| 7 |
Жамиятнинг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор қуйидагича тасдиқлансин. 1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): Оддий. 2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: Хужжатсиз. 3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 4 000 сўм. 4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): 16 834 860 дона. 5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 67 339 440 000 сўм. 6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари: тегишли жамият акциядорларининг реестрига киритилиш; депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш; жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш; жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш; акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш; жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш; олган дивидендини эркин тасарруф этиш; қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш; ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш; қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга. Акциядорлар қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар: акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорга асосан, ушбу чиқарилишдаги акциялар акциядорлар ўртасида, ёпиқ обуна усулуда жойлаштирилади. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставида чекловлар мавжуд эмас. 8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 7 482 160 000 сўм. 9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): 1 870 540 дона оддий акциялар рўйхатдан ўтган. 10. Илгари жойлаштирилган облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): Жаммият олдин облигациялар чиқармаган. 11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби. 11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): ушбу чиқарилишдаги акциялар 13.04.2021 йил операцион куни оҳирига шакллантирилган акциядорлар ўртасида, ёпиқ обуна усулида, уларнинг улушларига пропорционал равишда жойлаштирилади. 11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: ушбу чиқарилишдаги акциялар Давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг бир ой ичида жойлаштирилади. Жойлаштиришни бошлаш санаси: Акцияларнинг ушбу чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган сана. Жойлаштиришни тугатиш санаси: ушбу чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб бир ой ичида жойлаштирилади. 11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акциялар жамият акциядорларининг 2021 йил 13 апрел куни охирига шакллантирилган акциядорлари реесстрига мувофиқ, уларнинг улушларига пропорционал равишда, номинал қийматда, Жамиятнинг 2015-2019-йилллар якуни бўйича олган соф фойдаси ҳисобига, уюшмаган биржадан ташқари бозорда, шартномалар тузилмаган ҳолда жойлаштирилади. Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди 11.4. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачисининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, телефони: Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ҳақида маълумот: Тўлиқ фирма номи: “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” Давлат корхонаси Ташкилий ҳуқуқий шакли: Давлат корхонаси Жойлашган жойи: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107 уй. Почта манзили: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107 уй. Телефон – 71 267-37-42, 71 267-36-94; E-mail: info@deponet.uz. қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширувчи инвестиция воситачиси. Тўлиқ фирма номи: “Mulk-Sarmoya Brokerlik UYI” акциядорлик жамияти Ташкилий ҳуқуқий шакли: акциядорлик жамияти Жойлашган жойи: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107 уй. Почта манзили: 100170, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107 уй. 11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби: Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаѐтган акцияларни олишга бўлган имтиѐзли ҳуқуқни амалга ошириш назарда тутилмаган. 11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акциялар номинал қийматда жойлаштирилади. 11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акцияларга Жамиятнинг 2015-2019 йиллар якуни бўйича олган соф фойдаси ҳисобидан тўланади. бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар орқали амалга оширилади. 11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 100 фоизи жойлаштирилмаган тақдирда, ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилади. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, пул маблағлари бухгалтерия балансида тегишли ўтказмалар орқали амалга оширилади. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, бу ҳақида Жамиятнинг корпоратив веб—сайтида www.toshkentvino.uz, корпоратив ахборот ягона порталида, ва оммавий ахборот воситаларида расмий билдиришнома чоп этади. 12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби: қўшима акциялар чиқариш тўғрисидаги қарорнинг асл ва нусҳалари билан Жамиятнинг маъмурий биносида (100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 45 уй) танишиш мумкин. Қўшимча қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ахборот давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин икки кунлик муддатда Жамиятнинг корпоратив веб—сайтида www.toshkentvino.uz ва корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинади. 13. Бошқа маълумотлар. Кўзда тутилмаган. |