| 1 |
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар учун 15 дақиқагача савол-жавоблар учун 10 дақиқагача, Саноқ комиссияси ишига 30 дақиқа вақт ажратиш орқали акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин. |
| 2 |
1. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизими “Ишонч ЛТД” МЧЖ мустақил ташкилотининг 2021 йил 17 майдаги хулосасига кўра “ЮҚОРИ” даражада эътироф этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият Кузатув Кенгашининг 2020 йилда ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича ва Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
| 3 |
Масала кўрилмасдан қолдирилди. Изоҳ. Жамиятда ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текшируви ўтказиш давомида аниқланган ва Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича молиявий кўрсаткичлари ўзгариши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан Молия вазирлигидан тушунтириш ва изоҳлар олиш бўйича иш олиб борилаётганлиги туфайли Жамият Бошқарув раисининг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари, Бизнес-режа кўрсаткичлари ва Жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилган чоралар бўйича ҳисоботи кўрилмасдан қолдирилсин. Ушбу масала аудиторлик ташкилоти томонидан 2020 йил якуни бўйича аудиторлик хулосаси тақдим этилгандан кейин акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқилсин. |
| 4 |
Масала кўрилмасдан қолдирилди. Изоҳ. Жамиятда ташқи аудиторлик текшируви ўтказиш давомида аниқланган ва Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича молиявий кўрсаткичлари ўзгариши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан Молия вазирлигидан тушунтириш ва изоҳлар олиш бўйича иш олиб борилаётганлиги туфайли “Кварц” АЖнинг 2020 йил учун йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиқлаш масаласи кўрилмасдан қолдирилсин. Ушбу масала аудиторлик ташкилоти томонидан 2020 йил якуни бўйича аудиторлик хулосаси тақдим этилгандан кейин акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқилсин. |
| 5 |
1. “Кварц” АЖ Тафтиш комиссиясининг 2020 молиявий йили якуни бўйича Жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари тўғрисидаги ҳамда 2020 йил давомида Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар хамда йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги Тафтиш комиссиясининг хулосалари дастлабки тарзда маълумот учун қабул қилинсин. |
| 6 |
Масала кўрилмасдан қолдирилди. Изоҳ. Жамиятда ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текшируви ўтказиш давомида аниқланган ва 2020 йил якуни бўйича молиявий кўрсаткичлари ўзгариши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан Молия вазирлигидан тушунтириш ва изоҳлар олиш бўйича иш олиб борилаётганлиги туфайли Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш масаласи кўрилмасдан қолдирилсин. Ушбу масала аудиторлик ташкилоти томонидан 2020 йил якуни бўйича аудиторлик хулосаси тақдим этилгандан кейин акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқилсин. |
| 7 |
1. Жамият Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Рахматуллаев Бекзод Ражабович - Президент Администрацияси шўъба мудири. 2.Абидов Шерзод Абдусаматович - Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири. 3. Қаххоров Азизжон Ахрорович - “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ Бошқарув раиси. 4. Маматов Одилжон Абдугапарович - Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Директори в.в.б. 5. Каримов Алишер Нишанович - Адлия вазири ўринбосари. 6. Қурбоналиев Санжар Сабриддинович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Департамент бошлиғи. 7. Сирожитдинов Хабиб Камилович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти худудий бошқармаси бошлиғи. 8. Хакимов Шерзод Набижанович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти худудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари. 9. Реджабоев Хасан - Висконсин-Мадисон (АҚШ) университети тадқиқотчиси (мустақил аъзо). |
| 8 |
1. “Кварц” АЖ тафтиш комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Ибрагимов Махмуд Баходирович - Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси. 2. Ғойибов Лазиз Ахматович - “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ лойиха раҳбари. 3. Мирзақулов Жахонгир Муроджон ўғли - “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ бош мутахассиси. |
| 9 |
Масала кўрилмасдан қолдирилди. Изоҳ. “Кварц” АЖ Бошқаруви ва бошқарув аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масала ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик текшируви ўтказиш давомида аниқланган ва Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича кўрсаткичлари ўзгариши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан Молия вазирлигидан тушунтириш ва изоҳлар олиш бўйича иш олиб борилаётганлиги туфайли кўрилмасдан қолдирилсин. Ушбу масала аудиторлик ташкилоти томонидан 2020 йил якуни бўйича аудиторлик хулосаси тақдим этилгандан кейин акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишида кўриб чиқилсин. |
| 10 |
1. “Кварц” АЖнинг “Миноритар акциядорлар қўмитаси тўғрисидаги” Низоми 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
1. “Кварц” АЖнинг Миноритар акциядорлар қўмитаси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: У.А. Шодмонов - Истиқболли талаблар, бозор коньюнкурасини ўрганиш ва реклама бўлими бошлиғи; Ф.М. Тошалиев - Таъминот бўлими таъминотчиси; А. А. Мирзоахмедов - Ҳисоб бўлими ҳисобчиси. |
| 12 |
1. “Кварц” АЖнинг 2020 йил давомида Жамият аффилланган шахслари билан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилган битимлари тасдиқлансин. 2. “Кварц” АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |