1 |
Жамият Кузатув кенгашининг 2018-йил иш фаолияти юзасидан ҳисоботи қониқарли баҳолансин ва тасдиқлансин |
2 |
Жамият Бошқарув раиси С.Қ.Юсуповнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва “Бизнес-режа” кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи қониқарли баҳолансин ва тасдиқлансин |
3 |
“Андижонёғмой” АЖнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хулосаси тасдиқлансин. Корхонада 2019-йил давомида иш жойларини кенгайтириш, тежамкорликка эътибор бериш, тежамкорликка эришилган цех ва бўлим бошлиқларини белгиланган тартибда рағбатлантириш, сотиб олинаётган аҳсулотларни таннарҳларини солиштириш, иннавацион ғояларни жорий этиш, жамиятга янги замонавий технологияларни олиб келиб ўрнатиш, жамият бошқарувига юклансин |
4 |
“Андижонёғмой” АЖнинг 2018-йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича “ERKIN-AUDIT-ХХI” MCHJ аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосаси тасдиқлансин |
5 |
“Андижонёғмой” АЖнинг 2018-йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар ҳисоботи тасдиқлансин |
6 |
6.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019-йил 18-июнь кунги № 2111/03-19- сонли яъни 2018-йил молия-хўжалик фолияти якуни бўйича олинган соф фойдаси тақсимоти, дивиденд миқдори, тўлаш тартиби ва муддаталрини белгилаш мақсадидаги кўрсатмаси ижро учун қабул қилинсин. 6.2. Жамиятнинг 2018-йил якуни бўйича олинган 2 063 462 000,00 (икки миллиард олтмиш уч миллион тўрт юз олтмиш икки минг) сўм соф фойдасини қуйидагича тақсимлансин; • 10,00 % ёки 206 346 200 сўм- иннавацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғарма-сига ; • 50,01 % ёки 1 032 029 665 сўм - акциядорларга дивиденд учун ажратиш ва хар бир дона имтиёзли ва оддий акцияларга 2477 сўмдан дивиденд беришга (жами акциялар сони 416645 дона); • 6,27 % ёки 129 503 400 сўм - Кузатув кенгаши аъзоларини Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли қарори ва жамиятнинг корпоратив бошкарув низоми ҳамда жамиятда 2018-йил давомида Корпоратив Кодекс норматив хужжатлари ижроси бўйича бахолаш хулосаси асосида тақдирлаш учун, • 33,72 % ёки 695 582 735 сўм - РL-480 (1999,2001) дастури бўйича олинган соя донидан бўлган қарздорликни тўлашда юзага келган валюта салбий курс фарқларини сўндиришга ажратилсин |
7 |
“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзолари таркибига кўп овоз олган куйидаги номзодлар сайлансин 1. Рахматуллаев Хуршид Хотамджанович-Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги департамент бошлиғи 2. Ботиров Дилмурод Якубжанович- Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш кўмитаси бошқарма бошлиғи. 3. Сангилова Азиза Бахтияровна- Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги етакчи мутахассиси. 4. Шарипов Рустам Муродилович- Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят худудий бошқармаси бўлим бошлиғи. 5. Турдиев Хамидулло Лутфуллаевич- Агама Ўзбекситон Биритания кўшма корхонаси бош директори ўринбосари. 6. Қосимов Дилшод Равшанбекович- акциядор вакили 7. Юлдашев Ўсмонжон Эргашевич- акциядор вакили. |
8 |
Жамиятнинг ижро органига куйидагилар сайлансин. 1. Бошкарув раиси - С.Қ.Юсупов 2. Молия бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи- У.Бурхонов 3. Ишлаб чиқариш бўйича директор- О.Жўраев 4. Бош технолог-А.Буважонов 5. Бош механик - А.Расулов 6. Бош энергетик - И.Хужахмедов 7. Режа ва иқтисод бўлими бошлиғи - М.Юлдашев |
9 |
“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси таркибига кўп овоз олган куйидаги номзодлар сайлансин 1. Эргашев Алишер Рахматиллаевич-Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси 2. Мубораков Абдуллахон Баходирович-Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят худудий бошқармаси бош мутахассиси. 3. Усмонов Сардорбек Шухратович- акциядор вакили, |
10 |
“Андижонёғмой” акциядорлик жамияти бошқарувининг 2019-йил учун ишлаб чиқилган “Бизнес-режа”си тасдиқлансин ва шунингдек, қўшимча равишда мойли экинларни кўпайтириш, корхонада электр энергия, сув ва табиий газ таъминотида тежамкорлик асосида ишларни ташкил этиш, чет давлатлардан соя, кунгабоқар, масхар ва бошқа ёғдорлиги юқори бўлган хом-ашёларни корхонага олиб келиб қайта ишлаш, корхона худидида бўш турган бинолардан оқилона фойдаланган холда ижарага бериш, жамиятга инвестиция олиб кириб янги иш жойларини ташкил қилиш, қўшимча иссиқхоналарни барпо қилиш,хомийликларни кескин қискартириш, иш жойларини бирма-бир кўриб чиқиб, шунингдек жамиятнинг 2019-йил якунлари бўйича юқори даражада соф фойда олиш билан якунлаш вазифаси жамият бошқарув раиси С.Қ.Юсупов зиммасига юклансин |
