| 1 |
1.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг саноқ комиссияси 3 кишидан иборат қуйидаги таркибда 2022 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар тасдиқлансин: 1. Каримова Муяссархон Мамирджановна – Бухгалтерия хисоби ва молиявий хисобот бўлими бош мутахассиси; 2. Исмоилов Нуриддин Қамбарович – Амалиёт бошқармаси ўринбосари; 3. Азамов Хусанжон Хасанович – Бухгалтерия хисоби ва молиявий хисобот бўлими бошлиғи, Бош бухгалтер |
| 2 |
2.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишининг регламенти қуйидагича тасдиқлансин: - асосий масалалар бўйича маърузалар – 10 дақиқагача; - қўшимча маърузалар, мунозара ва муҳокамалар учун – 15 дақиқагача; - саноқ комиссияси томонидан овоз бериш якунларини ҳисоблаб чиқилгунга қадар танафус – 15 дақиқагача; - овоз бериш якунларини эълон қилиш ва йиғилишни якунлаш учун – 15 дақиқагача. |
| 3 |
3.1. "Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича Кузатув кенгаши ҳисоботи тасдиқлансин. 3.2. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 4 |
4.1. "Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича Бошқарув ҳисоботи тасдиқлансин. 4.2 “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Бошқарувининг 2021 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 5 |
5.1. "Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш комиссияси ҳисоботи(хулосаси) тасдиқлансин. 5.2 “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Тафтиш комиссиясининг 2021 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин. |
| 6 |
6.1. "Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг 2021 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда аудиторлик ташкилоти хулосаси тасдиқлансин. |
| 7 |
7.1. "Мадад Инвест Банк" акциядорлик тижорат банкининг 2021 йил фаолияти якуни бўйича олинган 4 012 199 850, сўм 61 тийин фойдаси маълумот учун қабул қилинсин; 7.2. "Мадад Инвест Банк" акциядорлик тижорат банкининг 2021 йил фаолияти якуни бўйича олинган 4 012 199 850, сўм 61 тийин фойдаси қуйидаги тартибда тақсимлансин: А) 5,0% ёки 200 609 992 сум 53 тийин микдори захира фондига йуналтирилсин. Б) Захира фонди ажратилгандан сўнг, қолган 3 811 589 858 сўм 08 тийин миқдорни тақсимланмай қолдирилсин. 7.3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 14.07.2015 йилда 2696-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларини ижро қилиш мақсадиди 2017-2021 йилларда банкнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан акциядорлар умумий йиғилиш қарорлари асосида капитал таркибидаги стандарт активлар бўйича 30911 баланс хисобрақамида шакллантирилган 1 451 341 427 сўм 53 тийин захира маблағларни Марказий банкнинг 2022 йил 11 январдаги 15-20/17-сонли хатига мувофиқ қуйидаги ўтказмалар орқали: - - 17701 – “Стандарт деб таснифланган кредитлар, лизинг ва факторинг бўйича захира (контр-актив)” ҳисобварағига – 85 884 000 сўм; - 17703 – “Стандарт деб таснифланган активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақларига яратилган захира (контр-актив)” ҳисобварағига – 66 230 000 сўм; - - 17705 – “Стандарт деб таснифланган бошқа активлар бўйича захира (контр-актив)” ҳисобварағига – 1 231 042 427 сўм 53 тийин; - 29807 – “Стандарт балансдан ташқари ҳисобварақлардаги моддалар бўйича захира” ҳисобварағига – 68 185 000 сўм ўтказилганлиги тасдиқлансин. |
| 8 |
8.1. "Мадад Инвест Банк" акциядорлик тижорат банки Банк кузатув кенгаши аъзолари қуйидаги таркибда 3 (уч) йил муддатга сайлансин. 1. Йўлдашев Мўминжон Шокиржонович, Банкнинг акцияларига эга эмас; 2. Арипов Камолджон Фазилович, “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ Бош ҳисобчиси, Банкнинг 10 400 дона акцияларига эга; 3. Маннонов Ғайратжон Ғуломжонович, “GMG REALWAY” МЧЖ Молия-иқтисод масалалари бўйича маслаҳатчиси, Банкнинг акцияларига эга эмас; 4. Мустафакулов Шерзод Игамбердиевич, Қўқон университети ректори, Банкнинг акцияларига эга эмас; 5. Нишонов Сардорбек Расулович, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасини бошқариш Департаменти Тушумлар прогнози ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини молиялаштириш бўлими бош мутахассиси, Банкнинг акцияларига эга эмас. |
| 9 |
9.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидаги таркибда 2022 йил якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилишига қадар 1 (бир) йил муддатга сайлансин: 1. Абдиламидов Ғайрат Хайитбоевич, Банк Тафтиш комиссияси раиси, Банкнинг 10 200 дона акцияларига эга; 2. Ахмедов Муроджон Мухторович, Банкнинг Банкнинг 9 600 дона акцияларига эга; 3. Саримсаков Фарход Ахматович Банкнинг акцияларига эга эмас. |
| 10 |
10.1. “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банки Банк Бошкарув раиси вазифасини бажариб келаётган О.Ю.Аширалиев билан уч йил муддатга меҳнат шартномаси тузилсин; 10.2. Банк Бошқарув раиси О.Ю.Аширалиев билан меҳнат шартномасини тузиш ва имзолаш ваколати Банк Кузатув кенгаши раисига берилсин. |
| 11 |
1.1 “Мадад Инвест Банк” акциядорлик тижорат банкининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, иловага мувофиқ янги тахрирда тасдиқлансин. |