| 1 |
“Farg'ona IEM” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин. |
| 2 |
“Farg'ona IEM” АЖ акциядорлари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркиби тасдиқлансин. |
| 3 |
“Farg'ona IEM” АЖ бош директорининг 2017 йил якуни, “Бизнес -режа”ни бажариш бўйича эришилган молиявий хўжалик фаолият ва техник иқтисодий кўрсаткичлар натижалари юзасидан хисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
Жамият бош директори Ф.Абдурахманов билан тузилган мехнат шартномасини бир йилга узайтирилсин. Жамиятнинг янги сайланган Кузатув кенгаши Жамият бош директори Ф.Абдурахманов билан мехнат шартномасини расмийлаштириш чораларини кўрсин. |
| 5 |
Жамият ижро органи аъзолари тасдиқланган рўйхат бўйича қайта сайлансин ва тасдиқлансин. |
| 6 |
Тасдиқланган иш режасига асосан ички аудит хизматини 2017 йил якуни бўйича амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 7 |
2017 йил якунлари бўйича аудитор хулосаси ва тафтиш комиссиясининг жамият молиявий хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 8 |
Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 9 |
Жамиятнинг 2017 молиявий-хўжалик йили фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимоти тасдиқлансин. Дивидендлар тўлаш муддати 28.06.2018 йилдан 26.08.2018 йилгача деб белгилансин. |
| 10 |
2017 йилда жамиятни бошқаруви юзасидан Кузатув кенгаши раисининг кенгаш фаолияти ҳамда кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин. |
| 11 |
Жамият Кузатув кенгаши аъзолигига қуйидаги номзодлар сайлансин: 1. Райимов Рузикул Облокулович - “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари. 2. Ахунов Озод - “Ўзбекэнерго” АЖ ЭСФБ ва ТЭБ бошқармаси етакчи мутахассиси. 3. Шукуров Бахтиёр Нурутдинович - “Ўзбекэнерго” АЖ КМБ бош мутахассиси. 4. Шамсиев Хабибулла Омонович - “Ўзэлектртармоқ” УК бош директори ўринбосари. 5. Гимранова Лилия Арислановна - “Ўзбекэнерго” АЖ етакчи ҳисобчиси. 6. Курбанов Феруз Мустафоевич - “Ўзбекэнерго” АЖ ИЛАО бошқармаси бошлиғи. 7. Нематов Улугбек Эркинович - “Ўзбекэнерго” АЖ ТИАИЖЭ бошқармаси бош мутахассиси. |
| 12 |
Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидаги номзодлар сайлансин: 1. Муйидинов Мурод Насреддинович – “Энергосотиш” филиали молиявий ҳисоботлар бўлими бошлиғи. 2. Зиётов Алимардон Умирович - “Узэлектртармоқ” УК етакчи ҳисобчиси. 3. Кадырова Дилфуза Абдурахимовна – “Энергосотиш” филиали етакчи иқтисодчиси. |
| 13 |
Жамиятнинг 2018 йилга режалаштирган “Бизнес-режа”си хамда жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегияси тасдиқлансин. |
| 14 |
“Farg'ona IEM” АЖнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти "NAZORAT AUDIT"АЖ тасдиқлансин ва унга тўланадиган ҳизмат ҳақи чегараси 14,0 млн.сўмгача белгилансин. |
| 15 |
“Farg'ona IEM” АЖ Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан ўтказилган баҳолаш натижалари юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 16 |
Жамият аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати иловага мувофиқ маъқуллансин. |