминлаш жамият бошқарув органи зиммасига юклатилсин. |