EMITENTNING NOMI/НАИМЕНОВАНИЕ ЭМИТЕНТА/ISSUER'S NAME
Акционерное Общество "Farg'ona yog'-moy"
АО "Farg'ona yog'-moy"
FAYM
ALOQA MA’LUMOTLARI/КОНТАКТНЫЕ ДАННЫЕ/CONTACT INFORMATION
Ферганская область
Г.Фергана, ул.Меъмор, 9
fyom@inbox.ru
www.fyom.uz
MUHIM FAKT TO‘G‘RISIDA AXBOROT/ИНФОРМАЦИЯ О СУЩЕСТВЕННОМ ФАКТЕ/MATERIAL FACT INFORMATION
08
Ijroiya organining tarkibidagi o‘zgarishlar/Изменение в составе исполнительного органа/Change in the composition of the executive agency
№
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee
Ish joyi/Место работы/Place of work
Lavozimi/Должность/Post
Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held
Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned
Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations
Lavozimi/Должность/Post
1
Ўринов Шерзод Сидиқжонович
Дав.актив
бош мутахассис
0
0
0
0
2
Ўринов Дониёржон Шавкатович
Дав.актив
мутахассис
0
0
0
0
3
Тўлқинов Дилшод Тохиржон ўғли
Дав.актив
уринбосар
0
0
0
0
№
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee
Ish joyi/Место работы/Place of work
Lavozimi/Должность/Post
Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held
Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned
Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations
Lavozimi/Должность/Post
Общая собрание акционеров
28.06.2022
06.07.2022
“Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2021 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши БАЁНИ Йиғилиш ўтказилган сана: 28 июн 2022 йил Йиғилиш ўтказилган вақт: соат 11-00 Йиғилиш ўтказилган жой: Фарғона шахри, Меъмор кўчаси 9 уйда жойлашган жамият мажлислар зали Жамиятнинг овоз берувчи акциялари умумий сони - 3 643 308 дона; Жамиятнинг рўйхатга олинган овозлар сони - 3 102 308 дона Умумий йиғилиш кворуми - 85,15 % Қатнашдилар: № т/р Ф.И.Ш. Акциядорнинг номи Акциялар сони, дона Улуши, (%) 1. Фармонов Бахтиёржон Давлат активларини бошқариш агентлигининг вакили (20.06.2022 й.даги 03/08-1-18/2281-сонли ишончнома) 3095500 84,96 2. Эргашев Икром Жисмоний шахс, акциядор 980 0,03 3. Хусанов Қаҳҳоржон Жисмоний шахс, акциядор 1500 0,04 4. Абдуллаев Исроилжон Жисмоний шахс, акциядор 816 0,02 5. Саидбурхонова Нафиса Жисмоний шахс, акциядор 344 0,01 6. Қаюмов Бунёджон Жисмоний шахс, акциядор 428 0,01 7. Эшматова Дилфуза Жисмоний шахс, акциядор 344 0,01 8. Холматов Бахтиёр Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 9. Гафурова Ирода Жисмоний шахс, акциядор 512 0,01 10. Джурабаева Санобар Жисмоний шахс, акциядор 344 0,01 11. Тиллабоева Махпуза Жисмоний шахс, акциядор 772 0,02 12. Жалолов Иқроржон Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 13. Мусаев Равшан Жисмоний шахс, акциядор 256 0,01 ЖАМИ: 3 102 308 85,15 Йиғилиш раиси: Б.Фармонов – Давлат активларини бошқариш агентлигининг вакили. Йиғилиш котибаси: Н.Саидбурхонова Кун тартиби: 1. 2021 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш. 2. 2021 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш. 3. 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш. 4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш. 5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш. 6. 2021 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш. 7. 2022 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. 8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. 10. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш. 11. Жамият бошқаруви раисини сайлаш. 12. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш. 13. 2017 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд тўловларини талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисмини жамият фойдасига олиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида. 14. Жамият бошқарув структурасини тасдиқлаш. 15. Жамият Устави ва ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш. 16. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш. Сўзга чиқдилар: Йиғилишда қатнашган “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорлари томонидан йиғилиш раиси этиб, бир овоздан Давлат активларини бошқариш агентлигининг вакили Б.Фармоновни сайлашди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов навбатдаги йиллик умумий йиғилишига келган акциядорларни рўйхатга олиш натижалари билан таништириш учун сўзни саноқ комиссиясининг раисига берди. Саноқ комиссиясининг раиси йиғилишда умумий 3 643 308 та овозга эга бўлган 1222 та акциядорлардан 3 102 308 та овозга эга бўлган 13 та акциядорлар қатнашаётганлигини маълум қилди. Бу умумий овозлар сонининг 85,15 % ини ташкил қилади. Йиғилишда кворум мавжуд. Йиғилиш раиси йиғилишни очиқ деб эълон қилишни таклиф этди ва ушбу таклифни овозга қўйди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Йиғилиш раиси йиғилишни ўтказиш учун ишчи президиум сайлашни таклиф этди ва унинг сони ҳамда таркиби бўйича таклиф киритишларини сўради. “Ишчи президиуми 2 кишидан иборат бўлсин”, деган таклиф тушди ва овозга қўйилди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ “Ишчи президиумига қуйидагилар сайлансин”, деган таклиф тушди: Раис: Б.Фармонов - Давлат активларини бошқариш Агентлиги ишончли вакили, йиғилиш раиси. Аъзолари: Б.Қаюмов - “Фарғона ёғ-мой” АЖ бошқарув раиси; Йиғилиш котибаси: Н.Саидбурхонова. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” – йўқ Йиғилиш раиси Б.Фармонов кузатув кенгаши томонидан тузилган саноқ комиссиясининг сони ва таркибини эълон қилди ҳамда уни тасдиқлашни таклиф этди. Саноқ комиссияси И.Эргашев, С.Джурабаева, И.Гафуровалар таркибида тузилган. Ушбу таклиф овозга қўйилди. “Тарафдорлар” - бир овоздан, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ Йиғилиш раиси саноқ комиссиясига ишга киришиш мумкинлигини маълум қилди. Йиғилиш раиси кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган кун тартибини эълон қилди ва умумий йиғилишнинг қуйидаги регламентини таклиф қилди. Маърузачиларга – ҳар бир масала бўйича 10 минутгача, музокараларга 5 минутгача. Йиғилиш раиси кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган кун тартибини эълон қилди. Овоз бериш кун тартибининг 16 масаласи бўйича кўп овозли бюллетен орқали овоз берилишини, овоз бериш бюллетенлари акциядорларга уларни рўйхатга олиш пайтида тарқатилганлиги ва овоз бериш ҳамма масалалар муҳокама қилиб бўлинганидан сўнг амалга оширилишини таъкидлаб ўтди. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишга ўтилди. Кун тартибининг биринчи масаласи юзасидан йиғилиш раиси Б.Фармонов маъруза қилди. У ўз маърузасида 2021 йил давомида корпоратив бошқарув тамойиллари корхона фаолиятида тўғри ташкил қилинганлигини, кузатув кенгаши аъзолари ўзига бириктирилган вазифалар асосида иш олиб боришганлагини, йил давоида 13 та йиғилиш ўтказилиб, йиғилишда биринчи навбатда корхонани иқтисодий-ижтимоий қўллаб қувватлаш, қолаверса давлат манфаатлари йўлида белгиланган кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилинганлигини маълум қилди (ҳисобот илова қилинади). Муҳокамадан сўнг “2021 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорлари тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича ҳисобот учун сўз бошқарув раиси Б.Қаюмовга берилди. “Фарғонаёғмой” АЖ томонидан 2021 йилда 34976 тонна техник чигит қайта ишланган. 