Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего
Место работы
Должность
Тип принадлежащих акций
Количество принадлежащих акций
Место работы в других организациях
Должность
№
Ф.И.О. или полное наименование доверительного управляющего
Место работы
Должность
Тип принадлежащих акций
Количество принадлежащих акций
Место работы в других организациях
Должность
Общая собрание акционеров
29.06.2021
07.07.2021
“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2020 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши БАЁНИ Йиғилиш ўтказилган сана: 29 июн 2021 йил Йиғилиш ўтказилган вақт: соат 11-00 Йиғилиш ўтказилган жой: Фарғона шахри, Меъмор кўчаси 9 уйда жойлашган жамият мажлислар зали Жамиятнинг овоз берувчи акциялари умумий сони - 3 643 308 дона; Жамиятнинг рўйхатга олинган овозлар сони - 3 108 060 дона Умумий йиғилиш кворуми - 85,31 % Қатнашдилар: № т/р Ф.И.Ш. Акциядорнинг номи Акциялар сони, дона Улуши, (%) 1. Фармонов Бахтиёржон Давлат Активларини Бошқариш Агентлигининг ишончли вакили 3095500 84,96 2. Мирзаахмедов Аҳмаджон Жисмоний шахс, акциядор 4176 0,12 3. Гафурова Ирода Жисмоний шахс, акциядор 512 0,01 4. Хусанов Қаҳҳоржон Жисмоний шахс, акциядор 1500 0,04 5. Эргашев Икром Жисмоний шахс, акциядор 980 0,03 6. Эрназаров Халилжон Жисмоний шахс, акциядор 552 0,01 7. Саидбурхонова Нафиса Жисмоний шахс, акциядор 344 0,01 8. Ибрагимова Зулфия Жисмоний шахс, акциядор 428 0,01 9. Тиллабоева Махпуза Жисмоний шахс, акциядор 772 0,02 10. Махмудова Кумушхон Жисмоний шахс, акциядор 428 0,01 11. Юнусова Рузихон Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 12. Қодиров Тўлқинжон Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 13. Эшматова Дилфуза Жисмоний шахс, акциядор 344 0,01 14. Рахматова Искандар Жисмоний шахс, акциядор 428 0,01 15. Жалолов Иқроржон Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 16. Абдуллаев Исроилжон Жисмоний шахс, акциядор 816 0,02 17. Кирюшкина Лариса Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 18. Мусаев Равшан Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 ЖАМИ: 3 108 060 85,31 Йиғилиш раиси: Б.Фармонов – Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили. Йиғилиш котибаси: И.Гафурова Кун тартиби: 1. 2020 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш. 2. 2020 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш. 3. 2020 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш. 4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш. 5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш. 6. 2020 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш. 7. 2021 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. 8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. 10. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш. 11. Жамият бошқаруви раисини ваколатини узайтириш. 12. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш. 13. Жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини тасдиқлаш. 14. 2016 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд тўловларини талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисмини жамият фойдасига олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида. 15. Жамият бошқарув структурасини тасдиқлаш. 16. Жамият тасаруфидаги моддий ва маънавий эскирган хизмат автомашиналарини сотиш. 17. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш. Сўзга чиқдилар: Йиғилишда қатнашган “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорлари томонидан йиғилиш раиси этиб, бир овоздан Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармоновни сайлашди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов навбатдаги йиллик умумий йиғилишига келган акциядорларни рўйхатга олиш натижалари билан таништириш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди. Саноқ комиссиясининг раиси йиғилишда умумий 3 643 308 та овозга эга бўлган 1209 та акциядорлардан 3 108 060 та овозга эга бўлган 18 та акциядорлар қатнашаётганлигини маълум қилди. Бу умумий овозлар сонининг 85,31 % ини ташкил қилади. Йиғилишда кворум мавжуд. Йиғилиш раиси йиғилишни очиқ деб эълон қилишни таклиф этди ва ушбу таклифни овозга қўйди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Йиғилиш раиси йиғилишни ўтказиш учун ишчи президиум сайлашни таклиф этди ва унинг сони ҳамда таркиби бўйича таклиф киритишларини сўради. “Ишчи президиуми 2 кишидан иборат бўлсин”, деган таклиф тушди ва овозга қўйилди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ “Ишчи президиумига қуйидагилар сайлансин”, деган таклиф тушди: Раис: Б.