Цена закрытия : 67
Цена последний сделки : 67.99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 5,799
Цена последний сделки : 5,796.99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 3,900
Цена последний сделки : 3,900 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 2,389
Цена последний сделки : 2,495 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 1,245
Цена последний сделки : 1,260 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 33.58
Цена последний сделки : 34 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 93.7
Цена последний сделки : 85.01 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 8,400
Цена последний сделки : 8,397.99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026
Цена закрытия : 3.01
Цена последний сделки : 3.12 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 17.06.2026

Существенные факты



Наименование эмитента

Акциядорлик тижорат банки “Қишлоқ қурилиш банк”
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”
QQB


Контактные данные

Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси,18-А уй.
100011, Тошкент шаҳар
headoffice@qqb.uz
www.qqb.uz


Информация о существенном факте

06
Решения, принятые высшим органом управления эмитента
Годовое
29.06.2021
01.07.2021
100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси 18А-уй.
99,22%
Вопросы, поставленные на голосование Итоги голосования за % Итоги голосования за количество Итоги голосования против % Итоги голосования против количество Итоги голосования воздержались % Итоги голосования воздержались количество
1 Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
2 Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
3 Банк Кузатув кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
4 АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2020 йилдаги фаолияти натижалари, шу жумладан, бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича банк Бошқарувининг ҳисоботи ва 2021 йилга белгиланган устувор вазифалар тўғрисида 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
5 Банкнинг 2020 йилдаги фаолияти бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
6 Банкнинг 2020 йил 31 декабр ҳолатига бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
7 Банкнинг 2020 йил фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш 99,98 % 15 238 325 472 0,02 % 32 743 146 0 0
8 Банк Кузатув кенгаши, Бошқарув аъзолари ва Тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш ва тасдиқлаш 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
9 Банк Бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш тўғрисида 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
10 Банкнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
11 Банк ходимлари сонини мақбуллаштириш тўғрисида 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
12 Банкнинг 2019 йил якунлари бўйича банкнинг оддий акцияларига ҳисобланган дивидендларни қайта кўриб чиқиш 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
13 Акциядорлар томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрида қолдириш тўғрисида 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
14 Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
15 Банкнинг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
16 Банкнинг 2021 йил учун банк фаолиятини ташқи аудитдан ўтказиш мақсадида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш 100 % 15 271 068 618 0 0 0 0
Текст
1 1. Қуйидагиларга: - акциядорлар умумий йиғилишининг очиқ, деб эълон қилинишига; - Саноқ комиссияси аъзолари 3 та аъзодан иборат бўлган ҳолда ва аъзолик таркибига - А.Тошбоевни раис, Ф.Рахимбердиев ва З.Юсуповларни аъзо этиб тасдиқланишига; - Ишчи Президиумга банк Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси У.Охунжонов томонидан раислик қилиниши ва мажлис котиблигини Ижро аппарати таркибидаги Ижро назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Котибият бошлиғи А.Абдуллаев томонидан олиб борилишига розилик берилсин.
2 1. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мажлиснинг ўтказилишини таклиф этилган тартибда ташкил этилишига ва мажлис кун тартибининг ўзгартиришларсиз, олдиндан эълон қилинган тартибда қолдирилишига розилик берилсин.
3 1. Банкнинг ҳисобот йилидаги фаолияти бўйича банк Кузатув кенгашининг ҳисоботи 2-иловага мувофиқ маъқуллансин. 2. Банк Кузатув кенгашининг 2020 йилда банкни бошқариш борасидаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин.
