| 1 |
1.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банкининг саноқ комиссияси 3 кишидан иборат таркибда акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига қадар тасдиқлансин: 1. Полвонов Асроржон Абдулхайевич – Банк Корпоратив кредитлаш бўлими бошлиғи; 2. Акбаржонов Давронбек Улугбек угли – Банк Бошқарув раиси ёрдамчиси; 3. Мадрахимова Ферузахон Толкунджановна – Конверсион бўлим бошлиғи. |
| 2 |
2.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти қуйидагича тасдиқлансин: - асосий масалалар бўйича маърузалар – 10 дақиқагача; - қўшимча маърузалар, мунозара ва муҳокамалар учун – 15 дақиқагача; - саноқ комиссияси томонидан овоз бериш якунларини ҳисоблаб чиқилгунга қадар танаффус – 15 дақиқагача; - овоз бериш якунларини эълон қилиш ва йиғилишни якунлаш учун – 15 дақиқагача. |
| 3 |
3.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки устав капитали миқдори 15 300 000 000 (ўн беш миллиард уч юз миллион) сўмни ташкил қилганлиги ҳамда номинал қиймати 5 000 (беш минг) сўм бўлган 3 060 000 (уч миллион олтмиш минг) дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги оддий акцияларга бўлинганлиги тасдиқлансин. 3.2. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки устав капиталини ошириш мақсадида, жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда жойлаштиришга ҳақли бўлган эълон қилинган акцияларнинг миқдори номинал қиймати 5 000 (беш минг) сўмлик 16 940 000 (ўн олти миллион тўққиз юз қирк минг) дона умумий қиймати 84 700 000 000 (саксон тўрт миллиард етти юз миллион) сўм бўлган эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги оддий акциялардан иборат бўлиши тасдиқлансин. |
| 4 |
4.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки томонидан қўшимча акциялар жойлаштирилаётганда Банк акциядорларининг имтиёзли олиш ҳуқуқини 1 (бир) йил давомида қўлланилмаслиги тасдиқлансин. |
| 5 |
5.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки эълон қилинган 16 940 000 (ўн олти миллион тўққиз юз қирқ минг) дона эгасининг номи ёзилган ҳужжатсиз шаклдаги оддий акциялари қуйидаги юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ёпиқ обуна орқали қуйидаги миқдорда (донада) жойлаштирилсин: Юридик шахслар 5 та: “Fergana-vibropress-tensil” МЧЖ-3 340 000, “Maxsus plast polimer” МЧЖ ҚК-2 060 000, Royal Thai Group Co., Ltd-2 540 400, “Yangi avlod qurilish invest” МЧЖ-1 400 000, “Log`on agrosanoat lyuks” МЧЖ-2 200 000; Жисмоний шахслар 43 та: Аббосов Алишер Сулаймонович-17 200, Абдиламидов Ғайрат Хайитбоевич-16 200, Абдулвоҳидов Шавкатжон Абдуманопович-16 200, Абдуллаев Аброр Жумабоевич-16 200, Абдураимов Фурқатжон Саиджон ўғли-16 200, Акбаров Элёрбек Улукбекович-16 600, Арипов Камолджон Фазилович-16 600, Ахмедов Муроджон Мухторович-92 000, Ашуров Ўктамжон Носирович-16 200, Ашуров Холмат Носирович -352 800, Ашурова Раънохон Шокировна-16 600, Бурхонов Зайнидин Нажмидинович-16 400, Бурхонов Шамсуддин Нахмиддин ўғли-16 600, Болтаев Шерзоджон Абдуманопович-16 600, Гуломов Мухиддинжон Мамаражабович-16 600, Джураев Азамат Алишерович-16 200, Джураев Неймат Шакирович-16 600, Ибрагимов Ихтиёр Бахтиёрович-16 000, Йўлдашева Дилноза Исмоилжоновна-660 000, Йўлдашев Муминжон Шокиржонович-410 000, Йулдашев Муроджон Шокирович-187 000, Йўлдашев Мустафо Шокиржонович-578 200, Йўлдашев Мухторжон Шокиржонович-660 000, Йўлдошев Савридин Шокирович-187 000, Йўлдашев Шавкатжон Шокиржон ўғли-187 000, Йўлдашева Муаззамхон Бахтиёржон қизи-40 000, Йўлдошева Саодат Холматовна-16 200, Йўлдошев Мухаммаджон Азимжонович-16 600, Кадиркулов Шерзод Сатаралиевич-16 600, Қадирқулова Содатхон-16 800, Мовлянов Бахтиёрджон Содикович-240 000, Мамаризаев Умиджон Зулфиқоххорович-16 600, Машарипов Шерзод Муротжонович-16 600, Йўлдашева Сурмахон Шокиржоновна-16 800, Ниманов Равшанбек Авазович-327 400, Носиров Арслонбек Холмат ўғли-16 600, Нурахунов Дилмурод Нуманжонович-16 600, Нурохунов Шерзод Нўъмонжон ўғли-16 400, Усманов Исмоилжон Имьяминович-700 000, Хакимов Кобил Адилович -16 600, Хакимова Хамрожон Шокиржоновна-16 200, Юлдашев Ахмаджон Азимджанович-16 600, Матмусаев Мавлонжон Косимжонович-300 000. |
