№ | Вопросы, поставленные на голосование | Итоги голосования за % | Итоги голосования за количество | Итоги голосования против % | Итоги голосования против количество | Итоги голосования воздержались % | Итоги голосования воздержались количество |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | “Олмалиқ КМК” АЖ Устав капиталини ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш. | 100 | 187314383 | 0 | 0 | 0 | 0 |
2 | “Олмалиқ КМК” АЖнинг қўшимча акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарор лойиҳасини тасдиқлаш | 100 | 187314383 | 0 | 0 | 0 | 0 |
№ | Текст |
---|---|
1 | 1.1. 2018 йил якунига кўра жамиятни ривожлантиришга йўналтирилган 988 463 118 300,00 сўм маблағнинг бир қисми, жами дивиденд солиғи билан бирга 824 392 516 748,89 сўми жамият устав капиталини оширишга йўналтирилсин, шундан: - 741 953 265 074,00 сўми жамият устав капиталига; - 41 241 168 058,56 сўми (шундан норезидентлар бўйича 43 084 442,22 сўм ва резидентлар бўйича 41 198 083 616,33 сўм) жамият акциядорларининг даромад, яъни тўлов манбаидаги дивиденд солиғига; - 41 198 083 616,33 сўми резидентларнинг капитализациядаги улушига мос равишда қоладиган фарқ миқдорини тўлаб бериш учун йўналтирилсин. 1.2. Акциялар бўйича дивидендлар кўринишидаги даромадлар резидент (5%) ва норезидент (10%) бўлган акциядорларнинг солиққа тортишдаги фарқни ва тақсимланмаган фойдани мутаносиб тақсимланишига риоя этилишида барча акциядорларнинг ҳуқуқлари тенглигини инобатга олган ҳолда, резидентларнинг капитализациядаги улушига мос равишда қоладиган маблағлар фарқи миқдори тўлаб берилиши маълумот учун қабул қилинсин. 1.3. Ушбу қарорнинг 2-чи бандидан келиб чиққан ҳолда резидент бўлган акциядорнинг ҳар бир дона акциясига 217,44 сўмдан, жами 41 198 083 616,33 сўм тўлов тўланиши белгилансин, шундан: - 2 150 488 дона имтиёзли акция эгаларига – 467 611 668,44 сўм миқдорида тўлов тўлаб берилсин; - 187 314 383 дона оддий акция эгалари (давлат улуши)га - тўланиши лозим бўлган 40 730 471 947,89 сўм маблағ Жамиятда давлат активи сифатида қолдирилсин ва кейинчалик Жамият устав фонди оширилишларида инобатга олинсин. Капитализация натижасида 2018 йилдан тақсимланмаган фойда тарзида қоладиган 164 070 601 551,11 сўм маблағ жамиятнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобида юритилиб, жамиятнинг Устав капиталини кейинги оширилишида қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин. 1.4. Жамият Устав капитали 1:1 нисбатда (коэффициентда), оддий ва имтиёзли акцияларни қўшимча чиқариш ва жойлаштириш йўли билан 741 953 265 074,00 сўмдан 1 483 906 530 148,00 сўмгача оширилсин. 1.5. Жамият Устав капиталини кўпайтириш учун умумий қиймати 741 953 265 074,00 (етти юз қирқ бир миллиард тўққиз юз эллик уч миллион икки юз олтмиш беш минг етмиш тўрт) сўмлик номинал қиймати 3 914,00 сўм бўлган 187 314 383 (бир юз саксон етти миллион уч юз ўн тўрт минг уч юз саксон уч) дона оддий ва 2 249 558 (икки миллион икки юз қирқ тўққиз минг беш юз эллик саккиз) дона имтиёзли қўшимча акциялар чиқарилсин. 1.6. Жамиятнинг қўшимча акцияларини қуйидаги шартлар асосида чиқариш ва жойлаштириш кўзда тутилсин: Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули – Ушбу чиқарилишдаги акциялар 2021 йил 1 ноябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрида кўрсатилган жамият акциядорлари ўртасида улар эгалик қилган акциялар сонига ва турига мутаносиб равишда 1:1 коэффициентда ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати – Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан амалга оширилади. Акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси – Акцияларнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган сана. Акцияларни жойлаштиришни тугатиш санаси - Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган сана, бироқ давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 30 кундан ошмаслиги лозим. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштиришнинг тартиби – Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш қимматли қоғозларнинг ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида акцияларни олди-сотди битимлари тузилмасдан амалга оширилади. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш баҳоси – Ушбу чиқарилишдаги акциялар номинал қийматида, яъни 3 914,00 (уч минг тўққиз юз ўн тўрт) сўмдан жойлаштирилади. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби – Ушбу чиқарилишдаги акциялар учун тўлов 2021 йил 1 октябрь ҳолатига эмитентнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар ўтказиш орқали амалга оширилади. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш улуши – Акциялар чиқарилиши умумий ҳажмининг 100 фоизидан кам қисми жойлаштирилган тақдирда акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб ҳисобланади. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби – Акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб тан олинган тақдирда акциялар учун тўланган маблағлар 10 (ўн) кун ичида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли бухгалтерия ўтказмалари орқали қайтарилади. |
2 | 2.1. Жамиятнинг Қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарори тасдиқлансин. 2.2. Жамият бошқарув раиси А. Хурсановга жамиятнинг қўшимча акцияларни чиқариш тўғрисидаги Қарорини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўрнатилган тартибда тақдим этиш вазифаси юклатилсин. |
№ | Ф.И.О. | Наименование органа эмитента, членом которого является лицо | Вид выплаты (вознаграждения и (или) компенсация) | Начисленная сумма (сум) | Период, за который начислены средства | Документ, котором предусмотрена выплата |
---|---|---|---|---|---|---|
№ | Ф.И.О. | Место работы | Должность | Тип принадлежащих акций | Количество принадлежащих акций | Количество голосов |
---|---|---|---|---|---|---|