Фармонов - Давлат активларини бошқариш Агентлиги ишончли вакили, йиғилиш раиси. Аъзолари: А.Мирзаахмедов - “Фарғона ёғ-мой” АЖ бошқарув раиси; Йиғилиш котибаси: И.Гафурова. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” – йўқ Йиғилиш раиси Б.Фармонов кузатув кенгаши томонидан тузилган саноқ комиссиясининг сони ва таркибини эълон қилди ҳамда уни тасдиқлашни таклиф этди. Саноқ комиссияси И.Эргашев, С.Джурабаева, Н.Саидбурхановалар таркибида тузилган. Ушбу таклиф овозга қўйилди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ Йиғилиш раиси саноқ комиссиясига ишга киришиш мумкинлигини маълум қилди. Йиғилиш раиси кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган кун тартибини эълон қилди ва умумий йиғилишнинг қуйидаги регламентини таклиф қилди. Маърузачиларга – ҳар бир масала бўйича 10 минутгача, музокараларга 5 минутгача. Йиғилиш раиси кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган кун тартибини эълон қилди. Овоз бериш кун тартибининг 17 масаласи бўйича кўп овозли бюллетен орқали овоз берилишини, овоз бериш бюллетенлари акциядорларга уларни рўйхатга олиш пайтида тарқатилганлиги ва овоз бериш ҳамма масалалар муҳокама қилиб бўлинганидан сўнг амалга оширилишини таъкидлаб ўтди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишга ўтилди. Кун тартибининг биринчи масаласи юзасидан йиғилиш раиси Б.Фармонов маъруза қилди. У ўз маърузасида 2020 йил давомида корпоратив бошқарув тамойиллари корхона фаолиятида тўғри ташкил қилинганлигини, кузатув кенгаши аъзолари ўзига бириктирилган вазифалар асосида иш олиб боришганлагини, йил давоида 11 та йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда биринчи навбатда корхонани иқтисодий-ижтимоий қўллаб қувватлаш, қолаверса давлат манфаатлари йўлида белгиланган кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилинганлигини маълум қилди (ҳисобот илова қилинади). Муҳокамадан сўнг “кузатув кенгашининг ҳисоботи ва 2020 йилдаги қарорлари тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича ҳисобот учун сўз бошқарув раиси А.Мирзаахмедовга берилди. “Фарғонаёғмой” АЖ томонидан 2020 йилда 73183 тонна техник чигит қайта ишланган. 2020 йил давомида 12205 тонна оқланган ёғ, 10897 тонна қадоқланган ёғ, 31890 тонна кунжараси ва 22614 тонна шелуха маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 2020 йилда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилга нисбатан 102,6 % га ўсган ва ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 86,1 % фоизни ташкил этган. Маҳсулотларни сотишдан тушган соф тушум 114219,5 млн. сўмни, сотилган маҳсулотларнинг таннархи 98957,2 млн. сўмни, маҳсулотни сотишдан тушган ялпи фойда 15262,4 млн сўмни, давр ҳаражатлари 7806,7 млн сўмни ҳамда соф фойда ҳажми 3394,2 млн. сўмни ташкил этган. 2020 йил учун тасдиқланган бизнес режа бўйича 3242,5 млн.сўм соф фойда олиш режалаштирилган бўлиб, амалда 3394,2 млн.сўм соф фойда олинган (ҳисобот илова қилинади). Муҳокамадан сўнг “2020 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг учинчи масаласи бўйича ҳисобот учун сўз жамият бош ҳисобчиси О.Ҳикматовга берилди. О.Ҳикматов ўз сўзида 2020 йил давомида жамиятнинг молиявий ҳолатида бўлиб ўтган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди (ҳисобот илова қилинади). 2020 йилда маҳсулотларни сотишдан тушган соф тушум 114219,5 млн. сўмни ташкил этганини, бизнес режада эса кўрсаткич 106671,3 млн.сўмни қилиб белгиланганлигини, хақиқатда бизнес режага нисбатан 107,1 %га ошириб бажарилганлигини, сотилган махсулот таннархи 98957,2 млн.сўм, режада эса 94444,1 млн.сўмни ташкил қилганлигини, давр харажатлари 2020 йилда 7806,7 млн.сўм бўлиб, режада 8913,2 млн.сўм бўлганлигини, молиявий фаолият бўйича харажатлар 3871,1 млн.сўм бўлиб, улардан банк томонидан олинган кредитлар фоизлари 3556,8 млн.сўм, валюта курси фарки бўйича 303,9 млн.сўмни ташкил этганлигини, соф фойда эса 3391,2 млн.сўм режага нисбатан 151,7 млн.сўмга бажарилганлигини таъкидлаб ўтди. Корхона молиявий ҳолатини яхшилаш мақсади учун 2 та узоқ муддатли кредит олинган, улар хом-ашё сотиб олиш учун ва айланма маблағни кўпайтириш мақсадида ишлатилган. Жами банкдан олинган кредит маблағларидан 2021 йил 1 январ холатига 16775,5 млн.сўм қарздорлик мавжуд. Йиғилиш раиси Б.Фармонов жамият бош ҳисобчиси ҳисоботи бўйича ҳисоб китоблар ва молиявий камчиликларга урғу бериб, мазкур камчиликларга сабаб бўлган шарт-шароитларни таҳлил қилиш, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф этди. Муҳокамадан сўнг “Жамиятнинг 2020 йил учун бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоб-варағи тасдиқлансин” деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича ҳисобот учун сўз тафтиш комиссиясининг аъзоси Д.Тўлқиновга берилди. Жамият тафтиш комиссиясининг 2020 йилдаги фаолияти давомида комиссия номига жамият бошқарувидан, акциядорлардан ва бошқа корхона ҳамда ташкилотлардан аризалар ва мурожаатлар бўлмаган, комиссия йил давомида жамият бухгалтерияси ва молия фаолиятини ўрганиб борган. Комиссиянинг ҳисоботига кўра, жамиятнинг 2020 йил бухгалтерия баланси ва ҳисобварағида фойда ва зарарлар бўйича маълумотлар тўғри акс эттирилган, ҳамда жамият афилланган шахслари билан тузилган йирик битимлар бўйича ўрганиб чиқилиб хисоботи тузилган(маълумот илова қилинади). Музокаралардан сўнг “Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва ҳулосаси тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан: Мажлис раиси 2020 йил 28 июн кунги акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан жамиятнинг 2020 молия-хўжалик фаолияти бўйича аудит текшируви учун Молия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 апрелда берилган 00778-сонли лицензия асосида аудиторлик фаолиятини олиб борувчи “MEZON-AUDIT-PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти билан 14,0 млн. сўмга шартнома қилинганлиги, аудит текширувлари йил давомида чоракма-чорак олиб борилиб, текширув натижалари бўйича 2021 йил 29 март куни аудиторлик ташкилоти томонидан ўз хулосаси берилганлигини билдирди. Шундан сўнг сўзни “MEZON-AUDIT-PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти директори И.Солиевга берди. И.Солиева ўз маърузасида корхона фаолияти текширилганида корхонада бухгалтерия ҳисобини юритишда асосий воситалар ҳисоби БХМС 5-сон ва товар-моддий заҳиралар ҳисоби БХМС 4-сон миллий андоза талабларига тўлиқ амал қилинганлигини, шунингдек БХМС 21-сон миллий андозаси ва бухгалтерия ҳисоби юритишда шу миллий андоза асосида амалга оширилганлигини билдирди ва ижобий фикр хулоса берилганлигини маълум қилди (ҳисобот илова қилинади). И.Солиев йиғилиш қатнашчиларига аудит текшируви юзасидан саволлар бўлмаса, “MEZON-AUDIT-PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан “Фарғона ёғ-мой” АЖнинг 2020 йилги молия-хўжалик фаолияти бўйича берилган ижобий фикр хулосаси тасдиқлансин деган қарорга бюллетенлар орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан: Давлат Активларини Бошқариш Агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов “Фарғона ёғ-мой” АЖда 2020 йилда 3.394.212.000 сўм соф фойда олинган бўлиб, Давлат Активларини Бошқариш Агентлигининг 2021 йил 12 майдаги 01/07-2-17-733-сонли хатига кўра 2020 йил якунлари бўйича дивидент тўлаш ишлаб топилган соф фойданинг 75 % миқдорида бўлиши ва Кузатув кенгашининг 2021 йил 1 июн кунги 11-сонли йиғилиш баённомасига мувофиқ 2020 йил натижалари бўйича олинган соф фойдани қуйидагича тақсимлаш таклифини билдирди. Дивиденд тўловлари учун 2 555 524 980 сўм (соф фойданинг 75,29 фоизи) ҳар бир оддий акция учун 695,00 сўмдан ва ҳар бир имтиёзли акция учун 980,00 сўмдан Резерв фондини шакллантириш учун 169 710 600 сўм (соф фойданинг 5,0 фоизи) Кузатув кенгаши, бошкарув аъзолари, тафтиш комиссияси, корпоратив котибият ва саноқ комиссиясини рағбатлантириш учун 128 980 056 сўм (соф фойданинг 3,80 фоизи) Корхонани ривожлантиришга, яъни кейинчалик устав фондига капитализация қилиш учун 539 996 364 сўм (соф фойданинг 15,91 фоизи) Жами : 3 394 212 000 сўм “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги қонуннинг 50-моддасида дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек мазкур қонуннинг 51-моддасига кўра дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим. Юқоридагиларга кўра дивидендларни тўлашни бошлаш санаси 30.06.2021 йил, тугалланадиган сана 27.08.2021 этиб белгиланиши тавсия қилинади. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов ушбу кузатув кенгашининг соф фойда тақсимоти бўйича таклифини йиғилиш қатнашчиларига эшиттириб ўтгандан кейин, соф фойдани тақсимлашни юқоридаги тартибда бўлишини таклифини киритиб овоз беришларини айтди. Муҳокамадан сўнг “2020 йил якунлари бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш юқоридаги тартибда амалга оширилсин” деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг еттинчи масаласи бўйича сўз стратегик режалаштириш, бозор коньюктураси ва эхтиёжларини ўрганиш бўлими бошлиғи К.Мамасалиевага берилди. Тасдиқлаш учун тақдим этилаётган 2021 йил учун бизнес режада корхонанинг асосий техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари акс эттирилган бўлиб, унда жамиятни ривожлантиришга асос бўладиган ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари кенг ёритилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 июндаги Ф-3426-сонли фармойишига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 июлдаги 03/1-467-сонли йиғилиш баёнига асосан “Фарғона ёғ-мой” АЖ шаҳар ташқарисига кўчирилганлиги, юқори ташкилот “Ёғмой саноати корхоналари” уюшмаси билан келишилган ҳолда чигитни қайта ишлаш режалаштирилганлиги асосида 2021 йилда 56000 тонна техник пахта чигитини қайта ишлаш кўзда тутилган. 2021 йил қайта ишланадиган чигитдан 10444 тонна оқланмаган ёғ, 9274 тонна оқланган ёғ, 6447 тонна доғланган ёғ, 6444 тонна қадоқланган ёғ ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 800 тонна хўжалик совуни, 550 тонна ДЖК ишлаб чиқарилади. Молиявий ҳисоб режаси бўйича 2021 йилда жами 109,3 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилганлигини, маҳсулот таннархи 94,6 млрд. сўм бўлиб, давр харажатлари 8,0 млрд. сўмни, соф фойда олиш эса 3396,6 млн. сўмни ташкил этиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сонли қарорига асосан корхонанинг ишлаб чикариш қуввати йилига 250400 тонна ўрнига 126000 тонна этиб белгиланган, яъни кунига 400 тоннага ўзгартирилган, корхона бошқа жойга кўчирилиши муносабати билан 2021 йил ишлаб чиқариш қуввати 44,4 % даражасида кутилмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов бизнес режа тузиш тартибларига кўра 2021 йил даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш масаласида тайёрланган бизнес режада соф фойда миқдорини Кузатув кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилганлигини, соф фойдани кўтариш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва келажакда яна ҳам юқори фойдаларга эришишни режалаштирилиши, 2021 йилда соф фойдани белгиланишида хозирги кунда пахта техник чигитларини кластер тизимига ўтиб кетиши муносабати билан қайта ишлаш натижасида соф фойдани камайиши мумкинлигини инобатга олган холда соф фойда режасини 3396,6 млн.сўм этиб белгиланаётганлигини айтиб ўтди. Муҳокамадан сўнг “Жамиятнинг 2021 йил учун бизнес-режаси ҳамда даромад ва ҳаражатлар сметасида соф-фойдани 3396608,0 минг сўм режалаштирилсин ва тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг саккизинчи масаласи бўйича сўз йиғилиш раиси Б.Фармоновга берилди. “Фарғона ёғ-мой” АЖ акциядорларининг 2020 йил 30 июндаги ўтказилган навбатдаги умумий йигилишида Кузатув кенгашига сайланган Ж.Эшниёзов, Ж.Тахиров, С.Рустамов, А.Сангилова, В.Тожиев, К.Абдурахмонов, Д.Суюнов, У.Чинқулов, Б.Фармоновлар фаолият олиб борганлар ва Кузатув кенгаши ўз иш режаси бўйича йил давомида 11 та йиғилиш ўтказганлинини ва бугунги йиғилишда улар қатнашиб йил давомидаги қабул қилинган қарорларни ижроси юзасидан хисоботларини тақдим этишди. Кенгаш ўз йиғилишларида акциядорларнинг умумий йиғилиши, 2020 йил учун тасдиқланган бизнес режа кўрсаткичларини бажарилишини, чорак якунлари бўйича бошқарув томонидан олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботларини эшитганлиги, ҳисоботлар бўйича 2020 йилнинг чораклар бўйича ҳисоботлари маълумот учун қабул қилиниб фаолиятига ижобий баҳо берилганлиги хусусида сўз юритди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов кузатув кенгаши аъзолари жамият устави бўйича тўққиз аъзодан иборат бўлишини билдирди. Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 10 июндаги 31/04-08-сонли хатига асосан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли эканлигини, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон қарорига асосан хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига давлат улуши бўйича номзодлар кўрсатиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишган холда амалга ошириш белгиланганлигини ва шу муносабат билан Агентлик иштирокидаги хўжалик жамиятлар кузатув кенгашлари ва тафтиш комиссияси таркибига давлат номзодларни киритиш бўйича рўйхат шакллантирилган бўлиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси билан клишиш жараёни амалга оширлаётганлигин айтиб ўтди ва шунга кўра мазкур номзодлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгандан сўнг, белгиланган тартибда тақдим этилишини, кейин эса кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш масаласини навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишига қолдирилишини таклифини берди. Кун тартибидаги тўққизинчи масаласи бўйича сўз йиғилиш раиси Б.Фармоновга берилди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов 2021 йил учун тафтиш комиссияси аъзолигига юқоридаги масаладаги хатига асосан тафтиш комиссияси аъзоларини сайлашни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига қолдирилишини таклифини берди. Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан: Раислик қилувчи жамиятга сайланаётган бошқаруви таркибига қуйидаги номзодларни таклиф этди: 1. Мирзаахмедов Ахмаджон Бошқарув раиси 2. Қаюмов Бунёджон Молия, маркетинг ва экспорт бўйича директор 3. Сафаров Бахромжон Ишлаб чиқариш директори 4. Ибрагимов Олимжон Бош энергетика хизмати бошлиғи 5. Ҳикматов Ойбек Бухгалтерия хисоби, молия бўлими бошлиғи Муҳокамадан сўнг “жамият бошқарувнинг янги таркиби рўйхат бўйича сайлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибидаги ўн биринчи масаласи юзасидан: Раислик қилувчи кун тартибидаги мазкур масала бўйича жамият кузатув кенгаши томонидан жамият бошқаруви раислигига Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Мирзаахмедов Аҳмаджон Мирзаевич номзодини қўйилганлигини, мажлисга тайёргарлик даврида акциядорлардан бошқа таклиф тушмаганлигини айтиб, А.Мирзаахмедов номзоди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 356-сонли Низоми асосида тендер ўтказилганлигини, тендерда А.Мирзаахмедов ютиб чиққанлигини ва тендер якунларига кўра Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилганлигини айтди. Сайланган бошқарув раиси билан меҳнат шартномаси бир йилга узайтирилишини тушунтирди ва йиғилиш қатнашчиларидан бу масалада овоз беришни сўради. Кун тартибининг ўн иккинчи масаласи юзасидан: Жамият бухгалтерия, молия бўлими бошлиғи О.Ҳикматов жамиятнинг 2021 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш юзасидан e.xarid.uz сайтига берилган танловига кўра қуйидаги аудиторлик ташкилотларидан таклифлар тушганлигини айтиб ўтди: - “MEZON AUDIT PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2019 йил 5 апрел кунги Молия вазирлиги томонидан берилган 000738-сонли лицензияга эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 22 млн.