2021 йил давомида 5956 тонна оқланган ёғ, 4369 тонна қадоқланган ёғ, 15789 тонна кунжараси ва 10785 тонна шелуха маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 2021 йилда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 103,8 % га ўсган ва ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажми 151,9 % фоизни ташкил этган. Маҳсулотларни сотишдан тушган соф тушум 134881,2 млн. сўмни, сотилган маҳсулотларнинг таннархи 118002,5 млн. сўмни, маҳсулотни сотишдан тушган ялпи фойда 16878,7 млн сўмни, давр ҳаражатлари 8798,5 млн сўмни ҳамда соф фойда ҳажми 3511,9 млн. сўмни ташкил этган. 2021 йил учун тасдиқланган бизнес режа бўйича 3396,6 млн.сўм соф фойда олиш режалаштирилган бўлиб, амалда 3511,9 млн.сўм соф фойда олинган (ҳисобот илова қилинади). Муҳокамадан сўнг “2021 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг учинчи масаласи бўйича ҳисобот учун сўз жамият бош ҳисобчиси О.Ҳикматовга берилди. О.Ҳикматов ўз сўзида 2021 йил давомида жамиятнинг молиявий ҳолатида бўлиб ўтган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди (ҳисобот илова қилинади). 2021 йилда маҳсулотларни сотишдан тушган соф тушум 134881,2 млн.сўмни ташкил этганини, мос равишда 2020 йил якуни бўйича ушбу кўрсаткич 114219,5 млн.сўни ташкил этганлигини, ўтган йилга нисбатан хақиқатда 118,1 %га ошириб бажарилганлигини, сотилган махсулот таннархи 118002,5 млн.сўм, давр харажатлари 2021 йилда 8798,5 млн.сўм бўлиб, молиявий фаолият бўйича харажатлар 4349,4 млн.сўм бўлиб, улардан банк томонидан олинган кредитлар фоизлари 4295,2 млн.сўм, валюта курси фарки бўйича 18,0 млн.сўмни ташкил этганлигини, соф фойда эса 3511,9 млн.сўм режага нисбатан 115,3 млн.сўмга бажарилганлигини таъкидлаб ўтди. Жами банкдан олинган кредит маблағларидан 2022 йил 1 январ холатига 39000,0 млн.сўм қарздорлик мавжуд. Йиғилиш раиси Б.Фармонов жамият бош ҳисобчиси ҳисоботи бўйича ҳисоб китоблар ва молиявий камчиликларга урғу бериб, мазкур камчиликларга сабаб бўлган шарт-шароитларни таҳлил қилиш, айбдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф этди. Муҳокамадан сўнг “2021 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб-варағи тасдиқлансин” деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича ҳисобот учун сўз тафтиш комиссиясининг аъзоси Д.Тўлқиновга берилди. Жамият тафтиш комиссиясининг 2021 йилдаги фаолияти давомида комиссия номига жамият бошқарувидан, акциядорлардан ва бошқа корхона ҳамда ташкилотлардан аризалар ва мурожаатлар бўлмаган, комиссия йил давомида жамият бухгалтерияси ва молия фаолиятини ўрганиб борган. Комиссиянинг ҳисоботига кўра, жамиятнинг 2021 йил бухгалтерия баланси ва ҳисобварағида фойда ва зарарлар бўйича маълумотлар тўғри акс эттирилганлиги ўрганиб чиқилиб хисоботи тузилган(маълумот илова қилинади). Музокаралардан сўнг “Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва ҳулосаси тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан: Мажлис раиси 2021 йил 29 июн кунги акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига биноан жамиятнинг 2021 молия-хўжалик фаолияти бўйича аудит текшируви учун Молия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 апрелда берилган 00778-сонли лицензия асосида аудиторлик фаолиятини олиб борувчи “MEZON-AUDIT-PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти билан 22,0 млн. сўмга шартнома қилинганлиги, аудит текширувлари йил давомида чоракма-чорак олиб борилиб, текширув натижалари бўйича 2022 йил 26 апрел куни аудиторлик ташкилоти томонидан ўз хулосаси берилганлигини билдирди. Шундан сўнг сўзни “MEZON-AUDIT-PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти директори И.Солиевга берди. И.Солиева ўз маърузасида корхона фаолияти текширилганида корхонада бухгалтерия ҳисобини юритишда асосий воситалар ҳисоби ва товар-моддий заҳиралар ҳисоби миллий андоза талабларига тўлиқ амал қилинганлигини, шунингдек халқаро стандартлар андозаси ва бухгалтерия ҳисоби юритишда шу халқаро андоза асосида амалга оширилганлигини билдирди ва фикр хулоса берилганлигини маълум қилди (ҳисобот илова қилинади). И.