| 1 |
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар учун 15 дақиқагача савол-жавоблар учун 10 дақиқагача, Саноқ комиссияси ишига 30 дақиқа вақт ажратиш орқали акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин. |
| 2 |
1. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизими “Ишонч ЛТД” МЧЖ мустақил ташкилотининг 2022 йил 10 майдаги хулосасига кўра “ЮҚОРИ” даражада эътироф этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жамият Кузатув Кенгашининг 2021 йилда ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича ва Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи тасдиқлансин |
| 3 |
1. “Кварц” АЖ ижро органининг 2021 йил молия-хўжалик йили якунлари ва бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги Бошқаруви раиси А.Буриевнинг ҳисоботи тасдиқлансин. 2. Жамият Бошқаруви(А. Бўриев)га: Жамиятнинг 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режасида белгиланган кўрсаткичларни ижросини таъминланиши юклатилсин. |
| 4 |
1. “Кварц” АЖ Тафтиш комиссиясининг 2021 молиявий йили якуни бўйича Жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари тўғрисидаги ҳамда 2020 йил давомида Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилган битимлар хамда йирик битимлар мавжудлиги тўғрисидаги Тафтиш комиссиясининг хисоботи тасдиқлансин. |
| 5 |
1. “Кварц” АЖнинг 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган ташқи аудит натижалари бўйича “AUDIT-KANON” МЧЖ аудиторлик ташкилотининг 2022 йил 29 апрелдаги хулосалси тасдиқлансин. |
| 6 |
1. “Кварц” АЖнинг 2021 йил учун йиллик ҳисоботи, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботлари тасдиқлансин. |
| 7 |
1. Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олинган 54 712 930 343 сўмлик соф фойдаси қуйидагича тақсимлансин: - амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ Жамият захира фондига 2 102 136 208,08 сўм ёки 3,8 фоиз (01.01.2022 йил ҳолатига захира фонди 22 709 425 122,42 сўмга ёки устав фондига нисбатан 13,72 фоиз миқдорида шакллантирилган); - инновацияни ривожлантириш жамғармасига 5 471 293 034,30 сўм ёки 10 фоиз (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.05.2018 йилдаги ПҚ-3698-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 24-сонли ва 12.03.2018 йилдаги 195-сонли қарорларига асосан); - корхонани ривожлантиршга 47 139 501 100,62 сўм ёки 86,2 фоиз. |
| 8 |
1. Жамият Кузатув кенгаши қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Абидов Шерзод Абдусаматович -Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири. 2.Базаров Аслиддин Рашидович - Вазирлар Маҳкамаси бўлим бошлиғи. 3. Каримов Алишер Нишанович - Адлия вазири ўринбосари. 4. Қурбоналиев Санжар Сабриддинович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Департамент бошлиғи. 5. Маматов Одилжон Абдугапарович - Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Директори в.в.б. 6. Ахмедов Ботир Илхомович - “UzAssets investitsiya kompaniyasi” АЖ Бошқарув раиси в.б. 7. Сайфуллоев Абдулазиз Саъдулло ўғли - Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлим бошлиғи. 8. Хакимов Шерзод Набижанович - Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази бўлим бошлиғи. 9. Реджабоев Хасан - Висконсин-Мадисон (АҚШ) университети тадқиқотчиси (мустақил аъзо). |
| 9 |
1. “Кварц” АЖ Бошқаруви қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. А.И.Буриев- Бошқарув раиси ; 2. С.С.Турсунбаев- Бош мухандис; 3. Б.Р.Тошбалтаев - Бошқарув раисининг маркетинг ва тижорат шлари бўйича ўринбосари; 4. В.В.Мамадалиев - Бошқарув раисининг молия бўйича ўринбосари; 5. Д.Ш.Умаров - Бошқарув раисининг умумий масалалар бўйича ўринбосари; 6. С.Х.Дадабаев - Хавсизлик хизмати бошлиғи; 7. Х.М. Маматов - Юридик хизмати бўлим бошлиғи; 8. Р.Х.Кучкаров - Бош механик; 9. Ё.Х.Юсуфжонова - Бизнес ривожини стратегик режалантириш бўлими бошлиғи. |
| 10 |
1. “Кварц” АЖнинг Миноритар акциядорлар қўмитаси қуйидаги таркибда тасдиқлансин: 1. Хасанов Боходир Матмусаевич - Касаба уюшмаси раиси; 2. Кадирова Региля Давлятовна - МВП, назорат тахловчиси; 3. Кенжаева Мўтабар Розиқовна - МВП, назорат тахловчиси. |
| 11 |
1. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижро органи тўғрисида”ги Низомлари ва “Бошқарув ва назорат органлари, меҳнат жамоаси аъзоларини рағбатлантириш тўғрисидаги”ги Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин тасдиқлаш. |
| 12 |
1. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин тасдиқлаш. |
| 13 |
1. Жамиятнинг 2022-2026 йиллар учун ривожлантириш стратегияси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин тасдиқлаш. |
| 14 |
1. Жисмоний шахс акциядорлар томонидан талаб этиб олинмаган 2014-2017 йиллар якуни бўйича 39 694 805,72 сўм дивидиендларни жамият ихтиёрида қолдирилсин. |
| 15 |
1. “Кварц” АЖнинг 2021 йил давомида Жамият аффилланган шахслари билан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилган битимлари тасдиқлансин. 2. “Кварц” АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида Жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |