| 1 |
“O'zkommunenergosozlash” AЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти қуйидагича тасдиқлансин: - асосий масалалар бўйича маърузачиларнинг чиқишларига – 15 дақиқагача; - қўшимча чиқишлар, эътироз ва музокаралар учун – 10 дақиқагача; - овоз бериш якунларини ҳисоблаш учун танаффус – 30 дақиқа. |
| 2 |
“O'zkommunenergosozlash” AJ саноқ комиссияси таркиби бир йил муддатга қуйидаги таркибда тасдиқлансин: - Умурзоқов Жахонгир Махаматқул ўғли; - Хасанова Лола Бахрамовна; - Розиқов Музаффар Мирзохид ўғли. |
| 3 |
“O'zkommunenergosozlash” AJ 2021 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи 1-иловага асосан тасдиқлансин. |
| 4 |
Кузатув кенгашининг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти қониқарли деб топилсин ва хисоботи маълумот ўрнида қабул қилинсин. |
| 5 |
Жамият бош директори Иванова С.В. билан тузилган шартнома муддати 1 йил муддатга узайтирилсин. |
| 6 |
Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича олинган 190 206,15 минг сўм соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: а) Соф фойданинг 5 фоизи – 9510,3 минг сўм жамият захира фондига юборилсин; б) Соф фойданинг 95 фоизи – 180 695,84 минг сўм аввалги йиллардаги зарарни қоплаш учун жамият тасарруфида қолдирилсин. |
| 7 |
Жамиятнинг 2022 йил молия – хўжалик фаолияти якунларини мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш учун "REAL AUDIT INVEST" МЧЖ аудиторлик ташкилоти танлансин ва унга тўланадиган энг кўп хақ миқдори ҚҚС билан хисоблаганда 5 150 000 сўм этиб белгилансин. |
| 8 |
Жамият кузатув кенгаши таркибига қуйидаги шахслар уч йил муддатга сайлансин: 1. Ходжаев Фаррух Рахимджанович – “Kapital-Depozit” МЧЖ директори. 2. Арифджанов Сирожиддин Эркинович , “TASHKENT REALTOR SERVICE” МЧЖ бош директор ўринбосари. 3. Мирзатуллаев Хожиакбар Мурод ўғли – “Kapital-Depozit” МЧЖда корпоратив маслахатчи. 4. Искандаров Бобур Шухратжонович – "Mexanizatsiya servis" МЧЖ директори. 5. Мусахонов Шохрух Рахимжон ўғли - «Узэлтехсаноат» Уюшмаси хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлими бош мутахасиси. |
| 9 |
Жамият Тафтиш комиссияси фаолияти тугатилсин хамда “Тафтиш комиссияси тўғрисидаги” ички низом ўз кучини йўқотган деб хисоблансин. |
| 10 |
Жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 11 |
Жамитятнинг қуйидаги ички копроратив низомлари 3-5 иловаларга мувофиқ янги тахрирда тасдиқлансин: “O'zkommunenergosozlash” AJ “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “O'zkommunenergosozlash” AJ Кузатув кенгаши тўғрисидаги, “O'zkommunenergosozlash” АJ Ижроия органи тўғрисидаги низом. |
| 12 |
“O’zkommunenergosozlash” AJ ташкилий хуқуқий шакли Акциядорлик жамияти шаклидан Маъсулияти чекланган жамиятига ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилсин. Жамиятнинг тулиқ фирма номи: “O’zkommunenergosozlash” Mas’uliyati cheklangan jamiyati Жамиятнинг қисқартирилган номи: “O’zkommunenergosozlash” MChJ Жамият манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик Бешёғоч кўчаси, 130а уй. |
| 13 |
Жамиятни ташкилий хуқуқий шаклини АЖдан МЧЖга ўзгартириш тартиби ва шартлари 6- иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
| 14 |
«O’zkommunenergosozlash» AJ акцияларини «O’zkommunenergosozlash» MChJ устав капиталидаги улушга айирбошлаш тартиби 7- иловага мувофиқ тасдиқлансин. |