4 1. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2020 йилдаги фаолияти натижалари, шу жумладан, бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши бўйича банк Бошқарувининг ҳисоботи 3-иловага мувофиқ маъқуллансин ва банк Бошқарувининг ҳисобот давридаги фаолияти “қониқарли”, деб топилсин. 2. Банк Бошқаруви томонидан банкнинг мамлакат молия бозорида барқарор, янада рақобатбардош бўлишини таъминлаш борасида ҳисобот йили давомида олиб борилган тадбирлар, жумладан банк активлари ҳажмини босқичма-босқич ошириш, уларни хатарлилик даражасидан келиб чиқиб тўғри таснифлаш, муаммоли активларни саралаш ва бартараф этиш, банк фойдаси ҳисобига зарур миқдорларда захиралар яратиш юзасидан амалга оширилган ишлар маъқуллансин. 3. Банкнинг 2021 йилдаги фаолияти асосий йўналишлари сифатида: - 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурида тижорат банклари олдига қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи давомида берилган топшириқларнинг ижросини белгиланган муддатда бажариш; - коронавирус пандемияси оқибатларининг келгуси давр молиявий натижаларига таъсирини инобатга олган ҳолда банк фаолияти кўрсаткичларини барқарор бўлишини таъминлаш; - банкнинг трансформациясини самарали амалга ошириш ва замонавий банк хизмат турларини яратиш; - Банкда чакана бизнес, молия блоклари, Рискларни бошқариш, Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартлари, Ғазначилик йўналишлари ҳамда лойиҳа офиси фаолияти ривожлантирилади ва бу йўналишда халқаро экспертлар жалб қилина - банк хизматлари офислари ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш марказлари (24/7) ташкил этиш; - молиявий барқарор бўлган ва истиқболли бизнес дастурларга эга хўжалик субъектларини кредитлаш, банкнинг инвестиция фаолиятини янада ошириш, банк балансидаги мавжуд муаммоли активларни кескин камайтириш ҳисобига активлар даромадлилигининг ўсишини таъминлаш ва юқори фойда кўрсаткичларига эришиш каби масалалар белгилансин. 4. Банк Бошқаруви аъзолари банк фаолиятини янада ривожлантириш, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида банк филиаллари фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатсин.
5 1. Банкнинг 2020 йилги молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда Тафтиш комиссиянинг 2020 йилдаги фаолияти “қониқарли” деб топилсин. 2. Банк Бошқаруви (А.Муратов)га Тафтиш комиссияси томонидан аниқланган камчиликларни белгиланган тартибда бартараф этиш ҳамда банк фаолиятига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий риоя этилишини таъминлаш вазифаси юклансин.
6 1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назорат департаменти бошлиғи Х.Махмудовнинг 2020 йил 31 декабрь ҳолатига банкнинг бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар (фойда ва зарарлар) тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк томонидан 2020 молиявий йил якуни бўйича олинган соф фойда 223 663 031 229,86 (Икки юз йигирма уч миллиард олти юз олтмиш уч миллион ўттиз бир минг икки юз йигирма тўққиз сўм 86 тийин) сўм миқдорида бўлиб, “Deloitte & Touche” аудиторлик компанияси томонидан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ўзгартиришлар амалга оширилиб, унинг хулосаси асосида тасдиқланган соф фойдаси 81 780 000 000,00 (Саксон бир миллиард етти юз саксон миллион) сўмга тенг эканлиги тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин. 3. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2020 йил 31 декабрь ҳолатига амалдаги қонунчилик талаблари ва қоидаларига асосан тузилган бухгалтерия баланси ҳамда молиявий натижалар (фойда ва зарарлар) тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган йиллик молиявий ҳисоботлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг 2020 йил 31 декабрь ҳолатига молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7 1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назорат департаменти бошлиғи Х.Махмудовнинг 2020 йил фаолияти якуни бўйича банкнинг соф фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича соф фойдаси амалдаги миллий бухгалтерия ҳисобини юритиш талабларига асосан 223 663 031 229,86 (Икки юз йигирма уч миллиард олти юз олтмиш уч миллион ўттиз бир минг икки юз йигирма тўққиз сўм 86 тийин) сўмни ташкил қилган. Банк томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ 994 496 903,11 (Тўққиз юз тўқсон тўрт миллион тўрт юз тўқсон олти минг тўққиз юз уч сўм 11 тийин) сўм миқдорида солиққа доир тегишли тузатиш ва корректировкалар амалга оширилгандан сўнг, 224 657 528 132,97 (Икки юз йигирма тўрт миллиард олти юз эллик етти миллион беш юз йигирма саккиз минг бир юз ўттиз икки сўм 97 тийин) сўм миқдоридаги соф фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: - фойданинг 45 199 818 126,59 (Қирқ беш миллиард бир юз тўқсон тўққиз миллион саккиз юз ўн саккиз минг бир юз йигирма олти сўм 59 тийин) сўм ёки 20,12 фоизи банк капитали монандлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва банк Уставига мувофиқ умумий захира капитали таркибидаги Захира жамғармасига йўналтирсин ҳамда Захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 268 312 500,00 (Икки юз олтмиш саккиз миллион уч юз ўн икки минг беш юз сўм) сўм банкнинг имтиёзли акциялари эгаларига дивидендлар тўлаш учун ажратилиб, 2020 йил якуни бўйича ҳар бир акциянинг номинал қийматига нисбатан 25 фоиз, яъни 29,81 (Йигирма тўққиз сўм 81 тийин) сўм миқдорида дивидендлар ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 60 (олтмиш) кун ичида пул маблағлари шаклида тўлаб берилсин; - фойданинг 11 191 773 237,90 (Ўн бир миллиард бир юз тўқсон бир миллион етти юз етмиш уч минг икки юз ўттиз етти сўм 90 тийин) сўм ёки 4,98 фоизи “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 2015 йил 14 июлдаги 2696-сонли Низомга мувофиқ, банк захира капитали таркибида сифати “стандарт” деб таснифланган активлар суммасининг бир фоизи миқдорида захира яратилиши лозимлигини инобатга олиб, “стандарт” активларга захира яратиш учун