| 1 |
1.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг саноқ комиссияси 3 кишидан иборат таркибда акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар тасдиқлансин: 1. Эгамназаров Юсуфжон Ўктамович – Ташқи иқтисодий фаолият ва валюта операциялари Бошқармаси бошлиғи; 2. Акбаржонов Давронбек Улуғбек ўғли – Амалиёт Бошқармаси Фронт-офис менеджери; 3. Мадрахимова Ферузахон Толкунджановна – Амалиёт Бошқармаси Фронт-офис менеджери. |
| 2 |
2.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишининг регламенти қуйидагича тасдиқлансин: - асосий масалалар бўйича маърузалар – 10 дақиқагача; - қўшимча маърузалар, мунозара ва муҳокамалар учун – 15 дақиқагача; - саноқ комиссияси томонидан овоз бериш якунларини ҳисоблаб чиқилгунга қадар танаффус – 15 дақиқагача; - овоз бериш якунларини эълон қилиш ва йиғилишни якунлаш учун – 15 дақиқагача. |
| 3 |
3.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича Банк Кенгаши ҳисоботи тасдиқлансин. 3.2. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 4 |
4.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича Банк Бошқаруви ҳисоботи тасдиқлансин. 4.2. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Бошқарувининг 2017 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 5 |
5.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқлансин. 5.2. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Тафтиш комиссиясининг 2017 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 6 |
6.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда аудиторлик ташкилоти хулосаси тасдиқлансин. |
| 7 |
7.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2016 йил якуни бўйича 49 756,6 минг сўм, 2017 йил фаолияти якуни бўйича 2 019 796,9 минг сўм жами олинган 2 069 553,4 минг сўм соф фойдаси маълумот учун қабул қилинсин. 7.2. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2016 ва 2017 йиллар фаолияти якуни бўйича олинган 2 069 553,4 минг сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: – 5,0% ёки 103 477,7 минг сўм миқдорда умумий заҳира фондига йўналтирилсин; – 95,0% ёки 1 966 075,7 минг сўм миқдори тақсимланмай қолдирилсин. |
| 8 |
8.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг аффилланган шахслар билан тузилган битимлари иловага мувофиқ маъқуллансин. |
| 9 |
9.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2018-2022 йиллар учун ривожлантириш стратегияси тасдиқлансин. |
| 10 |
10.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимлари 2018 йил якунлари бўйича ўтказиладиган акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар иловага мувофиқ маъқуллансин. |
| 11 |
11.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда 2018 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар 1 (бир) йил муддатга сайлансин: 1. Йўлдашев Муминжон Шокиржонович, Банк Кенгаши раиси, Банк акциядори, Банкнинг 578 000 дона акцияларига эга; 2. Арипов Камолджон Фазилович, Банк Кенгаши аъзоси, “STROY MONTAJ INVEST”МЧЖ Бош ҳисобчиси, Банкнинг 10 400 дона акцияларига эга; 3. Усманов Бахтиёр Илхамович, Банк Кенгаши аъзоси, “MACCAFERI-FERGANA” ҚК МЧЖ Директори, Банкнинг акцияларига эга эмас; 4. Ходжаев Шахзод Рахимович, Банк Кенгаши аъзоси, “Royal Thai Group Co., Ltd” Ишончли вакили, Банкнинг акцияларига эга эмас; 5. Кадиров Отабек Фахриддинович, Банк Кенгаши аъзоси, “FERGANA-OSEANA” МЧЖ ҚК Омбор мудири, Банкнинг акцияларига эга эмас. |
| 12 |
12.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда 2018 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар 1 (бир) йил муддатга сайлансин: 1. Усаркулов Миркомил Турсуналиевич – Банк Тафтиш комиссияси раиси; 2. Усмонов Исмоилжон Имьяминович; 3. Яхяев Хабибулло Ходихонович. |
| 13 |
13.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Бошқарув раиси Ф.О.Камалов билан тузилган меҳнат шартномаси муддати 2018 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар 1 (бир) йил муддатга узайтирилсин. 13.2. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Бошқарув раиси Ф.О.Камалов билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш бўйича меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгаришларни имзолаш ваколати Банк Кенгаши раисига юклатилсин. |
| 14 |
14.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин. |