| 1.1 |
Жамият саноқ комиссияси аъзолари сони 3 кишидан ва шахсий таркиби Вахобов Абдурашид Расулович, Азимова Машкура Болтабаевна ва Ахмадфаёзова Асал Маратовна таркибида тасдиқлансин. |
| 2.1 |
Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг регламенти тасдиқлансин. |
| 3.1 |
Жамият Бошқаруви Раиси Ф.Ф.Каримовнинг 2016 йилда Бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2016 йил фаолият натижалари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4.1 |
Жамият Кузатув кенгаши Раиси М.М.Мирзаевнинг 2016 йил якунлари бўйича ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин ҳамда Кузатув кенгашининг 2016 йилги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 5.1 |
Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси тасдиқлансин. |
| 6.1 |
2016 йил бўйича корпоратив бошқарув тизими ва корпоратив бошқарув Кодекс тавсияларига риоя қилинишининг мустақил баҳоланиши натижалари маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6.2 |
Жамият Бошқаруви раҳбарига Жамиятнинг Кодекс тавсияларига риоя қилинишининг мустақил баҳоланиши натижаларида маълум бўлган камчиликларни келгусида бартараф қилиш вазифаси юклатилсин. |
| 7.1 |
Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. |
| 7.2 |
Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича «Marhamat-audit» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг Миллий аудит стандартлари асосида ўтказилган ташқи аудит натижасининг ижобий хулосаси (5-илова қилинади) маълумот учун қабул қилинсин. |
| 8.1 |
Жамиятнинг 2016 йил соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд тўлаш тартиби бўйича Бошқарув Раиси Ф.Ф.Каримов томонидан берилган таклиф маълумот учун қабул қилинсин. |
| 8.2 |
2016 йил фаолиятидан олинган 8 560 336,3 минг сўм соф фойдани қуйидагича тақсимлансин. •Соф фойданинг 428 016,81 минг сўми Жамият уставининг 9.1 ва 9.2 бандларига мувофиқ захира фондига ўтказилсин; •Жамият уставининг 6.18-бандида имтиёзли акциялар эгаларига жамият фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъий назар, имтиёзли акциялар номинал қийматининг 25 фоизи миқдорида дивиденд тўланиши белгилаб қўйилган. Шунга асосан соф фойданинг 16 400,0 минг сўми имтиёзли акциялар учун дивиденд тўловига (номинал қийматининг йигирма беш фоизи миқдорида) йўналтирилсин; •Жамиятнинг келажакда устав фондини ошириш учун 7 403 852,23 минг сўмни келгусида Жамият устав капиталини ошириш мақсадида соф файданинг ушбу қисмини тақсимламаган ҳолатда қолдирилсин; •Жамият ходимларини, Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссиясини 2016 йил якунлари бўйича мукофотлашга 712 067,26 минг сўм ажратилсин ва иловадаги “Ўзагросуғурта “АЖнинг 2016 йил якунлари бўйича соф фойда тақсимоти бўйича тақсимлансин. |
| 8.3 |
Имтиёзли акциялар учун дивидентларни пул кўринишида тўлаш, тўловларни ушбу қарор қабул қилинганидан 30 календар кундан сўнг юридик шахсларга уларни ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан, жисмоний шахсларга дивидент тўлови бошлангандан 15 календар куни давомида талаб қилиб келган акциядорлар ва уларнинг қонуний вакилларига пластик картасига пул кўчириш йўли билан, ушбу муддатда талаб қилиб келмаган жисмоний шахс акциядорларга «Ўзбекистон почтаси» АЖ орқали пул ўтказмаси сифатида амалга ошириш ва қонунчилик талабларига мувофиқ тўлов билан боғлиқ барча харажатларни (тўлов манбаидан ушланадиган даромад солиғидан ташқари) жамият ҳисобидан амалга оширилсин. |
| 9.1 |
