| 1 |
Жамият акциядорларининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин |
| 2 |
Санок комиссияси таркибига С.Юсупов, Ш.Рузибоев ва Ш.Мирзаевлар номзодлари тасдиқлансин |
| 3 |
Жамият бошқаруви раиси С.С.Насиббоевнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режа параметрларининг бажарилиш ҳолати юзасидан ҳисоботи қониқарли деб топилсин ва тасдиқлансин |
| 4 |
Жамиятнинг 2019 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича жамият йиллик ҳисоботини, шу жумладан, баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин |
| 5 |
Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан «ERKIN-AUDIT XXI» МЧЖнинг аудиторлик текширув натижалари, шунингдек “PROFI AUDIT” МЧЖнинг 2019 йил якунлари бўйича Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ўтказилган аудит текшируви натижалари тасдиқлансин |
| 6 |
Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун “Аср аудит” МЧЖ тасдиқлансин ва унга тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдори 5.0 (беш) миллион сўм миқдорида белгилансин. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти якунларини Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ аудит текширувини ўтказиш учун “PROFI AUDIT” МЧЖ тасдиқлансин ва унга тўланадиган хизмат хақининг энг кўп миқдори 8.0 (саккиз) миллион сўм миқдорида белгилансин (тижорат таклифлар илова этилади). |
| 7 |
2019 йил якунлари бўйича жамият тафтиш комиссияси ҳисоботи тасдиқлансин |
| 8 |
Жамият 2019-йил молия-хўжалик фаолиятини якуунлари бўйича олган 28 397 200 сўм соф фойдасини тасдиқлансин ва қуйидагича тақсимот қилингсин: -соф фойданинг 5,0 фоизи яъни 1419860 сўми жамиятнинг захира фондига; -соф фойданинг 95,0 фоизи яъни 26977340 сўми жамиятни ривожлантиришга. Жамият уставида белгиланган имтиёзли акциялар эгалари ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида, жамиятнинг ҳар бир имтиёзли акцияларига акциялар номинал (5000 сўм) қийматининг 25 фози яъни 1250 сўм миқдорида жами 3263750 сўм миқдоридаги дивидендлар ушбу мақсадда жамланган захира жамғармасидан тўлаб берилиши тасдиқлансин. |
| 9 |
Жамият кузатув кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин |
| 10 |
Жамият ижроия органи раҳбари (бошқарув раиси) этиб С.С.Насиббоев тасдиқлансин ва унинг билан меҳнат шартномаси 2020 йилга (кейинги навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар) узайтирилсин |
| 11 |
Жамият кузатув кенгаши аъзолари таркибига қуйидаги номзодлар сайлансин: 1. И.Ж.Раззақов-«Дори-дармон» АЖнинг молия бўйича директори; 2. Б.С.Рузматов-«Камалак» ИФ АЖ ходими 3.С.Р.Жўраев-«Дори-дармон» АЖнинг корпоратив ва мулкий муносабатлар бўлими бошлиғи; 4.Р.Қамбаров-тадбиркор 5.А.Абдурахмонов-тадбиркор |
| 12 |
Жамият тафтиш комиссияси аъзолари таркибига қуйидаги номзодлар сайлансин: 1. И.Жумабоев 2. М.Мамадалиев 3. С.Тешабоев |
| 13 |
2019 йилда жамиятда Корпоратив бошқарув тамойиллари ижросини баҳолаш юзасидан “Идрок” МЧЖ томонидан берилган хулоса ва тавсия тасдиқлансин |
| 14 |
Жамият Уставининг янги тахрири тасдиқлансин ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминласин |
| 15 |
Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида битимлар тузилиши, жамият фаолияти жараёнида зарур бўлган етишмаётган айланма маблағларини тўлдириш мақсадида банклардан жалб этилган қўшимча маблағлар бўйича битимлар ҳамда кейинги фаолият даврида ҳам банклардан жалб этилиши мумкин бўлган маблағлар юзасидан тузиладиган битимлар акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши тасдиқлансин |