йўналтирилсин; - фойданинг 22 465 752 813,30 (Йигирма икки миллиард тўрт юз олтмиш беш миллион етти юз эллик икки минг саккиз юз ўн уч сўм 30 тийин) сўм ёки 10 фоизи банк Кузатув кенгашининг 2020 йил 29 сентябрдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ банкнинг Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилсин ҳамда мазкур жамғармага ажратилган маблағлар суммасининг 10 фоизи ёки 2 246 575 281,33 (Икки миллиард икки юз қирқ олти миллион беш юз етмиш беш минг икки юз саксон бир сўм 33 тийин) сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилсин; - фойданинг 112 101 554 735,24 (Бир юз ўн икки миллиард бир юз бир миллион беш юз эллик тўрт минг етти юз ўттиз беш сўм 24 тийин) сўм ёки 49,90 фоизи банкнинг оддий акциялари эгаларига дивиденд сифатида тўланиши учун ажратилсин ва тақсимланмаган фойда ҳисобварағига ўтказилсин. Ушбу дивиденд тўловлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан дивидендларни тўлаш бўйича махсус кўрсатма (рухсат) берилгандан сўнг Акциядорларнинг умумий йиғилишида қайта кўриб чиқилиши белгилансин. - фойданинг 33 698 629 219,94 (Ўттиз уч миллиард олти юз тўқсон саккиз миллион олти юз йигирма тўққиз минг икки юз ўн тўққиз сўм 94 тийин) сўм ёки 15,00 фоизи банк ходимларини 2020 йил якунлари бўйича рағбатлантириш (13-ойлик) учун тўлашга йўналтирилсин;
8 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сонли қарори ижро ва маълумот учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 28 январдаги 02/01-02-29-36/81-сонли, 2021 йил 6 майдаги 02/29-36/803-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 2021 йил 5 февралдаги УМ-04/05-126-сонли хатлари маълумот учун қабул қилинсин. 3. Банк Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда сайлансин: 1) Кучкаров Джамшид Анварович - Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 2) Абруев Жамшид Исмаилович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 3) Искандаров Эркин Бўриевич - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Бошқарма бошлиғи Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 4) Турмухамедов Алишер Улугбекович - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Юридик бошқарма бошлиғи Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 5) Туляганов Фаррух Абдурасулович - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, бўлим бошлиғи Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 6) Охунжонов Умиджон Махамадумарович - Мустақил номзод Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 7) Ходжаев Саидкамол Саидкаримович - Мустақил номзод Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 8) R. Engin AKÇAKOCA – Мустақил номзод (Туркия давлати) Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 9) James Lacey - Мустақил номзод (Ирландия давлати) Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 4. Банк Кузатув кенгашига сайланаётган Ходжаев Саидкамол Саидкаримович мустақил аъзоси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3252-сон билан давлат рўйхатига олинган “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг ўз хизмат вазифасига киришиши белгилансин. 5. Банк Тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда сайлансин: 1. Олимжонов Зарифжон Зоиржон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқарма бошлиғи ўринбосари 2. Мирсултанов Миролим Мирносир ўғли - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бош иқтисодчи 3. Кулбоев Фазлиддин Дилшод ўғли - Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, етакчи мутахассис Тарафдорлар: 15 271 068 618 та овоз Қаршилар: Йўқ Бетарафлар: Йўқ 6. Банк Бошқаруви қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Муратов Алишер Акмалович - Бошқарув раиси 2. Бобожонов Бобохон Пулатович - Бошқарув раиси ўринбосари 3. Гафуров Фарход Мирзарасулович - Бошқарув раиси ўринбосари 4. Абдурахманов Гофуржон Гуламжанович - Бошқарув раиси ўринбосари 5. Олимжонов Санжар Одилович - Бошқарув раиси ўринбосари 6. Махмудов Хуршид Тошбобоевич - Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назорат департаменти бошлиғи - Бош бухгалтер 7. Джумаев Беҳзод Файзуллоевич - Юридик департамент бошлиғи
9 1. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси А.А. Муратов билан тузилган меҳнат шартномаси бир йил муддатга узайтирилсин.
10 1. Кун тартибидаги масала юзасидан банк Бошқаруви раиси А.Муратовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банк ташкилий тузилмасида Ички аудит бошқармаси ўрнида Ички аудит департаменти ташкил этилишига рухсат берилсин, банк Бошқаруви томонидан иш зарурияти юзасидан Маҳаллабай ишлаш департаменти ташкил этилганлиги ҳамда банк трансформацияси жараёнида айрим таркибий тузилмалар номларида ўзгаришлар амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 3. Банк таркибий тузилмаси киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Аудиторлик қўмитаси таклифи асосида мазкур Ички аудит депаратменти таркибий тузилмасида ички ўзгартиришлари амалга ошириб бориш ваколати банк Кузатув кенгашига берилсин. 5. Банк Аудиторлик қўмитаси зиммасига: - фаолияти қайта ташкил қилинаётган Ички аудит департаментининг янги тузилмаси бўйича жорий этиладиган штат бирликларини малакали ходимлар билан бутлаш; - ички аудит хизматининг мустақиллигини таъминлаш, аудиторлик текширувлари режасини ишлаб чиқишда текширув қамровини белгилаш, Ички аудит хизмати ходимларига қўшимча функцияларни юклаш масалаларини назорат қилиш; - Кузатув кенгаши ва акциядорлар манфаатлари йўлида ишлайдиган мустақил эксперт сифатида ички аудит хизматининг роли ва аҳамиятини ошириш; - ички аудит хизматининг ҳар бир аудит текшируви натижалари бўйича ҳисоботларини ўрганиб бориш ҳамда чораклик ҳисоботларини кузатув кенгашига тақдим этиб борилиши борасидаги ишларини давом эттириш вазифалари юклатилсин. 6. Банк Бошқаруви (А.Муратов) зиммасига: - Ички аудит департаментининг таркибий тузилмаси тасдиқланиши муносабати билан штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда тасдиқлаш ҳамда банк фаолияти кўлами ва характерига мос равишда ички аудит ходимларини шакллантириш ва доимий равишда ходимлар малакасини ошириб бориш; - ички аудит хизмати ходимларини мустақиллигини таъминлаш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида штат жадвалига боғланмаган ҳолда тасдиқланган сметадан келиб чиқиб рағбатлантириш; - ҳар бир ўтказилган текширув натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш, филиаллар кесимида “on-line” тарзда телевидеоалоқа тизими орқали семинарлар ташкил этиб, масъул ходимларга тушунтиришлар олиб бориш; - ички аудит хизмати ва ташқи аудиторларнинг тавсияларини бажарилишини кучайтириш орқали аудиторлик ҳисоботларини тайёрлаш самарадорлигини ошириш вазифалари топширилсин.
11 1. Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 21 мартдаги 02/29-36/612-сонли хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Банк тизимида бошқарув органининг бир нафар ўринбосари лавозимини қисқартириш ва бошқарув ходимлари сонини 10 фоиз миқдорида ҳамда Бошқарувнинг таклифига мувофиқ банк филиаллари ходимлари сонини 10 фоизгача мақбуллаштириш бўйича таклифларига розилик берилсин. 3. Банк Бошқаруви зиммасига тизимда ишлаётган барча ходимларни амалга ошириладиган мақбуллаштириш(қисқартириш)ни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари асосида белгиланган тартибда ташкил қилиш ва расмийлаштириш вазифаси топширилсин.
12 1. Банк Бош бухгалтери - Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий назорат департаменти бошлиғи Х.Махмудовнинг 2019 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивидендларни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2019 йил фаолияти якунлари бўйича оддий акцияларга ҳисобланган, тақсимланмаган фойда ҳисобварағида қолдирилган 125 939 333 336,40 (Бир юз йигирма беш миллиард тўққиз юз ўттиз тўққиз миллион уч юз ўттиз уч минг уч юз ўттиз олти сўм 40 тийин) сўм миқдоридаги дивидендлар суммаси тақсимланмаган фойда ҳисобварағида қолдирилсин. Ушбу дивиденд тўловлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан дивидендларни тўлаш бўйича махсус кўрсатма (рухсат) берилгандан сўнг Акциядорларнинг умумий йиғилишида қайта кўриб чиқилиши белгилансин.
13 1. Ушбу масала юзасидан банк Бошқаруви раиси А.Муратовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. 2017 йил 1 апрел ҳолатига қадар тузилган рўйхат бўйича эгаси ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олмаган 76 091 229,37 (Етмиш олти миллион тўқсон бир минг икки юз йигирма тўққиз сўм 37 тийин) сўм миқдоридаги дивидендлар 7-иловага мувофиқ банк фойдасига ўтказилсин. 3. Мазкур дивидендлар юзасидан акциядорлар ёки уларнинг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри банкка тегишли ҳужжатлар билан мурожаат этганда, банк томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлаб берилсин.
14 1. Кун тартибидаги масала юзасидан Бошқарув раиси А.Муратовнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари тасдиқлансин.
15 1. Банк Бошқаруви раиси А.Муратовнинг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Тафтиш комиссияси аъзоларини банк томонидан рағбатлантириш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Тафтиш комиссияси аъзоларини 8-иловага мувофиқ рағбатлантиришга розилик берилсин.
16 1. Кун тартибидаги масала юзасидан Бошқарув раиси А.Муратовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. 2. Банкнинг 2021 йил якунлари бўйича ўтказиладиган аудиторлик текшируви учун “Deloittе & Touche” ташқи аудиторлик компанияси тайинлансин ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори учун қўшилган қиймат солиғи ва бошқа ҳаражатлар билан бирга жами 1 150 000 000,00 (Бир миллиард бир юз эллик миллион) сўмгача маблағ сарфлашга рухсат берилсин. 3. Аудиторлик ташкилоти билан шартномаларни акциядорлар, Кузатув кенгаши ва Аудиторлик қўмитаси номидан имзоланиши Бошқарув раиси А.А. Муратовга юклатилсин.
Ф.И.О. Наименование органа эмитента, членом которого является лицо Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) Начисленная сумма (сум) Период, за который начислены средства Документ, котором предусмотрена выплата
1 Арипов Камол Кабилович Тафтиш комиссияси раиси Рағбатлантириш 11 209 500 2020 йил якуни бўйича АУЙ Қарори
2 Олимжонов Зарифжон Зоиржон ўғли Тафтиш комиссияси аъзоси Рағбатлантириш 11 209 500 2020 йил якуни бўйича АУЙ Қарори
3 Мирсултанов Миролим Мирносир ўғли Тафтиш комиссияси аъзоси Рағбатлантириш 11 209 500 2020 йил якуни бўйича АУЙ Қарори

Избрание членов наблюдательного совета:

Ф.И.О. Место работы Должность Тип принадлежащих акций Количество принадлежащих акций Количество голосов
1 Кучкаров Джамшид Анварович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири - - 15 271 068 618
2 Абруев Жамшид Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари - - 15 271 068 618
3 Искандаров Эркин Бўриевич Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Бошқарма бошлиғи - - 15 271 068 618
4 Турмухамедов Алишер Улугбекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи - - 15 271 068 618
5 Туляганов Фаррух Абдурасулович Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бўлим бошлиғи - - 15 271 068 618
6 Охунжонов Умиджон Махамадумарович Тошкент Халқаро Вестминистр университети Тошкент Халқаро Вестминистр университети лектори - - 15 271 068 618
7 Ходжаев Саидкамол Саидкаримович мустақил аъзо мустақил аъзо - - 15 271 068 618
8 R. Engin AKÇAKOCA Anadolu GrubuHolding A.Ş. Холдинг компанияси директорлар Кенгаши аъзоси (таваккалчиликлар бўйича Қўмита аъзоси) - - 15 271 068 618
9 James Lacey Ирландия маслаҳатчи бухгалтерлар институтининг ҳақиқий аъзоси(мустақил аъзо) Ирландия маслаҳатчи бухгалтерлар институтининг ҳақиқий аъзоси(мустақил аъзо) - - 15 271 068 618
Олимжонов Санжар Одилович
Махмудов Хуршид Тошбобоевич
Юсупов Зафар Усманович