| № | Вопросы, поставленные на голосование | Итоги голосования за % | Итоги голосования за количество | Итоги голосования против % | Итоги голосования против количество | Итоги голосования воздержались % | Итоги голосования воздержались количество |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида | 100 % | 8 926 485 076 | 0 | 0 | 0 | 0 |
| 2 | АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг давлат олдидаги қарздорлиги ҳисобига банк устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини ошириш мақсадида, овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилигини олиш тўғрисида | 2,30 % | 207 351 494 | 0,29 % | 25 691 967 | 0 | 0 |
| 3 | АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг аффилланган шахслар билан тузилган битимни маъқуллаш тўғрисида | 98,86 % | 8 900 793 109 | 0,29 % | 25 691 967 | 0 | 0 |
| 4 | АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” устав капиталини қўшимча акцияларни муомалага чиқариш ҳисобига ошириш тўғрисида | 98,86 % | 8 900 793 109 | 0,29 % | 25 691 967 | 0 | 0 |
| 5 | АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш тўғрисида | 98,86 % | 8 900 793 109 | 0,29 % | 25 691 967 | 0 | 0 |
| № | Текст |
|---|---|
| 1 | 1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мажлиснинг ўтказилишини таклиф этилган тартибда ташкил этилишига ва мажлис кун тартибининг ўзгартиришларсиз, олдиндан эълон қилинган тартибда қолдирилишига бир овоздан розилик берилсин. |
| 2 | 1. Банк Бошқаруви раиси Б.Муллахановнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг бюджет ссудасидан вужудга келган маблағни, овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги тўғрисидаги масаласи юзасидан берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4487-сонли қарорига мувофиқ бюджет ссудасидан вужудга келган маблағни, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” устав капиталидаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг улушини кўпайтиришга йўналтириш бўйича давлатдан ташқари овоз берувчи акцияларнинг 207 351 494 дона ёки 2,30 фоиз эгалари бўлган акциядорларнинг (камида учдан икки қисми) берган розилиги бўйича қабул қилган қарорлари тасдиқлансин. |
| 3 | 1. Банкнинг аффилланган шахс билан тузиладиган битим юзасидан банк Бошқаруви раиси Б.Муллахановнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан банк ўртасида 780 477 399 947,25 (Етти юз саксон миллиард тўрт юз етмиш етти миллион уч юз тўқсон тўққиз минг тўққиз юз қирқ етти сўм 25 тийин) сўмлик шартнома (битим) тузишга рухсат берилсин. 3. Банкнинг аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битим (битимларни) маъқуллансин. |
| 4 | 1. Мажлис кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси банк секторининг молиявий барқарорлигини оширишга оид биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4487-сонли қарори ижро учун ва банк Бошқаруви раиси Б.Муллахановнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал киймати 119,25 (Бир юз ўн тўққиз сўм 25 тийин) сўм бўлган жами 780 477 399 947,25 (Етти юз саксон миллиард тўрт юз етмиш етти миллион уч юз тўқсон тўққиз минг тўққиз юз қирқ етти сўм 25 тийин) сўмлик 6 544 883 857 (Олти миллиард беш юз қирқ тўрт миллион саккиз юз саксон уч минг саккиз юз эллик етти) дона оддий акциялардан иборат қўшимча акцияларини чиқариш орқали устав капитали кўпайтирилсин. 3. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг қўшимча (XXX-эмиссия) акцияларини чиқариш ва жойлаштириш шартлари қуйидагича тасдиқлансин: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4487-сонли қарори талабидан келиб чиқиб, ушбу чиқарилаётган акциялар имтиёзли ҳуқуқни қўллаган ҳолда ёпиқ обуна йўли билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига жойлаштирилади; - ушбу чиқарилаётган акциялар қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб олтмиш кун ичида жойлаштирилади; - жойлаштиришни бошланиш санаси – ушбу қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат руйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот ва қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли ҳуқуқни амал қилиш муддати тўғрисидаги билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 11 (ўн биринчи) куни. Агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, жойлаштиришни бошлаш санаси охирги ариза келиб тушган кундан бошлаб кейинги иш кунидан бошланади. Агар жойлаштириш санаси дам олиш кунига тўғри келса, банкнинг ҳисоб-китоб операцияларини амалга ошириш учун кейинги биринчи иш куни жойлаштириш санаси ҳисобланади; - жойлаштиришни тугатиш санаси – ушбу чиқарилишдаги энг охирги акция жойлашган кун, лекин қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда;- ушбу чиқарилаётган акциялар биржадан ташқари уюшмаган бозорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан банк ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали жойлаштирилади ва ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш бўйича андеррайтерлар жалб қилинмайди; - банк акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуқга эга акциядорлар рўйхати 2020 йил 7 январ ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади; - банк акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг, белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган ўз акциядорларига акцияларни ўзига тегишли шу турдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш таклифини билдиради; - билдиришнома матнида жойлаштирилаётган акциялар сони, жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор сотиб олиш ҳуқуқига эта бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорнинг ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш муддатлари ва уни амалга ошириш тартиблари тўғрисида маълумотлар бўлиши шарт; - имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган кундан бошлаб 10 (ўн) кунни ташкил этади; - имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддатидан аввал жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди. - имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида банкка тақдим этилиши керак; - ушбу чиқарилишдаги акциялар бозор нархида, лекин номинал қийматидан паст бўлмаган нархда жойлаштирилади; - акциялар бўйича тўловлар нақдсиз шаклда банкнинг тегишли ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли орқали амалга оширилади; - мазкур чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 60 фоизидан кам бўлган қисми жойлаштирилган тақдирда, акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб ҳисобланади. Бу ҳолда, ушбу чиқарилувдаги акциялар учун қабул қилинган тўловлар 10 кун муддат ичида белгиланган тартибда қайтариб берилади; - қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ахборот “Тошкент” Республика фонд биржасининг расмий веб сайтида (uzse.uz), Корпоратив ахборотлар ягона порталида (openinfo.uz) ҳамда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг расмий веб сайтида (www.qqb.uz) қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор этилади |
| 5 | 1. Банк Бошқаруви раиси Б.Муллахановнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Акциядорлик тижорат банки “Қишлоқ қурилиш банк”нинг қўшимча 6 544 883 857 (Олти миллиард беш юз қирқ тўрт миллион саккиз юз саксон уч минг саккиз юз эллик етти) дона эгасининг номи ёзилган оддий, ҳужжатсиз акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Банк Бошқаруви раиси Б.Муллаханов зиммасига қўшимча акциялар чиқарилишига оид ҳужжатларнинг қисқа муддат ичида белгиланган тартибда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилсин. |
| № | Ф.И.О. | Наименование органа эмитента, членом которого является лицо | Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) | Начисленная сумма (сум) | Период, за который начислены средства | Документ, котором предусмотрена выплата |
|---|---|---|---|---|---|---|
| № | Ф.И.О. | Место работы | Должность | Тип принадлежащих акций | Количество принадлежащих акций | Количество голосов |
|---|---|---|---|---|---|---|