| 1 |
“Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгашининг 2019 йил якунлари бўйича фаолияти ҳамда “Ипотека-банк” АТИБнинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 2 |
“Ипотека-банк” АТИБ фаолиятининг 2019 йил натижалари ва 2020 йил учун устувор йўналишлари тўғрисида “Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг йиллик ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 3 |
“Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича “Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 4 |
2020 молиявий йил учун (йиллик ҳисобот аудити ва ковенантлар ҳисоб-китоби) “Ипотека-банк” ташқи аудитори этиб “KPMG” аудиторлик компанияси белгилансин ва унга тўланадиган хизмат ҳақи миқдорининг чегараси 961,4 млн. сўм миқдорида (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҚҚС миқдори ўзгарганда, ушбу сумма тузатилишини инобатга олган ҳолда) тасдиқлансин. |
| 5 |
“Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йил натижалари бўйича олган соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - амалдаги қонунчиликка мувофиқ (Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль)) стандарт активлар бўйича захираларни шакллантириш учун 52’383’681’281,19 сўм (соф фойданинг 12,18%) йўналтирилсин; - 2019 йил якунларига кўра олинган соф фойданинг қолган 150’522’824’034,83 сўми (соф фойданинг 35%) умумий захира фондини шакллантиришга йўналтирилсин; - банк Кузатув кенгашининг мустақил аъзоларига тўланадиган 348’165’440 сўм ва Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган 38’803’329,60 сўм мукофот банкнинг 2019 йилги соф фойдасидан эмас, 2020 йил харажатлари ҳисобидан амалга оширилсин ва соф фойданинг шу қисми (мажбурий ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда 386’968’769,60 сўм) банкнинг умумий захира капиталига йўналтирилсин; - соф фойданинг 52,26% ёки 224’751’370’434,72 сўмни оддий акциялар бўйича дивидендлар тўлашга (ҳар бир дона оддий акция учун 0,08 сўм ҳисобида) йўналтирилсин. Бунда, бир акциядорга ҳисобланадиган дивидендлар миқдори 1 тийингача бўлган аниқликда аниқлансин, ҳисоблашда рақамларни яхлитлаш математик яхлитлаш қоидалари бўйича амалга оширилсин. Дивидендларни тўлаш 2020 йил 2 ноябрдан бошлансин ва 2020 йил 28 ноябрда тугатилсин; - соф фойданинг 0,47% ёки имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлашга 2’013’000’000 сўмни (ҳар бир дона имтиёзли акция учун 0,25 сўм ҳисобида) йўналтирилсин. Бунда, бир акциядорга ҳисобланадиган дивидендлар миқдори 1 тийингача бўлган аниқликда аниқлансин, ҳисоблашда рақамларни яхлитлаш математик яхлитлаш қоидалари бўйича амалга оширилсин. Дивидендларни тўлаш 2020 йил 2 ноябрдан бошлансин ва 2020 йил 28 ноябрда тугатилсин; - қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олиб, банк балансидаги маблағларни ҳисобварақларда тўғри акс эттирилишини таъминлаш учун 30904…001 (ФЛК) ва 30903…007 (ПҚ-4005-сон қарор бўйича ташкил этилган захира) ҳисобварақларида мавжуд барча қолдиқ маблағлар 30903…005 ҳисобварағига (умумий захира фондига) йўналтирилсин. 2018 йил соф фойдасидан мукофот кўринишида тўланган ва банкка қайтарилган 47’335’543,19 сўм миқдоридаги қисми умумий захира фондига йўналтирилсин. |
| 6 |
“Ипотека-банк” АТИБнинг 2020 йил учун Бизнес-режаси тасдиқлансин. |
| 7 |
“Ипотека-банк” АТИБнинг 2019-2021 йиллар учун ривожланиш стратегияси ижроси ҳақидаги ҳисобот маълумот учун қабул қилинсин ҳамда унинг ижроси муддатидан илгари тугатилсин, шунингдек “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020-2023 йиллар учун ривожланиш стратегияси тасдиқлансин. |
| 8 |
“Ипотека-банк” АТИБнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи 1-иловага мувофиқ тсдиқлансин. |
| 9 |
2019 йил якунлари бўйича “Ипотека-банк” АТИБ корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин. |
| 10 |
“Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши таркибига З.А. Ибрахимжанова, И.М. Абдуллаева, Ж.А. Абдушукуров, Р.Х. Махкамов, А. Пиккер, Т. Доган, В. Дэвис, Ю.В. Берешченко ва А.А. Таджиев сайлансин. Уларнинг сайланганлиги муносабати билан Б.А. Хўжаев, Д.К. Ибрагимов, А.А. Қаххоров, Ж.К. Рахимов, М.М. Ишмухамедов, С.С. Зайнутдинов банк Кузатув кенгаши таркибидан чиқарилсин. |
| 11 |
“Ипотека-банк” АТИБ Тафтиш комиссияси таркибига Ш.С. Сайфутдинов, Н.У. Лолахонов ва Х.О. Набиевлар сайлансин. |
| 12 |
“Ипотека-банк” АТИБ ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида банкни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш дастури доирасида тузилган битимлар шартлари тасдиқлансин. |
| 13 |
“Ипотека-банк” АТИБ уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин, киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар матни 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Банк Бошқаруви уставга киритиладиган ушбу ўзгартишлар ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин. |
| 14 |
“Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар киритилсин, киритиладиган ўзгартишлар матни 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 15 |
“Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин, киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар матни 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 16 |
“Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви тўғрисидаги низомга ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин, киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимча матни 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 17 |
“Ипотека-банк” АТИБ ташкилий тузилмаси 6-иловага мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 18 |
“Ипотека-банк” АТИБ Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган рағбатлантириш ва компенсациялар тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ янги таҳрирда тасдиқлансин. |
| 19 |
“Ипотека-банк” АТИБ балансининг “кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағида ҳисоби юритилаётган айрим активларни ҳисобдан чиқариш тасдиқлансин. |
| 20 |
“Ипотека-банк” АТИБ томонидан 2019 йил давомида тузилган аффилланган шахслар билан битимлар ва йирик битимлар тасдиқлансин. |
| 21 |
“Ипотека-банк” АТИБнинг 2020 йилдаги фаолияти натижаларига бағишлаб ўтказиладиган акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши санасига қадар банкнинг аффилланган шахслар билан тузиши мумкин бўлган битимлари (кредит ажратиш, банк акцияларини жойлаштириш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар) тасдиқлансин. |
| 22 |
“Ипотека-банк” АТИБ Бошқарувининг аффилланган шахслар билан битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун банкнинг кундалик хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимлар сифатида “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида кўрсатилган операциялар белгилансин, шунингдек банк Бошқаруви томонидан мазкур операцияларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ аффилланган шахслар билан ҳамда йирик битимларни тузиш асосида мустақил равишда амалга оширилиши мумкинлиги маъқуллансин. |
| 23 |
“Ипотека-банк” АТИБнинг Бошқаруви Раиси Ш.Х. Атабаев ва Бошқаруви аъзолари Э.И. Иномжонов, Д.И. Зулфукаров, М.А. Абдурахманов, Ж.М. Фаязов, Э.З. Норметов ва Ҳ.Г. Муродовлар билан тузилган шартномалар муддатларини бир йилга узайтириш тасдиқлансин. |