11 |
11.1. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2019 йил 24 июнь кунги № 458/01-19- сонли кўрсатмаси ижро учун қабул қилинсин. 11.2. Жамият бошқарув раисини вақтинча вазифасини бажарувчи этиб, Юсупов Соибжон Қўчқарович сайлансин. 11.3. Жамият кузатув кенгаши ўртасида уни ишга ёллаш бўйича меҳнат шартномасини тузиш жамият кузатув кенгаши раиси зиммасига юклансин. |
12 |
Жамиятнинг 2019-йил молия-хўжалик фаолиятини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш учун “ERKIN AUDIT XXI” МЧЖ аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузилсин ва унинг хизмат хаққи 28,0 (йигирма саккиз миллион ) сўм қилиб белгилансин |
13 |
Жамиятнинг 2017-2021 йилларга мужалланган ривожланиш стратегик режаси тасдиқланганлиги, ушбу стратегиянинг 2018-йилда бажарилган ишлар маълумот учун қабул қилинсин. Келгуси йилларда ушбу режада белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан мунтазам равишда жамият кузатув кенгашига ҳисобот бериб бориш вазифаси жамият бошкарув раиси С.Қ.Юсупов зиммасига юклансин |
14 |
14.1. Жамият кузатув кенгаши аъзолари Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 26-апрелдаги 356-сонли қарори ва жамиятнинг корпоратив бошкарув низоми ҳамда жамиятда 2018-йил давомида Корпоратив Кодекс норматив хужжатлари ижроси бўйича бахолаш хулосасига асосан 2018- йил якуни бўйича рағбатлантирилсин. 14.2. Ушбу қарорни ижросини таъминлаш жамият бошкарув раиси С.Қ.Юсупов хамда молия бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи- У.Бурхонов зиммасига юклансин. |
15 |
15.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2019 йилдаги ПҚ-4118- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва сохани бошқаришда бозор механизимини жорий этиш тўғрисидаги қарорига асосан, Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави тасдиклансин ҳамда жамиятнинг ички корпоратив бошқарув низомлари тасдиқлансин. 15.2. Жамиятнинг янги тахрирдаги Устави белгиланган тартибда Андижон шаҳар тадбиркорлик субектларга Давлат хизматлари кўрсатиш “Ягона дарча” маркази томонидан давлат рўйхатдан ўтказиш вазифаси жамият бошқарув раиси С.Қ.Юсупов ва молия, бухгалтерия ҳисоботи ва ҳисоботи бўлими бошлиғи У.М.Бурхоновлар зиммасига юклансин |
16 |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 16-январдаги ПҚ-4118-сонли қарори асосида 2019-2020 йилларга мўлжалланган “Ёғ-мой саноатида амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жихатдан янгилаш ва янгиларни ташкил этиш” бўйича “Йўл харитаси” да кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш ижро учун қабул қилинсин |
17 |
Жамиятни 2019-йилда корхонани катта таъмирлаш учун тузилган 717 755 915 (етти юз ўн етти миллион етти юз эллик беш минг тўққиз юз ўн беш ) сўм миқдорида смета харажатларини тасдиқлансин. Таъмирлаш ишларида қатнашаётган ишчи-хизматчиларга барча шарт-шароитларини яратиб бериш, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ва ишлаш қоидалари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, тушунтирилганлиги хақида маҳсус дафтарга рўйхатдан ўтказиш, таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш учун ўз вақтида эхтиёт кисмлар, ёғлаш материаллари ва бошқа зарурий материалларни етказиб бериш вазифаси жамият бошқарув раиси С.Қ.Юсупов хамда жамиятнинг ишлаб чиқариш бўйича директори О.Жўраевлар зиммасига юклансин |
18 |
18.1. Жамият акциядорларнинг 2013-2014-2015 йиллар учун хисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган дивидендлар, жамият Низомининг 7.13 бандида асосан, эгаси ёки унинг қонуний хуқуқий вориси ёхуд мерозхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивидендлар, жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарорига асосан, жамият ихтиёрига қолдирилсин. 18.2. Жамият молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бошлиғи У.Бурхонов зиммасига жамият акциядорларининг умумуий йигилишида хисобланган дивидендларни белгиланган муддатларда акциядорларга тўлаб бериш вазифаси юклансин. |