| 1 |
1. Банкнинг Ташкилий Тузилмасини тасдиқлаш бўйича билдиришнома ва иловалар маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг Ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 2 |
1. Банк Кенгашининг 2017 йил якуни бўйича ҳисоботининг тасдиқланиши юзасидан тайёрланган билдиришнома ва иловалар маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Кенгашининг 2017 йил якуни бўйича ҳисоботи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва Кенгаш фаолияти ижобий баҳолансин. |
| 3 |
1. Банкнинг 2017 йил фаолияти якуни юзасидан ҳисоботини тасдиқланиши юзасидан тайёрланган билдиришнома ва иловалар маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2017 йил фаолияти якуни юзасидан ҳисоботи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Банк Бошқарувининг 2017 йилдаги фаолияти қониқарли деб ҳисоблансин. |
| 4 |
1. Банкнинг 2017 йил молиявий фаолияти аудиторлик текшируви бўйича «GRANT THORNTON» мустақил ташқи аудитор хулосасини тасдиқланиши юзасидан тайёрланган билдиришнома ва иловалар маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2017 йил молиявий фаолияти аудиторлик текшируви бўйича «GRANT THORNTON» ташқи аудиторлик фирмасининг хулосаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 5 |
1. Банкнинг 2017 йил молиявий фаолияти якуни бўйича Банк тафтишчисининг хулосаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва Банк тафтишчисининг фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 6 |
1. Банкнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик баланси, молиявий натижалари хамда олинган соф фойда ва зарарларини тасдиқлаш юзасидан тайёрланган билдиришнома ва иловалар маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик баланси, молиявий натижалари ҳамда олинган соф фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботи 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 7 |
1. Банкнинг 2017 йил якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш бўйича билдиришнома маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2017 йил якуни бўйича олган 26 027 243 735,66 сўм соф фойдасидан Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 32-моддасига асосан 1 207 448 405,66 сўми умумий захира фондига ажратилиб, қолган 24 819 795 330,00 сўм қисми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли қарорининг 1-бандига асосан банк устав капиталини оширишга йўналтирилсин. |
| 8 |
1. Банкнинг 2017 йил якуни бўйича олган 26 027 243 735,66 сўм соф фойдасидан 24 819 795 330,00 сўм қисми ва ўтган йилларнинг 6 105 467 517,10 сўм миқдоридаги тақсимланмаган фойдаси, жами 30 925 262 847,10 сўмдан 30 925 262 160,00 сўми Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли қарорининг 1-бандига асосан банк устав капиталига йўналтирилсин ва «Ziraat Bank Uzbekistan» АЖ устав капиталининг миқдори 78 801 662 160,00 сўмга етказилсин, қолган 687,10 сўми банкнинг тақсимланмаган фойдасида қолдирилсин. |
| 9 |
1. Ziraat Bank Uzbekistan» АЖ устав капиталини ошириш мақсадида умумий ҳажми 30 925 262 160,00 сўмлик 26 431 848 дона номинал қиймати 1 170 сўм бўлган ҳужжатсиз шаклдаги эгасининг номи ёзилган оддий акциялар чиқарилсин. 2. Акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби: • акциялар жойлаштирилишининг усули – Ушбу чиқарилишдаги барча акциялар ёпиқ обуна усулида 29.03.2018 йил ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестрига асосан банк ягона акциядори (T.C. Ziraat Bankasi A.Ş. (Туркия))га жойлаштирилади; • акциялар жойлаштирилишининг муддати – Акцияларни жойлаштириш муддати 90 кун. Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси: Ушбу акциялар чиқарилиши ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган кун. Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси: Охирги акция жойлаштирилган сана, лекин бу муддат 90 кундан ошмаслиги лозим; • акциялар жойлаштирилишининг тартиби – Ушбу чиқарилишдаги акцияларни банк акциядорига жойлаштириш банк ягона акциядорининг ўз капиталини устав капиталига йўналтириш тўғрисидаги қарори асосида ҳеч қандай фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилмаган ҳолда биржадан ташқари уюшмаган бозорда амалга оширилади. Бунда андеррайтерларни жалб қилиш кўзда тутилмаган; • акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби – Акциялар номинал қийматида жойлаштирилади; • акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – акциялар учун тўлов банкнинг 2017 йил якуни бўйича соф фойдасининг бир қисми ва ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан, жами – 30 925 262 160,00 сўмни капитализация қилиш орқали амалга оширилади; • ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби – Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда ушбу чиқарилишдаги акциялар тўловига йўналтирилган маблағлар қонунчиликда ўрнатилган тартибда қайтарилади. 3. Акцияларнинг қўшимча (ўн бешинчи) чиқарилиши тўғрисидаги қарор 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 10 |
1. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддаси ва Банк уставига мувофиқ, Банк кенгаши аъзолигига Хусейин Айдин, Булент Суер, Женгиз Гўғебакан, Темел Тайяр Ешил ва Алтан Гулер бир йил муддатга – Банк ягона акциядорининг кейинги навбатдаги қарори қабул қилингунга қадар сайлансин. 2. Банк кенгаши раиси ва аъзоларига 4 250 турк лираси миқдоридаги ойлик маош Туркия Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги валюта курси бўйича АҚШ долларида тўлансин. 3. Банк кенгаши аъзоларига ўзлари яшайдиган мамлакатдан ташқарида ўтказиладиган ҳар бир йиғилиш учун сафар вақтидан қатъий назар 500 АҚШ доллари миқдорида тўлов тўлансин. 4. Банк кенгаши аъзоларига Банк кенгаши йиғилишлари, Умумий йиғилиш ва бошқа йиғилишларда иштирок этиш бўйича сафарларда турар жой ва визалар, CIP, VIP тўловлари ва чет элга чиқиш тўловлари Банк ҳисобидан тўлаб берилсин. 5. Мамлакат қонунчилигига мувофиқ равишда, бирдан ортиқ иш берувчидан маош олиниши ҳолатида бир йиллик декларация тақдим этилганда, юзага келадиган солиқ суммаси, банк тарафидан тўланган сумма миқдорига тенг қисмини талаб қилиниши ҳолатида тўлови таъминлансин. |
| 11 |
1. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддаси ва Банк уставига мувофиқ Банк тафтишчиси этиб Али Эртугул Акфират бир йил муддатга – Банк ягона акциядорининг кейинги навбатдаги қарори қабул қилингунга қадар сайлансин. 2. Банк тафтишчисига 2 900 турк лираси миқдоридаги ойлик маош Туркия Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги валюта курси бўйича АҚШ долларида тўлансин. 3. Банк тафтишчисига у яшайдиган мамлакатдан ташқарида ўтказиладиган ҳар бир йиғилиш ва тафтиш ишлари учун сафар вақтидан қатъий назар 500 АҚШ доллари миқдорида тўлов тўлансин. 4. Банк тафтишчисига Банк кенгаши йиғилишлари, Умумий йиғилиш ва бошқа йиғилишларда иштирок этиш бўйича сафарларда турар жой ва визалар, CIP, VIP тўловлари ва чет элга чиқиш тўловлари Банк ҳисобидан тўлаб берилсин. 5. Мамлакат қонунчилигига мувофиқ равишда, бирдан ортиқ иш берувчидан маош олиниши ҳолатида бир йиллик декларация тақдим этилганда, юзага келадиган солиқ суммаси, банк тарафидан тўланган сумма миқдорига тенг қисмини талаб қилиниши ҳолатида тўлови таъминлансин. |
| 12 |
1. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддаси ҳамда банк Уставига мувофиқ «Ziraat Bank Uzbekistan» АЖ Бошқаруви раиси Эржан Булут билан тузилган меҳнат шартномаси муддати бир йил муддатга – Банк ягона акциядорининг кейинги навбатдаги қарори қабул қилингунга қадар узайтирилсин. 2. Мазкур қарор ижроси банк Кенгаши раисига юклатилсин. |
| 13 |
1. «Ziraat Bank Uzbekistan» АЖ Бошқаруви аъзолари Ё.М. Умаралиев, Н.Э. Ашан, В.З. Сабиров, Х.Х. Сабиров ва Т.Э. Тигай билан тузилган меҳнат шартномалар муддатлари бир йил муддатга – Банк ягона акциядорининг кейинги навбатдаги қарори қабул қилингунга қадар узайтирилсин. 2. Мазкур қарор ижроси банк Бошқаруви раиси зиммасига юклатилсин. |
| 14 |
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли қарорига асосан тайёрланган Банкнинг узоқ муддатга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банкнинг узоқ муддатга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси бўйича дастур ва вазифалар ижроси Банк Бошқарувига юклатилсин. |
| 15 |
1. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 88-моддасига мувофиқ «Ziraat Bank Uzbekistan» АЖнинг жорий хўжалик фаолияти жараёнида Банк ягона акциядорининг кейинги навбатдаги қарори қабул қилингунга қадар бўлган даврда қонунчиликда белгиланган тартибда тузилиши мумкин бўлган банклараро депозит операциялари, кредит олиш ва кредит бериш билан боғлиқ битимлар 9-иловага мувофиқ маъқуллансин. 2. Қарор ижроси Банк Бошқаруви зиммасига юклатилсин. |