| 1 |
1. Банкнинг 2017 йил фаолияти якунлари тўғрисидаги банк Бошқаруви ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Бошқарувига: a) 2018 йил учун белгиланган Бизнес режадан келиб чиқиб, банк фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда белгиланган асосий кўрсаткич ва параметрларни бажарилишини таъминлаш; b) банк кредит портфелининг доимий диверсификациясини амалга ошириш мақсадида кичик ва микрокредитлаш доирасини кенгайтириш; c) банк капитали монандлигини таъминлаш, унинг ликвидлилик ва ресурс базасини мустаҳкамлаш, жумладан амалдаги иқтисодий меъёрларга амал қилиш; d) чакана бизнес йўналишида янги ва замонавий банк хизматлари жорий этиш орқали кенгайтириш ҳамда чакана бизнес йўналиши бўйича банк даромадлилигини ошириш; e) банкнинг чакана хизматларни кўрсатиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиққан ҳолда янги ва замонавий технологияларни жорий қилиш, жумладан масофадан хизмат кўрсатиш тизими сифатли ва тезкорлигини таъминлаш; f) банк филиаллари ва барча инфратузилмалари томонидан мижозларга хизмат кўрсатишнинг замонавий стандартларига риоя этилишини кенг татбиқ этиш; g) банк тузилмаларини бошқаришда жаҳон амалиётида қўлланилаётган самарали услубларни қўллаш каби устувор вазифаларни амалга ошириш топширилсин. |
| 2 |
1. Банк Кенгашининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк Кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 3 |
1. «Hamkorbank» АТБ Тафтиш Комиссиясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. «Hamkorbank» АТБ Тафтиш Комиссиясининг 2017 йил давомидаги фаолияти қониқарли деб бахолансин. |
| 4 |
1. Банкнинг 2017 йил якунлари бўйича “Pricewaterhousecoopers” халқаро аудиторлик компаниясининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин. 2. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банкининг 2017 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 5 |
1. Банк томонидан 2017 йил фаолият натижалари бўйича молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига асосан тасдиқланган 132 147 726 000 сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йилнинг 12 июлдаги 670-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сонли Қарорига асосан тасдиқланган (Адлия Вазирлигидан 2015 йил 06 июлда 2693-сон билан рўйхатга олинган) «Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низомга асосан 41,6 млрд. (41 565 775 744,30) сўм Умумий заҳира фондига ажратилсин. Шу билан биргаликда, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасида акциядорлик жамиятларида заҳира фонди мавжуд бўлиши белгилаб қўйилганлиги сабабли, умумий заҳирага ажратилган маблағдан 20,0 млрд.сўм қисми алоҳида заҳира фонди ҳисобрақамида юритилиши ташкил қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 июлда №2696-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун заҳиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 12,0 млрд. (12 083 023 022,67) сўм стандарт активлар учун Заҳира капиталига ажратилсин. Банкнинг имтиёзли акцияларига 763,7 млн. (763 762 500) сўм дивиденд тўловлари учун ажратилсин. Банкнинг истиқболдаги ривожлантириш режаларини ҳисобга олиб, фойданинг қолган қисми тақсимланмаган ҳолда қолдирилсин. |
| 6 |
1. 2017 йил якунлари бўйича банкнинг имтиёзли акцияларига жами 763.7 млн. (763 762 500) сўм миқдорда дивиденд тўловлари тўлансин. 2. Имтиёзли акция номинал қийматининг – 30 % миқдорида, яъни ҳар бир имтиёзли акцияга 46,50 сўмдан дивиденд тўлансин. 3. Дивиденд олиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2018 йил 19 июнь холатига шалкллантирилган акциядорлар реестрига асосан амалга оширилсин. |
| 7 |
1. Молия ва бухгалтерия ҳисоби Департаменти директори М.М.Ортиқовнинг таклифи маъқуллансин. 2. Банк Устав капиталини ошириш масаласи банк акциядорларини келгуси умумий йиғилишига қадар қолдирилсин. |
| 8 |
1. Банк Молия ва бухгалтерия ҳисоби Департаменти директори М.М.Ортиқов таклифи маъқуллансин. 2. Банк томонидан эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш масаласи банк акциядорларини келгуси умумий йиғилишига қадар қолдирилсин. |
