| 1 |
1.1. «SHARQ» НМАК АЖ акциядорлари умумий йиғилиши саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: Юсупов Тимур Узакбаевич, Маткаримова Ойгул Собуровна, Сафаров Азиз Маматжанович. |
| 2 |
2.1. «SHARQ» НМАК АЖнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботи тасдиқлансин ва йиллик бизнес-режасининг бажарилиши бўйича хисоботи маълумот учун қабул қилинсин; 2.2. Компаниянинг 2016 йил якунлари бўйича молия хўжалик фаолияти натижаларини текшириш юзасидан ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси ва аудитнинг халқаро стандартлар бўйича хулосаси тасдиқлансин; 2.3. Компаниянинг 2016 йил якунлари бўйича Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича мустақил ташкилот хулосаси маъқуллансин; 2.4. Аудиторлик ташкилотининг СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 3 |
3.1. «SHARQ» НМАК АЖнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. |
| 4 |
4.1. «SHARQ» НМАК АЖнинг Кузатув кенгашининг 2016 йил якунлари бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
| 5 |
5.1. «SHARQ» НМАК АЖнинг 2016 йил якунлари бўйича олган 624 553,0 минг сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: захира жамғармасига 93 682 950 сўм, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга (капитализация қилиш шарти билан) 188 961 376,33 сўм, дивидендлар тўлаш учун жами 341 908 673,67 сўм йўналтирилсин, жумладан имтиёзли акцияларга 29 610 519,75 сўм, оддий акцияларга 312 298 153,92 сўм миқдорида йиллик дивиденд тўлансин. 5.2. «SHARQ» НМАК АЖнинг 2016 йил соф фойдаси ҳисобидан ҳар бир дона жойлаштирилган оддий акция учун 117,84 (бир юз ўн етти сўм саксон тўрт тийин) сўм миқдорида ва ҳар бир дона жойлаштирилган имтиёзли акция учун 435,75 (тўрт юз ўттиз беш сўм етмиш беш тийин) сўм миқдорида йиллик дивиденд тўлансин. 5.3. Дивидендларни тўлаш шакли нақд пул, пластик карточкаларга пул ўтказиш ёки акциядорнинг банк ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан амалга оширилсин. 5.4. Ҳисобланган дивидендлар, дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаган муддат ичида тўлансин. Дивидендлар тўлашни бошлаш санаси 2017 йил 24 июл, тугатиш санаси 2017 йил 26 август этиб белгилансин. |
| 6 |
6.1. «SHARQ» НМАК АЖ Кузатув кенгаши аъзоларининг ўз вазифаларини 2016 йил давомида бажарганликлари учун ҳар бир кузатув кенгаши аъзолари энг кам ойлик иш хақининг ўн беш баробари миқдорида тақдирлансин. 6.2. Тақдирлашга кетган маблағлар компаниянинг давр харажатларига киритилсин. |
| 7 |
7.1. Компания кузатув кенгаши раиси С.С.Шукуров билан компаниянинг Бош директори А.У. Гулямов ўртасида бир йил муддатга, яъни 2017 йил якунлари бўйича ўтказиладиган акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси санасигача меҳнат шартномаси тузилсин. |
| 8 |
8.1. Компания кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда бир йил муддатга сайлансин: Шукуров Собир Сайфиевич, Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович, Азимов Дилшод Абдухакимжон ўғли, Абдукадиров Санжар Хошимович, Маматов Шавкат Куванович, Жуманиязов Санъатбек Шакирович, Сафаров Мақсуд, Джуманазаров Юнусбек Рахимбаевич, Насиров Рустам Бахадирович. |
| 9 |
9.1. Компания тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда бир йил муддатга сайлансин: Хидиров Жаъфар Жабборович, Гаппаров Жасурбек Ибодуллаевич, Сапарбоев Мунис Шавкатович. |
| 10 |
10.1. “SHARQ” Компанияси янги офсет чоп этиш ускунасини харид қилиш мақсадида Ташқи иқтисодий фаолия Миллий банкининг Бош операцион бўлимидан 5 йил муддатга 5,0 млрд. сўм миқдорида кредит олиш учун тузиладиган йирик битим маъқуллансин. 10.2. Ушбу кредит учун мулк гаровисифатида Компанияга тегишли Тошкент ш., Уста Ширин 1-тор кўча, 20-уйда жойлашган умумий майдони 8457 м2 омборхона (литер 0007) қўйилиши маълумот учун қабул қилинсин. |