сўмлик тижорат таклифини берган; - “EXPERT-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2020 йил 24 июн кунги Молия вазирлиги томонидан берилган 00842-сонли рухсатномага эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 17 млн.сўмлик тижорат таклифи берган; - “AKADEMIK AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2019 йил 05апрел кунги Молия вазирлиги томонидан берилган 00772-сонли рухсатномага эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 35 млн.сўмлик тижорат таклифи берган; - “HIMOYA-AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2019 йил 05 апрел кунги Молия вазирлиги томонидан берилган АФ 00775-сонли лицензияга эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 30 млн. сўмлик тижорат таклифини берган. Мажлис раиси йиғилиш қатнашчиларига жамиятнинг 2021 йил фаолиятини аудит текшируви учун тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдори ва ўз таклифини киритган аудиторлик корхоналар тажрибасини инобатга олиб, кўпчилик акциядорлар ва корхона мутахассисларини фикрларини инобатга олиб тендер комиссиясининг хулосасига асосан 22 млн.сўм тижорат таклифи билан қатнашаётган “MEZON AUDIT PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилотини бюллетенда овоз беришларини сўради. Кун тартибининг ўн учинчи масаласи юзасидан: Бу масала юзасидан йиғилиш раиси Б.Фармонов сўзни жамият инвестиция бўлими бошлиғи С.Талиповга бериб жамиятнинг 2021-2025 йиллардаги узоқ муддатли стретегиясини, яъни шу йил мобайнида жамиятни иқтисодий, молиявий салоҳиятини ошириш борасидаги стратегияси бўйича бир қанча модернизация ишларини ва янгидан алмаштириладиган дастгоғларни, улардан келажакда олинадиган даромадлар тўғрисидаги хисоботини эшиттириб, ушбу стратегияни бугунги умумий йиғилишимизда тасдиқлаш кераклигини айтиб овозга қўйди. Кун тартибининг ўн тўртинчи масаласи юзасидан: Бу масала юзасидан жамият бош хисобчиси О.Ҳикматов сўз олиб, 2016 ишлаб топилган соф фойдадан жисмоний шахсларга оддий ва имтиёзли акциялар учун 199 711 729 сўм дивидент ажратилганлигини, шу давргача бу ажратилган дивидентдан жисмоний шахслар акциядорлари томонидан 173 396 926 сўмлик қисми олинганлиги, талаб қилиб олинмаган қисми 26 314 803 сўмни ташкил этганлигини, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 51-моддасига асосан эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолиши белгилаб қўйилганлигини айтиб ўтди. Музокаралардан сўнг “2016 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд суммасининг акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисми 26 314 803 сўм жамият ихтиёрида қолдирилсин” деган қарорни қабул қилиш овозга қўйилди. Кун тартибининг ўн бешинчи масаласи юзасидан: Бу масала юзасидан йиғилиш раиси Б.Фармонов сўзни жамият стратегик режалаштириш, бозор коньюктураси ва эхтиёжларини ўрганиш бўлими бошлиғи К.Мамасалиевга бериб жамиятнинг Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 9 апрелдаги 01/07-1-18-542-сонли хатини ижроси бўйича кузатув кенгашининг 7-сонли йиғилиш баёнида кўриб чиқилганлигини ва хозирги кунда жамиятда умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланган структурага асосан жами 36 та маъмурий бошқарув ходимлари штат бирликлари мавжуд бўлиб, шундан вакант лавозим бўлган “Харидлар ва хом-ашё базасини ривожлантириш бўйича директор” лавозимини қисқартириш, ҳамда молия ва хисобхона бўлимидаги 3 та хисобчи лавозимларини мақбуллаштириш бўйича йиғилиш қатнашчиларига тушунтриш берди ва бу жамият структурасини янги тахририни бугунги умумий йиғилишимизда тасдиқлаш кераклигини айтиб овозга қўйди. Кун тартибининг ўн олтинчи масаласи юзасидан: Бу масала юзасидан йиғилиш раиси Б.Фармонов сўзни жамият автогараж бўлими бошлиғи О.Юлдашевга бериб Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 11 май кунги 01/08-17-724-сонли хатини мухокамаси бўйича кузатув кенгашининг 2021 йил 1 июн кунги йиғилишида кўри бчиқилганлини ва жамиятда хозирги кунда жами 7 хизмат автомашиналари мавжуд булиб, шулардан моддий ва маънавий эскирган 3 та “Дамас” ва 1 та “Тико” автомашинаси мавжуд бўлиб, буларни умумий йиғилиш қарори билан аукцион савдоларда бахоланган холда сотилиши масаласини овозга қўйди. Кун тартибининг ўн еттинчи масаласи юзасидан: Йиғилиш раиси Б.