| 1 |
Банк Саноқ комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1.Исрофилов Абдуфайёз Исроилович - "LEADER FINANCE" масъулияти чекланган жамияти бўлим бошлиғи, комиссия раиси. 2.Додоқозиев Ровшанбек Рустамович – банкнинг Ғазначилик департаменти, Қимматли қоғозлар бошқармаси бўлим бошлиғи, комиссия аъзоси. 3.Хайдаров Акмал Авазбекович - банкнинг Ғазначилик департаменти, Қимматли қоғозлар бошқармаси бўлим бошлиғи, комиссия аъзоси, комиссия котиби. |
| 2 |
Банк акциядорларининг йиғилиши кун тартибидаги масалалар бўйича банк Бошқаруви раисига 10 дақиқагача, кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича 5 дақиқагача, музокарага чиқувчилар учун 5-10 дақиқагача вақт ажратиш орқали йиғилиш регламенти тасдиқлансин (1 - илова). |
| 3 |
Банк Кенгаши таркибини сайлаш бўйича кумулятив овоз бериш натижалари: № Номзодлар Овозлар сони 1. Арипов Абдулла Нигматович - 1 043 184 255 2. Каримов Анвар Расулович - 1 043 184 255 3. Вахабов Аброл Джабарович - 1 043 184 255 4. Хаджизадаев Шерзод Рафатович - 1 043 184 255 5. Максудов Алишер Иркинович - 1 043 184 255 6. Вафаев Шухрат Абдушарифович - 1 043 184 255 7. Мирзаев Шухрат Шахабутдинович - 1 043 184 255 8. Отажонов Нодир Собирович - 1 043 184 255 9. Хайдаров Сурат Очилович - 1 043 184 255 10. Холхўжаев Саидқаххор Мухаммадкарим ўғли - 1 043 184 255 Банк Кенгаши аъзолари қуйидаги янги таркибда тасдиқлансин: 1 Арипов Абдулла Нигматович Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири, Кенгаш раиси 2 Каримов Анвар Расулович Молия вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари 3 Вахабов Аброл Джабарович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари 4 Хаджизадаев Шерзод Рафатович Марказий банк раисининг ўринбосари 5 Максудов Алишер Иркинович “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси 6 Вафаев Шухрат Абдушарифович Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори 7 Мирзаев Шухрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини бошқариш департаменти директори 8 Отажонов Нодир Собирович “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси 9 Хайдаров Сурат Очилович “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқарув раиси 10 Холхўжаев Саидқаххор Мухаммадкарим ўғли “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Банк Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар банк Кенгаши таркибига қонунчиликда белгиланган тартибда киритилади. |
| 4 |
1.Банк Бошқаруви раиси лавозимига Ходжаев Саидкамол Саидкаримович сайлансин ва у билан меҳнат шартномасини ўрнатилган тартибда тузиш банк Кенгашига юклатилсин. 2.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш банк Кенгашига топширилсин. |
| 5 |
1.Банк Акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг 24.06.2016 йилдаги 33 - сонли мажлис баёнининг кун тартибидаги бешинчи масаласи қарор қисмига киритилаётган ўзгартириш 2 - иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2.Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш банк Кенгашига топширилсин. |
| 6 |
1.Банкнинг Имтиёзли кредитлаш жамғармасидан фойдаланилмаётган 33,0 млрд. сўм банкнинг захира фондига ўтказилсин ҳамда захира капитали маблағлари ҳисобидан 124,9 млрд. сўм маблағларни мақсадли равишда 19908 - сонли ҳисобварағида юритилаётган зарарни ўрнини қоплашга йўналтирилсин. 2.Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш банк Бошқарувига топширилсин. |