Солиев йиғилиш қатнашчиларига аудит текшируви юзасидан саволлар бўлмаса, “MEZON-AUDIT-PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан “Фарғона ёғ-мой” АЖнинг 2021 йилги молия-хўжалик фаолияти бўйича берилган фикр хулосаси тасдиқлансин деган қарорга бюллетенлар орқали ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан: Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов “Фарғона ёғ-мой” АЖда 2021 йилда 3.511.900.000 сўм (уч миллиард беш юз ўн бир миллион тўққиз юз ўн минг) сўм соф фойда олинганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги 178-сонли қарорининг 3-иловасида давлат иштирокидаги корхоналар ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган корхоналар томонидан давлат улуши бўйича соф фойдадан бюджетга тўланадиган дивиденд суммаларининг 75 фоизини ундириш бўйича кўрсатма берилган бўлиб ва Кузатув кенгашининг 2022 йил 31 май кунги 12-сонли йиғилиш баённомасига мувофиқ 2021 йил натижалари бўйича олинган соф фойдани қуйидагича тақсимлаш таклифини билдирди: Дивиденд тўловлари учун 2 646 607 680 сўм (соф фойданинг 75,36 фоизи) ҳар бир оддий акция учун 720,00 сўмдан ва ҳар бир имтиёзли акция учун 980,00 сўмдан Резерв фондини шакллантириш учун 175 595 500 сўм (соф фойданинг 5,0 фоизи) Кузатув кенгаши, бошкарув аъзолари, тафтиш комиссияси, корпоратив котибият ва саноқ комиссиясини рағбатлантириш учун 138 720 445 сўм (соф фойданинг 3,95 фоизи) Корхонани ривожлантиришга, яъни кейинчалик устав фондига капитализация қилиш учун 550 986 375 сўм (соф фойданинг 15,69 фоизи) Жами : 3 511 910 000 сўм Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасида дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозимлиги белгиланган. Шунингдек мазкур қонуннинг 51-моддасига кўра дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим. Юқоридагиларга кўра дивидендларни тўлашни бошлаш санаси 29.06.2022 йил, тугалланадиган сана 26.08.2022 этиб белгиланиши тавсия қилинади. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов ушбу кузатув кенгашининг соф фойда тақсимоти бўйича таклифини йиғилиш қатнашчиларига эшиттириб ўтгандан кейин, соф фойдани тақсимлашни юқоридаги тартибда бўлишини таклифини киритиб овоз беришларини айтди. Муҳокамадан сўнг “2021 йил якунлари бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш юқоридаги тартибда амалга оширилсин” деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг еттинчи масаласи бўйича сўз стратегик режалаштириш, бозор коньюктураси ва эхтиёжларини ўрганиш бўлими бошлиғи А.Исақовага берилди. Тасдиқлаш учун тақдим этилаётган 2022 йил учун бизнес режада корхонанинг асосий техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари акс эттирилган бўлиб, унда жамиятни ривожлантиришга асос бўладиган ҳамда иқтисодий самарадорликни ошириш ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари кенг ёритилган. Юқори ташкилот “Ёғ-мой саноати корхоналари” уюшмаси билан келишилган ҳолда чигитни қайта ишлаш режалаштирилганлиги асосида 2022 йилда 45000 тонна техник пахта чигитини қайта ишлаш кўзда тутилган. 2022 йил қайта ишланадиган чигитдан 8393 тонна оқланмаган ёғ, 7453 тонна оқланган ёғ, 7401 тонна доғланган ёғ, 7398 тонна қадоқланган ёғ ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 463 тонна ДЖК ишлаб чиқарилади. Молиявий ҳисоб режаси бўйича 2022 йилда жами 128,9 млрд. сўмлик маҳсулот сотиш режалаштирилганлигини, маҳсулот таннархи 111,3 млрд. сўм бўлиб, давр харажатлари 8,8 млрд. сўмни, соф фойда олиш эса 3786,3 млн. сўмни ташкил этиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сонли қарорига асосан корхонанинг ишлаб чикариш қуввати йилига 250400 тонна ўрнига 126000 тонна этиб белгиланган, яъни кунига 400 тоннага ўзгартирилган, корхона бошқа жойга кўчирилиши муносабати билан 2022 йил ишлаб чиқариш қуввати 35,7 % даражасида кутилмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ишончли вакили Б.