| 1 |
Жамият кузатув кенгашининг 2016 йилда бажарган ишлар юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 2 |
2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 3 |
Ҳ.У.Гаффоров жамият бошқаруви раиси этиб сайланди. Ҳ.У.Гаффоров билан 1 йил муддатга меҳнат шартномасини тузиш Кузатув кенгаши раисига топширилсин. |
| 4 |
Жамият Кузатув кенгашига ижро органининг қуйидаги таркиби билан бир йил муддатга шартнома тузиш топширилсин. Булар жамият бошқарув раиси - Ҳ.У.Гаффоров, жамиятнинг ишлаб чиқариш бўйича директори - Б.Х.Алимов, жамиятнинг молия бўйича директори - И.Норов, бош ҳисобчи - Т.Очилов, ишлаб чиқариш бўлим бошлиғи - В.Нурбоев. |
| 5 |
Жамият тафтишчисининг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
2016 йил якуни бўйича жамият аудитори «PROMSTROY-AUDIT» МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан берилган хулоса тасдиқлансин. |
| 7 |
Жамиятнинг 2016 йилги бухгалтерия баланси, молиявий ҳисоботи ва харажатлар сметаси тасдиқлансин. |
| 8 |
Жамиятнинг 2017 йил учун тузилган бизнес режаси тасдиқлансин. |
| 9 |
Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган 322 602,0 минг сўмлик соф фойданинг 10 000,0 минг сўми Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга ва қолган 312 602,0 минг сўми ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилсин. Кузатув кенгашини рағбатлантириш учун ажратилган маблағ Кузатув кенгаши аъзоларининг йиғилиш қарорига мувофиқ тақсимлансин. |
| 10 |
Жамият Кузатув кенгаши таркибига Э.Д.Ҳайдаров, А.Т.Джумаев, С.К.Хамидов, И.Н.Набиев, К.Қ.Хамидов, Ш.З.Жумаев, Ў.Ҳ.Ашуров сайланди. |
| 11 |
Жамият тафтишчиси этиб Ю.Бақоева сайланди. |
| 12 |
2017 йил учун ташқи аудиторлик ташкилоти тайинлаш ва унга хизмат хақи чегарасини белгилаш жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилсин. |
| 13 |
2016 йил 30 июндан 2017 йил 30 июнгача (шу сана ҳам киради) ўтган даврда жамият томонидан амалга оширилган барча ҳомийликлар тасдиқлансин ва жамият харажатларига олинсин. |
| 14 |
Жамият ҳисобидаги маънавий ва моддий жиҳатдан эскирган, таъмирлаш имкони бўлмаган яроқсиз ва иқтисодий зарар келтираётган техника воситаларини ўрнатилган тартибда жамият кузатув кенгашининг розилигини олгандан сўнг жамият бошқарувининг назорати ва жавобгарлиги остида сотиш ва (ёки) ҳисобдан чиқаришга рухсат берилсин. |
| 15 |
Жамият кузатув кенгашининг 2016 йил 30 июндан 2017 йил 30 июнга қадар ўтган даврда қабул қилган барча йиғилиш қарорлари тасдиқлансин |
| 16 |
Жамият бошқарувининг 2017 йил 30 июнга қадар ўтган даврда тузган барча битим (контракт) ва шартномалари иловага асосан тасдиқлансин. |
| 17 |
Ушбу йиғилиш қарорлари ижросини таъминлаш жамият ижро органи зиммасига, қарорлар ижросини назорат қилиш - жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилсин. |