Жамиятнинг эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил муддат ичида талаб қилиб олинмаган жами 149 118,75 сўмлик дивидендларни жамият ихтиёрига қолдирилсин. |
| 9.2 |
Жамият Бошқарувига ушбу қарор ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин. |
| 10.1 |
Жамиятнинг 2017 йил учун Бизнес-режаси тасдиқлансин. |
| 11.1 |
Жамият Бошқаруви Раиси Ф.Ф.Каримов билан тузилган шартнома муддати узайтирилмасин ва амалдаги мехнат шартномаси бекор қилинсин. |
| 11.2 |
Жамият Кузатув Кенгаши бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Бошқарув Раиси номзоди бўйича таклиф киритсин. |
| 11.3 |
Кузатув Кенгаши қисқа муддатда Жамият Бошқаруви Раиси в.в.б. тайинлаш масаласини кўриб чиқсин. |
| 12.1 |
Қуйидаги номзодлар «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши аъзолигига сайлансин: • Мирзаев Мубин Мухитдинович – Молия вазири ўринбосари; • Маматқулов Шодиёр Абдувахидович – Молия вазирлиги Бошқарма бошлиғи в.в.б.; • Камалов Аюбхон Арибджанович – Молия вазирлиги Бошқарма бошлиғи ўринбосари; • Ражабов Фазлиддин Юсупович– Ўзпахтасаноат АЖ Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бош бухгалтер ўринбосари; • Кучкаров Тохир Муминджанович – Ўзпахтасаноат АЖ Пахта маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш бўлими бошлиғи; • Мирзаев Шухрат Шахабутдинович – «Агробанк» АТБ Бошқарув Раисининг ўринбосари; • Камбаров Джасурбек Мирза Анварович – «Агробанк» АТБ Қимматли қоғозлар бошқармаси бошлиғи; • Кадиров Абдулазиз Абдулхаевич – «Туронбанк» АТБ Банк рискларини бошқариш ва стратегик ривожлантириш департаменти директори; • Расулев Аббосхон Анвар ўғли – «Ansher Investment LLP» Ассистент менеджера. |
| 13.1 |
Кушаев Ражаб Хасанович, Шеранов Бахром Лапасович, Додокозиев Равшанбек Рустамович номзодлари Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига сайлансин. |
| 14.1 |
Жамиятнинг Уставинин янги тахрирда тасдиқлансин. |
| 15.1 |
Жамиятнинг иловада келтирилган янги тахрирдаги ташкилий тузилмаси тасдиқлансин. |
| 15.2 |
Жамият Бошқарувига тасдиқланган янги ташкилий тузилмадан келиб чиқиб, штат бирликларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш вазифаси юклатилсин. |
| 16.1 |
Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва Ижроия органи аъзоларига тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини қуйидагича белгилансин: |
| 16.1.1 |
Кузатув кенгашининг Раиси ва ҳар бир аъзосига йил якунлари бўйича бир марта тўланадиган қўшимча ҳақнинг энг юқори миқдори энг кам иш ҳақининг 85 (саксон беш) бараваригача; |
| 16.1.3 |
Тафтиш комиссиясининг Раиси ва ҳар бир аъзосига йил якунлари бўйича тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдори энг кам иш ҳақининг 25 (йигирма беш) бараваригача. |
| 17.1 |
Жамиятнинг келгусида кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда жамият ижроия органи томонидан мустақил тузилиши мумкин бўлган аффилланган шахслар билан ва йирик битим (битимлар) рўйхати тасдиқлансин. |
| 18.1 |
Жамиятнинг «Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги», «Кузатув кенгаши тўғрисидаги», «Ижроия органи тўғрисидаги», «Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги», «Ахборот сиёсати тўғрисидаги», «Ички назорат тўғрисидаги», «Дивиденд сиёсати тўғрисидаги», «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида» Низомларини янги таҳрирда тасдиқлансин |
| 18.2 |
Жамият Бошқарувига ушбу тасдиқланган низом ва регламентни барча ходимларга етказиш ва ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин. |