| 9 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Банк Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш банк Бошқаруви зиммасига юклатилсин. |
| 10 |
1. Банк Корпоратив бошқарув Кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф маъқуллансин. 2. Банкнинг Корпоратив бошқарув Кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
1. Банк Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи маъқуллансин. 2. Банкнинг Акциядорлар Умумий Йиғилиши тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 12 |
1. Банк Кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи маъқуллансин. 2. Банкнинг Банк Кенгаши тўғрисидаги низомига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 13 |
1. Банк Бошқаруви тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи маъқуллансин. 2. Банкнинг Банк Бошқаруви тўғрисидаги низомига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 14 |
1. Банк Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш таклифи маъқуллансин. 2. Банкнинг Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 15 |
1. Банк томонидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган Банкнинг Ривожланиш Стратегияси 11- иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. "Hamkorbank" АТБ Кенгашига 2018 йилнинг сентябр ойига қадар Банкнинг 2018-2020 йилларига мўлжалланган Ривожлантириш Стратегиясини банкнинг хизмат турлари ва сегментлар таҳлили, рискларни бошқариш стратегияси ва ликвидликни бошқариш, информацион технологиялари ва ходимларни бошқариш тизимини ривожлантириш, шунингдек молиявий прогнозлаш бўйича тақдим этилган маълумотлар асосида қўшимча ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда ўз йиғилишида кўриб чиқиш топширилсин. |
| 16 |
1. Банкнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш таклифи маъқуллансин. 2. “Hamkorbank” АТБ ташкилий тузилмаси 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 17 |
1. Молия ва бухгалтерия ҳисоби Департаментининг банк умидсиз активларини ҳисобдан чиқарилиши бўйича таклифи мақуллансин. 2. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банкининг балансдан ташқари ҳисобидаги “Умидсиз активлари” 13-иловага мувофиқ ҳисобдан чиқарилсин. |
| 18 |
1. “Hamkorbank” АТБ акциядорларига ҳисобланган лекин белгиланган муддатларда талаб қилиб олинмаган дивидендлар амалдаги меърий ҳужжатларга мувофиқ банкнинг тақсимланмаган фойдасига қайтариш таклифи маъқуллансин. 2. Банк томонидан ҳисобланиб тўланиши юзасидан қарор қилинган лекин, эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси, ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олмаган дивидендлар 14-иловага мувофиқ “Hamkorbank” АТБнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига қайтарилсин. |
| 19 |
1. Банк Тафтиш комиссияси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ жамиятнинг амалдаги қоидаларидан ҳамда белгиланган тартибда овоз бериш натижаларидан келиб чиқиб, қуйидагилар Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Тафтиш комиссияси аъзолари этиб сайлансин: 1. Расулов Маруф Хамидович 2. Баймуратова Минавархон Исмаиловна 3. Алимова Нэля Наримановна 4. Ахмаджонов Шокир Турсунович 5. Уктамова Замира Нажмиддиновна |
| 20 |
1. Чет эл капитали иштирокидаги «Hamkorbank» акциядорлик тижорат банки Кенгаши аъзолари этиб қуйидагилар сайлансин: 1 Ибрагимов Икрам Ибрагимович 2 Абдрашитов Закир Нурахматович 3 Вернер Клаес (Werner Claes) 4 Жўраев Шокир Жумаевич 5 Бобоев Зафар Негматович |
| 21 |
1. Банк Кенгашининг 2018 йил учун харажатлар сметаси 15-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. «Hamkorbank» АТБ Кенгашига ўз харажатларини тасдиқланган сметага асосан амалга оширишга рухсат берилсин. |
| 22 |
1. «Hamkorbank» ATБ Тафтиш комиссиясининг 2018 йил учун харажатлар сметаси 16-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. «Hamkorbank» АТБ Тафтиш комиссиясига ўз харажатларини тасдиқланган сметага асосан амалга оширишга рухсат берилсин. |
| 23 |
1. Хасанов Жасур Ибрагимович - банк Бошқаруви раиси лавозимига сайлансин. 2. Банк Бошқаруви раиси Хасанов Жасур Ибрагимович билан меҳнат шартномаси имзолаш ваколати банк Кенгаши раисига берилсин. |