Фармонов бизнес режа тузиш тартибларига кўра 2022 йил даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш масаласида тайёрланган бизнес режада соф фойда миқдорини Кузатув кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилганлигини, соф фойдани кўтариш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва келажакда яна ҳам юқори фойдаларга эришишни режалаштирилиши, 2022 йилда соф фойдани белгиланишида хозирги кунда пахта техник чигитларини кластер тизимига ўтиб кетиши муносабати билан қайта ишлаш натижасида соф фойдани камайиши мумкинлигини инобатга олган холда соф фойда режасини 3786,3 млн.сўм этиб белгиланаётганлигини айтиб ўтди. Муҳокамадан сўнг “Жамиятнинг 2022 йил учун бизнес-режаси ҳамда даромад ва ҳаражатлар сметасида соф-фойдани 3786,3 минг сўм режалаштирилсин ва тасдиқлансин”, деган таклиф овозга қўйилди. Кун тартибининг саккизинчи масаласи бўйича сўз йиғилиш раиси Б.Фармоновга берилди. “Фарғона ёғ-мой” АЖ акциядорларининг 2021 йил 15 сентябрдаги ўтказилган навбатдаги умумий йигилишида Кузатув кенгашига сайланган Хайдаров Жахонгир Бахтиярович, Эшниёзов Жамолбек Умидович, Захидов Алишер Артикмурадович, Самиев Умид Хикматович, Сангилова Азиза Бахтияровна, Ўткирбеков Хусан Уткирбекович, Хакимов Шерзод Набиджанович, Фарманов Бахтиёр Баходирович, Суюнов Дилмурод Холмуродовичлар фаолият олиб борганлар ва Кузатув кенгаши ўз иш режаси бўйича йил давомида 13 та йиғилиш ўтказганлинини ва бугунги йиғилишда улар қатнашиб йил давомидаги қабул қилинган қарорларни ижроси юзасидан хисоботларини тақдим этишди. Кенгаш ўз йиғилишларида акциядорларнинг умумий йиғилиши, 2021 йил учун тасдиқланган бизнес режа кўрсаткичларини бажарилишини, чорак якунлари бўйича бошқарув томонидан олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботларини эшитганлиги, ҳисоботлар бўйича 2021 йилнинг чораклар бўйича ҳисоботлари маълумот учун қабул қилиниб фаолиятига ижобий баҳо берилганлиги хусусида сўз юритди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов кузатув кенгаши аъзолари жамият устави бўйича тўққиз аъзодан иборат бўлишини билдирди. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига жамият кузатув кенгашига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли эканлигини, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 356-сон қарорига асосан хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари аъзолигига давлат улуши бўйича номзодлар кўрсатиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишган холда амалга ошириш белгиланганлигини инобатга олиб, номзодлар Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгунга қадар, амалдаги кузатув кенгаш аъзоларини ваколат муддатини узайтириш таклиф этилди. Кун тартибидаги тўққизинчи масаласи бўйича сўз йиғилиш раиси Б.Фармоновга берилди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов 2022 йил учун жамият тафтиш комиссияси фаолиятини Давлат Активларини бошқариш Агентлигининг 2022 йил 22 апрел кунги 01/08-1-18/298-сонли хатига асосан тугатиш таклифини берди. Кун тартибидаги ўнинчи масала юзасидан: Раислик қилувчи жамиятга сайланаётган бошқаруви таркибига қуйидаги номзодларни таклиф этди: 1. Қаюмов Бунёджон Бошқарув раиси 2. Сабиров Муҳаммаджон Молия, маркетинг ва экспорт бўйича директор 3. Сафаров Бахромжон Ишлаб чиқариш директори 4. Ибрагимов Олимжон Бош энергетика