| 6 |
6.1. “Мадад Инвест банк” ХАТБни такшкил этишда Банк учун “Кувасойтаъмиркурилиш” МЧЖнинг пул маблағлари ҳисобидан хизматлар ва асосий воситаларни сотиб олишга кетган 329 256 002 сўмлик ташкилий ҳаражатлар Банк томонидан “Кувасойтаъмиркурилиш” МЧЖга қоплаб берилсин. |
| 7 |
7.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки Банк Кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига қадар қайта сайлансин: 1. Йўлдашев Муминжон Шокиржонович, Банк Кенгаши раиси, Банк акциядори, Банкнинг 578 000 дона акцияларига эга; 2. Арипов Камолджон Фазилович, Банк Кенгаши аъзоси, “Қувасойтаъмирқурилиш” МЧЖ Бош ҳисобчиси, Банкнинг 10 400 дона акцияларига эга; 3. Усманов Бахтиёр Илхамович, Банк Кенгаши аъзоси, “MACCAFERI-FERGANA” ҚК МЧЖ Директори, Банкнинг 10 800 дона акцияларига эга; 4. Ходжаев Шахзод Рахимович, Банк Кенгаши аъзоси, “Royal Thai Group Co., Ltd” Ишончли вакили, Банкнинг акцияларига эга эмас; 5. Кадиров Отабек Фахриддинович, Банк Кенгаши аъзоси, “FERGANA-OSEANA” МЧЖ ҚК Омбор мудири, Банкнинг акцияларига эга эмас. |
| 8 |
8.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки Банк Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига қадар қайта сайлансин: 1. Усаркулов Миркомил Турсуналиевич – Банк Тафтиш комиссияси раиси; 2. Усмонов Исмоилжон Имьяминович; 3. Яхяев Хабибулло Ходихонович. |
| 9 |
9.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки Бошқарув раиси Ф.О.Камалов билан тузилган меҳнат шартномаси муддати акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига қадар узайтирилсин. 9.2. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки Бошқарув раиси Ф.О.Камалов билан тузилган меҳнат шартномаси муддати узайтириш бўйича меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгаришларни имзолаш ваколати Банк Кенгаши раисига юклатилсин. |
| 10 |
10.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки мақоми акциядорлик тижорат банкига ўзгартирилсин. 10.2. Банкнинг номига ўзгартириш киритилиб, Банкнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи қуйидагича тасдиқлансин: Банкнинг тўлиқ фирма номи: - ўзбек тилида (лотин алифбосида) – “Madad Invest Bank” aksiyadorlik tijorat banki; - ўзбек тилида (кирилл алифбосида) – “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки; - рус тилида – Акционерно-коммерческий банк “Мадад Инвест Банк”; - инглиз тилида – Joint-stock commercial bank “Madad Invest Bank”. Банкнинг қисқартирилган фирма номи: - ўзбек тилида (лотин алифбосида) – “Madad Invest Bank” АТВ; - ўзбек тилида (кирилл алифбосида) – “Мадад Инвест Банк” АТБ; - рус тилида – АКБ “Мадад Инвест Банк”; - инглиз тилида – JSCB “Madad Invest Bank”. |
| 11 |
11.1. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки Уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар матни иловага асосан тасдиқлансин. 11.2. “Мадад Инвест Банк” хусусий акциядорлик тижорат банки Уставига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчаларни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида рўйхатдан ўтказиш вазифаси Банк Бошқаруви зиммасига юклатилсин. |
| 12 |
12.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 13 |
13.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги, “Банк Кенгаши тўғрисида»ги, «Банк Бошқаруви тўғрисида»ги, «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги, «Ички назорат тўғрисида»ги ва «Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомлар иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 14 |
14.1. Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбурияти олинсин. 14.2. Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиш тўғрисидаги хабар матни иловага мувофиқ тасдиқлансин. 14.3. Банк Кузатув кенгаши томонидан Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилиш таъминласин. |