| 1 |
1.1.Саноқ комиссияси аъзолари сони уч кишидан ва шахсий таркиби Вахобов Абдурашид Расулович (комиссия раиси), Олимов Акмал Олимович ва Юлчиев Дониёр Бахтиёрович таркибида саноқ комиссияси тузилсин (1-илова) |
| 2 |
2.1.Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 3 |
3.1.«Ўзагросугғурта» АЖ Бошқаруви раисининг 2019 йил бизнес-режасининг асосий кўрсаткичларини бажарилиши ва Жамият ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 4 |
4.1.«Ўзагросуғурта» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботи 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. |
| 5 |
5.1.«Ўзагросугурта» АЖнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосаси 5-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
6.1.Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими ва Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилинишининг 2019 йил якунлари бўйича мустақил баҳоланиши натижалари юзасидан ҳисоботи 6-иловага асосан маълумот учун қабул қилинсин. |
| 7 |
7.1.«Ўзагросуғурта» АЖнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарари ҳисоблари бўйича ҳисоботи 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 8 |
8.1.«Ўзагросугурта» АЖнинг 2019 йилда келиб чиққан 6 216 921,4 минг. сўм миқдоридаги соф фойда иловага асосан тақсимлансин. |
| 9 |
9.1.Жамиятнинг эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил муддат ичида талаб қилиб олинмаган дивидендлар 9-иловага мувофиқ Жамият ихтиёрида қолдирилсин. |
| 10 |
10.1.Жамиятнинг 2020 йил учун бизнес-режаси 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
11.1.Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан Жамият Бошқаруви раиси ва ўринбосарларининг номзодларини маъқуллаш тўғрисидаги кўрсатма келиб тушмаганлиги сабабли мазкур масалани кўриб чиқиш ваколати «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 59 моддаси 33-хатбошисига мувофиқ Жамиятнинг Кузатув кенгашига ҳал қилиши учун берилсин ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғи келгунига қадар амалдаги Бошқарув раиси ва ўринбосарларига ўз вазифаларини вақтинча бажариш юклатилсин. |
| 12 |
12.1.«Ўзагросуғурта» АЖ Кузатув кенгаши аъзолигига қуйидагилар сайлансин: - Ташпулатов Фарходжон Мухаммаджонович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси бош мутахассиси; - Исраилов Абдурашид Абдурахманович – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қуватлаш жамғармаси директори; - Жумаев Сардор Нурмахматович – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи; - Бобобеков Зохиджон Анарбаевич – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи; - Сайфуллаев Абдулазиз Садулла ўғли – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси; - Абдуазимов Шохаббос Махамадталиб ўғли – Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси; - Мустафина Виктория Валеревна – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи; - Кучкаров Тохир Муминджанович – «Ўзпахтасаноат» АЖ Бош бухгалтери ўринбосари; - Абдурахманов Ильёс Хуршидович – Кенгашнинг мустақил аъзоси сифатида Тошкент молия институтининг суғурта иши кафедраси мудири; |
| 13 |
13.1.«Ўзагросуғурта» АЖ тафтиш комиссияси аъзолигига қуйидагилар сайлансин: - Алламуратов Шерзод Абдуқодирович – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош мутахассиси; - Расулов Жаҳонгир Эгамбердиевич - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси; - Абдурахмонов Камронхўжа Камолхўжа ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги етакчи мутахассиси. |
| 14 |
14.1.«Ўзагросугурта» АЖ томонидан Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларни) ҳамда йирик битим (битимлар) рўйхати 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 15 |
15.1.«Ўзагросугурта» АЖ Аудит қўмитаси ташкил этилсин ва унинг Низоми 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 16 |
16.1.«Ўзагросуғурта» АЖнинг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилмасин ва унинг Низоми тасдиқланмасин. |
| 17 |
17.1.«Ўзагросуғурта» АЖ ташкилий тузилмаси янги таҳрирда 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 18 |
18.1.«Ўзагросуғурта» АЖ Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низомга 13-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 19 |
19.1.«Ўзагросугурта» АЖ Устави янги таҳрирда 14-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 20 |
20.1. Жамиятнинг келгусида, кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда, эхтимолий ҳомийлик (хайрия) ва бошқа беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) га боғлиқ бўлган харажатлар тасдиқлансин. |