хизмати бошлиғи 5. Ҳикматов Ойбек Бухгалтерия хисоби, молия бўлими бошлиғи 2021 йил учун тасдиқланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари бажарилганлигини инобатга олиб, жамиятнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, 2022 йил учун бизнес-режанинг асосий кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш шарти билан кузатув кенгашининг 2022 йил 31 майдаги йиғилиш қарори билан тақдим этилган бошқарув аъзолигига юқоридаги номзодлар бўйича таклифларига овоз бериш; Кун тартибидаги ўн биринчи масаласи юзасидан: 2021 йил учун тасдиқланган бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари бажарилганлигини инобатга олиб, жамиятнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, 2022 йил учун бизнес-режанинг асосий кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш шарти билан жамият бошқарув раиси лавозимга ўтказилган танлов натижалари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгунга қадар амалдаги бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтиришга “ёқлаб” овоз бериш; Кун тартибининг ўн иккинчи масаласи юзасидан: Жамият бухгалтерия, молия бўлими бошлиғи О.Ҳикматов жамиятнинг 2022 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини аудит текширувидан ўтказиш юзасидан www.openinfo.uz ва жамият расмий веб сайти www.fyom.uz сайтига берилган танловига кўра қуйидаги аудиторлик ташкилотларидан таклифлар тушганлигини айтиб ўтди: - “MEZON AUDIT PERFEKT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2019 йил 5 апрел кунги Молия вазирлиги томонидан берилган 000738-сонли лицензияга эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 30 млн.сўмлик тижорат таклифини берган; - “GREAT FOURS” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2022 йил 7 февраль кунги Молия вазирлиги томонидан берилган 98-сонли рухсатномага эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 20 млн.сўмлик тижорат таклифи берган; - “AKADEMIK AUDIT” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2019 йил 05апрел кунги Молия вазирлиги томонидан берилган 00772-сонли рухсатномага эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 36 млн.сўмлик тижорат таклифи берган; - “HIMOYA-FAIR” МЧЖ аудиторлик ташкилоти (2019 йил 05 апрел кунги Молия вазирлиги томонидан берилган АФ 00775-сонли лицензияга эга). Бу ташкилот аудиторлик хизматини ўтказиш учун 40 млн. сўмлик тижорат таклифини берган. Мажлис раиси йиғилиш қатнашчиларига жамиятнинг 2022 йил фаолиятини аудит текшируви учун тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдори ва ўз таклифини киритган аудиторлик корхоналар тажрибасини инобатга олиб, кўпчилик акциядорлар ва корхона мутахассисларини фикрларини инобатга олиб тендер комиссиясининг хулосасига асосан 20 млн.сўм тижорат таклифи билан қатнашаётган “GREAT FOURS” МЧЖ аудиторлик ташкилотини бюллетенда овоз беришларини сўради. Кун тартибининг ўн учинчи масаласи юзасидан: Бу масала юзасидан жамият бош хисобчиси О.Ҳикматов сўз олиб, 2017 ишлаб топилган соф фойдадан жисмоний шахсларга оддий ва имтиёзли акциялар учун 163 729 670 сўм дивидент ажратилганлигини, шу давргача бу ажратилган дивидентдан жисмоний шахслар акциядорлари томонидан 143 711 812 сўмлик қисми олинганлиги, талаб қилиб олинмаган қисми 20 017 858 сўмни ташкил этганлигини, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 51-моддасига асосан эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолиши белгилаб қўйилганлигини айтиб ўтди. Музокаралардан сўнг “2017 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд суммасининг акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисми 20 017 858 сўм жамият ихтиёрида қолдирилсин” деган қарорни қабул қилиш овозга қўйилди. Кун тартибининг ўн тўртинчи масаласи юзасидан: Жамиятнинг бошқарув структурасини тасдиқлаш бўйича, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 22 апрелдаги 01/08-1-18/298-сон кўрсатмасига асосланган ҳолда структурада тафтиш комиссиясини бекор қилиш таклиф этилди. Кун тартибининг ўн бешинчи масаласи юзасидан: Бу масала юзасидан йиғилиш раиси Б.Фармонов жамият устави ва ичи низомларига қонунчиликда киритилган ўзгартиришларга асосан Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2022 йил 22 апрелдаги 01/08-1-18/298-сон кўрсатмасига асосланган ҳолда янги тахририни тасдиқлашни овозга қўйди. Кун тартибининг ўн олтинчи масаласи юзасидан: Йиғилиш раиси Б.Фармонов сўз олиб Корпоратив бошқарув кодекси бўйича қисқа тушунтириш берди. Кодекс АЖ бошқарув органлари ишини самарали ташкил этишнинг муҳим йўналишлари бўйича тавсиялар мажмуасидан иборат эканлиги, Кодекс ҳисобдорлик, очиқлик, ҳаққонийлик, юксак ахлоқий тамойилларга риоя этишни ўз ичига олувчи ҳамда АЖни узоқ муддатли истиқболда барқарор ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган тегишли бошқарувнинг асосий принциплари асосида ишлаб чиқилганлиги айтиб ўтилди ва “Фарғонаёғмой” АЖда Корпоратив бошқарув кодексини риоя этилиши юзасидан олиб борилган ишлар қониқарли эканлиги, мустақил баҳоловчи “ИШОНЧ” ЛТД МЧЖ томонидан 2021 йилда корпоратив кодекс тамойилларига риоя этилиши юзасидан 10-сонли хулоса олинганлиги ва бу ижобий хулоса эканлигини йиғилиш иштирокчиларига ўқиб эшиттирди, шундан кейин Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани овозга қўйди. Йиғилиш раиси Б.Фармонов мазкур масалалар юзасидан киритилган таклифларга бюллетень орқали овоз бериш йўли билан ўз муносабатларини билдиришларини сўради. Шундан сўнг овоз бериш бошланди. Овозларни ҳисоблаш учун 10 минут танаффус эълон қилинди. (танаффусдан сўнг) Йиғилиш раиси сўзни саноқ комиссияси раисига берди. Саноқ комиссиясининг раиси И.Эргашев саноқ комиссияси мажлисларининг 2-сонли баённомасини ўқиб берди (илова қилинади). Жумладан: Хақиқий деб топилган бюллетенлар сони 13 дона, яъни 3 102 308 та овоз. Овоз бериш натижалари ҳисобланганда, овозлар қуйидагича тақсимланганлиги маълум бўлди: Кун тартибининг биринчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг иккинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг учинчи масаласи буйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг тўртинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг бешинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг олтинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг еттинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг саккизинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартрибининг тўққизинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўнинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн биринчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн иккинчи масаласи бўйича: “MEZON AUDIT PERFEKT” МЧЖ овоз йўқ. “GREAT FOURS” МЧЖ 3 10 060 та овоз. “AKADEMIK AUDIT” МЧЖ овоз йўқ. “HIMOYA-FAIR” МЧЖ овоз йўқ. Кун тартибининг ўн учинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн тўртинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн бешинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Кун тартибининг ўн олтинчи масаласи бўйича: “Тарафдорлар” – 3 102 308 та, “Қаршилар” - йўқ, “Бетарафлар” - йўқ. Йиғилиш раиси саноқ комисссиясининг баённомаларини инобатга олишни сўради. “Тарафдорлар” – 100,0 %, “Қаршилар” – Йўқ, “Бетарафлар” – Йўқ Йиғилиш раиси акциядорлардан кун тартибидаги масалалар юзасидан қўшимча таклиф ва мулоҳазаларни сўради. Таклифлар тушмади. Шу билан умумий йиғилиш ўз ишини тамомлади. Мухокамалардан сўнг, “ФАРҒОНА ЁҒ-МОЙ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚУЙИДАГИЧА ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. 