Фармонов сўз олиб Корпоратив бошқарув кодекси бўйича қисқа тушунтириш берди. Кодекс АЖ бошқарув органлари ишини самарали ташкил этишнинг муҳим йўналишлари бўйича тавсиялар мажмуасидан иборат эканлиги, Кодекс ҳисобдорлик, очиқлик, ҳаққонийлик, юксак ахлоқий тамойилларга риоя этишни ўз ичига олувчи ҳамда АЖни узоқ муддатли истиқболда барқарор ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган тегишли бошқарувнинг асосий принциплари асосида ишлаб чиқилганлиги айтиб ўтилди ва “Фарғонаёғмой” АЖда Корпоратив бошқарув кодексини риоя этилиши юзасидан олиб борилган ишлар қониқарли эканлиги, 2021 йил 10 майда мустақил баҳоловчи “ИШОНЧ” ЛТД МЧЖ томонидан 2020 йилда корпоратив кодекс тамойилларига риоя этилиши юзасидан 9-сонли хулоса олинганлиги ва бу ижобий хулоса эканлигини йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирди, шундан кейин Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани овозга қўйди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов мазкур масалалар юзасидан киритилган таклифларга бюллетень орқали овоз бериш йўли билан ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Шундан сўнг овоз бериш бошланди. Овозларни ҳисоблаш учун 10 минут танаффус эълон қилинди. (танаффусдан сўнг) Йиғилиш раиси сўзни саноқ комиссияси раисига берди. Саноқ комиссиясининг раиси И.Эргашев саноқ комиссияси мажлисларининг 2-сонли баённомасини ўқиб берди (илова қилинади). Жумладан: Хақиқий деб топилган бюллетенлар сони 18 дона, яъни 3 108 060 та овоз. Овоз бериш натижалари ҳисобланганда, овозлар қуйидагича тақсимланганлиги маълум бўлди: Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг учинчи масаласи буйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг бешинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг олтинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг еттинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг саккизинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартрибининг тўққизинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўнинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн биринчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн иккинчи масаласи бўйича: “MEZON AUDIT PERFEKT” МЧЖ 3 10 060 та овоз. “EXPERT-AUDIT” МЧЖ овоз йўқ. “AKADEMIK AUDIT” МЧЖ овоз йўқ. “HIMOYA-AUDIT” МЧЖ овоз йўқ. Кун тартибининг ўн учинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн тўртинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 107 804 та, “Қаршилар” - 256, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн бешинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн олтинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн еттинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 108 060 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Йиғилиш раиси саноқ комисссиясининг баённомаларини инобатга олишни сўради. “Тарафдорлар” – 100,0 %, “Қаршилар” – Йўқ, “Бетарафлар” – Йўқ Йиғилиш раиси акциядорлардан кун тартибидаги масалалар юзасидан қўшимча таклиф ва мулоҳазаларни сўради. Таклифлар тушмади. Шу билан умумий йиғилиш ўз ишини тамомлади. Мухокамалардан сўнг, “ФАРҒОНА ЁҒ-МОЙ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚУЙИДАГИЧА ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. 2020 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорлари тасдиқлансин. 2. 2020 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. 3. 2020 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағи тасдиқлансин. 4. Тафтиш комиссиясининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин. 5. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик ташкилоти “MEZON AUDIT PERFEKT” МЧЖ нинг хисоботи ва хулосаси тасдиқлансин. 6. 2020 йил якуни бўйича жамият соф фойдаси 3 394 212 000 сўм қуйидагича тақсимлансин: Дивиденд тўловлари учун 2 555 524 980 сўм (соф фойданинг 75,29 фоизи) ҳар бир оддий акция учун 695,00 сўмдан ва ҳар бир имтиёзли акция учун 980,00 сўмдан
№
Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего