1 |
“Олмалиқ КМК” АЖ 2020 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари ва 2021 йил учун устувор йўналишлари юзасидан жамият Бошқарув раиси ҳисоботи тасдиқлансин. |
2 |
“Олмалиқ КМК” АЖ кузатув кенгашининг 2020 йил якуни бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. |
3 |
“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2020 йил фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлансин. |
4 |
Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича молиявий ҳисоботларини миллий аудит стандарти бўйича аудит текширувидан ўтказган “TSIAR-FINANS” МЧЖ хулосаси маълумот учун қабул қилинсин ва тасдиқлансин. Жамиятнинг 2020 йил учун йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботлари тасдиқлансин. |
5 |
“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини миллий аудиторлик стандартларига мувофиқ текширувдан ўтказш учун кузатув кенгаши мажлисининг 2021 йил 2 августдаги 149-сон баёнида тавсия этилган “PKF MAK ALYANS” МЧЖ аудиторлик ташкилотини аудитор сифатида тайинлансин ва кўрсатиладиган хизматлар учун максимал тўлов ҚҚС билан 238,4 млн. сўм миқдорида белгилансин. |
6 |
Келгусида жамиятнинг жорий молиявий-хўжалик фаолияти жараёнида 2021 йил якунлари бўйича Ягона акциядорнинг қарори қабул қилингунга қадар “Олмалиқ КМК” АЖнинг барча аффилланган шахслари билан амалга оширилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати маъқуллансин. |
7 |
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда жамият кузатув кенгашининг 2021 йил 2 августдаги 149-сон йиғилишида маъқулланган жамият кузатув кенгаши қуйидаги таркибда сайлансин (тасдиқлансин): 1. Арипов Абдулла Нигматович - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири; 2. Насритдинходжаев Омонулла Забихуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари; 3. Ортиқов Акмалхон Журахонович - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори; 4. Абдиназаров Бобур Каландарович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари; 5. Вафаев Шухрат Абдушарифович - Ўзбекистон Республикси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ижрочи директори; 6. Икрамов Музраф Мубаракходжаевич - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари; 7. Исламов Бобир Фархадович - Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси раиси; 8. Жуманазаров Акмал Рўзикулович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Департамент бошлиғи ўринбосари; 9. Сидиқов Баходир Бахромович - “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари. |
8 |
“Олмалиқ КМК” АЖ тафтиш комиссияси таркиби қуйидагича тасдиқлансин: 1. Файзуллаев Джамал Сабаханович - Вазирлар Маҳкамаси етакчи мутахассиси; 2. Миралиев Алишер Эркинович - Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи; 3. Самандаров Талъат Юлдашевич - Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи; 4. Софаров Шуҳрат Уралович - Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи 5. Мустафина Виктория Валерьевна - Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи; 6. Ахмедов Шарофиддин Шодимуротович - Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи; 7. Эргашев Алишер Рахматиллаевич - Давлат активларини бошқариш агентлиги бош мутахассиси. |
9 |
“Олмалиқ КМК” АЖнинг кузатув кенгаши мажлисининг 2021 йил 2 августдаги 149-сон баёни билан қабул қилинган қарорини инобатга олиб, жамиятнинг амалдаги бошқарув раиси Абдулло Холмуродович Хурсановнинг бошқарув раиси сифатидаги ваколатлари 2021 йил якуни бўйича Ягона акциядор қарори қабул қилингунга қадар узайтирилсин. |
10 |
“Консаудитинформ” МЧЖ томонидан 2020 йилда “Олмалиқ КМК” АЖда корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижалари бўйича хулосаси тасдиқлансин. “Консаудитинформ” МЧЖнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сон қарорига мувофиқ “Олмалиқ КМК” АЖда 2020 йил учун самарадорликнинг асосий прогноз кўрсаткичлари ва ижро органи фаолияти самарадорлиги йиғма коэффициенти ҳисобларини текшириш тўғрисидаги ҳисоблари тўғри бажарилганлиги юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин. |
11 |
-Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олинган 3 944 931 325 минг сўм соф фойдасидан 50 фоизи, яъни 1 972 465 662,5 минг сўми ягона акциядорнинг 2021 йил 18 июндаги 39/07-кр-сонли қарорига асосан жамият акциядорлари учун дивидендга йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. -“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойданинг қолган қисми, яъни 1 972 465 662,5 минг сўм жамият кузатув кенгаши мажлисининг 2021 йил 2 августдаги 149-сон баёни билан қабул қилинган қарорига асосан қўшимча акцияларни чиқариб, барча оддий акциялар эгаси - давлатга жойлаштириш шарти билан қуйидаги тартибда тақсимлансин: капитал қурилиш харажатлари ва асосий воситаларни янгилаш учун 1 315 274 985,3 минг сўм; -узоқ муддатли сармоялари (ҳисса қўшиш ва акцияларни сотиб олиш) учун- 14 000 000,0 минг сўм; -тижорат банклардан жамият томонидан жалб қилинган кредитлар бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаш учун - 632 267 838,2 минг сўм; -жамиятнинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар учун - 19 922 839,0 минг сўм. |
12 |
“Олмалиқ КМК” АЖ кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига, шунингдек бошқарув ва назорат органларининг котиблари вазифасини бажарувчи шахсларга мукофот пули тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низоми янги таҳрирда тасдиқлансин. “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раиси А. Хурсановга мазкур қарорда белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш вазифаси юклатилсин. |