2021 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорлари тасдиқлансин. 2. 2021 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботи тасдиқлансин. 3. 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағи тасдиқлансин. 4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосаси тасдиқлансин. 5. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик ташкилоти “MEZON AUDIT PERFEKT” МЧЖ нинг хисоботи ва хулосаси тасдиқлансин. 6. 2021 йил якуни бўйича жамият соф фойдаси 3 511 910 000 сўм қуйидагича тақсимлансин: Дивиденд тўловлари учун 2 646 607 680 сўм (соф фойданинг 75,36 фоизи) ҳар бир оддий акция учун 720,00 сўмдан ва ҳар бир имтиёзли акция учун 980,00 сўмдан Резерв фондини шакллантириш учун 175 595 500 сўм (соф фойданинг 5,0 фоизи) Кузатув кенгаши, бошкарув аъзолари, тафтиш комиссияси, корпоратив котибият ва саноқ комиссиясини рағбатлантириш учун 138 720 445 сўм (соф фойданинг 3,95 фоизи) Корхонани ривожлантиришга, яъни кейинчалик устав фондига капитализация қилиш учун 550 986 375 сўм (соф фойданинг 15,69 фоизи) Жами : 3 511 910 000 сўм. Дивидендларни тўлашни бошлаш санаси 29.06.2021 йил, тугалланадиган сана 27.08.2021 этиб белгилансин. 7. 2022 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметаси тасдиқлансин. 8. Амалдаги жамият кузатув кенгаши аъзоларининг ваколат муддати, кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгунга ҳамда мазкур масалада акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар узайтирилсин. 9. Жамият тафтиш комиссияси фаолияти Давлат Активларини бошқариш Агентлигининг 2022 йил 22 апрел кунги 01/08-1-18/298-сонли хатига асосан тугатилсин. 10. Жамият бошкарув аъзолари қуйидагича сайлансин: Қаюмов Бунёджон - Жамият бошқарув раиси; Сабиров Муҳаммаджон - Молия, маркетинг ва экспорт бўйича директор Сафаров Бахромжон - Ишлаб чиқариш директори Ибрагимов Олимжон - Бош энергетика хизмати бошлиғи Ҳикматов Ойбек - Бухгалтерия ва молия бўлими бошлиғи 11. Жамият бошқарув раиси лавозимга ўтказилган танлов натижалари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгунга қадар амалдаги бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати узайтирилсин. 12. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилоти этиб “GREAT FOURS” MЧЖ тасдиқлансин ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори 20 000 000 сўм деб белгилансин. 13. 2017 йил якунлари бўйича ҳисобланган дивиденд суммасининг акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган қолдиқ қисми 20 017 858 сўм жамият ихтиёрида қолдирилсин. 14. Жамият бошқарув структураси тафтиш комиссияси бекор қилинишини инобатга олиб янги таҳрирда тасдиқлансин. 15. Жамият Устави ва ички низомларига Агентликнинг 2022 йил 22 апрелдаги 01/08-1-18/298-сон кўрсатмасига асосланган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳрири тасдиқлансин. 16. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шакли тасдиқлансин. Йиғилиш раиси, Давлат активларини бошқариш агентлиги ишончли вакили Б.Фармонов Йиғилиш котибаси Н.Саидбурхонова Баённома 06.07.2022 йил куни икки нусхада расмийлаштирилди
№
Shaxsning F.I.Sh. yoki ishonchli boshqaruvchining to‘liqnomi/Ф.И.О. лица или полное наименование доверительного управляющего/Full name of the person or full name of the trustee
Ish joyi/Место работы/Place of work
Lavozimi/Должность/Post
Egamizdagi aktsiyalar turi/Тип принадлежащих акций/Type of shares held
Egamizdagi aksiyalar soni/Количество принадлежащих акций/Number of shares owned
Boshqa tashkilotlarda ish/Место работы в других организациях/Place of work in other organizations