| 1 |
“Jizzax plastmassa” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламенти иловага асосан тасдиқлансин. |
| 2 |
“Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳисоботи иловага асосан тасдиқлансин. |
| 3 |
“Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг 2021 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда жамиятни ўрта ва узоқ муддатли стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи иловага асосан тасдиқлансин. |
| 4 |
“Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти Тафтиш комиссиясининг 2021 йил якунлари бўйича ҳисоботи иловага асосан тасдиқлансин. |
| 5 |
“Jizzax plastmassa” АЖнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолиятини “Audit Fair Services” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари асосида ўтказилган аудиторлик текшируви ҳисоботи ҳамда хулосаси тасдиқлансин. |
| 6 |
“UzAssets Investitsiya Kompaniyasi” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 29 июндаги 01/04-1-137-сонли кўрсатмасига асосан “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамиятининг 2021 йил якуни билан олинган 704 504 000 сўм соф фойда қуйидагича тақсимлансин. Жумладан: 1. Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Конунга асосан жамиятнинг заҳира фондига соф фойданинг 5 фоизи миқдорида ёки 35 225 200 сўм. 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 ноябрдаги “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 245-сон қарорига асосан, меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасига соф фойданинг 1 фоизи миқдорида ёки 7 045 040 сўм. 3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 24-сонли қарорига асосан жамиятнинг инновация фондига соф фойданинг 10 фоизи миқдорида ёки 70 450 400 сўм. 4. Жамиятида режалаштирилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этилган кредит ва қарзларни тўлашга йўналтириш, кейинчалик жамиятнинг устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан кўпайтириш учун модернизация қилиш ва янги технологиялар фондига соф фойданинг 19 фоизи миқдорида ёки 133 855 760 сўм. 5. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти бошқарув аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш ҳамда бошқарув ва назорат органларига тўланадиган рағбатлантириш ва компенсациялар тўғрисида”ги Низомга асосан жамият Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга соф фойданинг 5 фоизи миқдорида ёки 35 225 200 сўм. 6. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамияти бошқарув аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш ҳамда бошқарув ва назорат органларига тўланадиган рағбатлантириш ва компенсациялар тўғрисида”ги Низомга асосан жамият Ижро органи ходимларини рағбатлантиришга соф фойданинг 5 фоизи миқдорида ёки 35 225 200 сўм. 7. 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойданинг 55 фоизи, яъни 387 477 200 сўмни оддий акция эгаларига дивиденд сифатида йўналтирилсин. Жумладан: - “UzAssets Investitsiya Kompaniyasi” акциядорлик жамиятининг 85,84 фоиз улушига – 332 591 361 сўм; - бошқа юридик ва жисмоний шахс акциядорларнинг 14,16 фоиз улушига – 54 885 839 сўм. Бунда жамиятнинг бир дона оддий акциясига 78,14 (етмиш саккиз сўм ўн тўрт тийин) сўм ёхуд номинал қийматига нисбатан 2,55 фоиз миқдорида белгилансин. Дивидендларни тўлов муддатини 2022 йил 30 июндан – 30 августга қадар, яъни 60 кун этиб белгилансин. |
| 7 |
“UzAssets Investitsiya Kompaniyasi” АЖ томонидан Кузатув кенгаши таркибига янги номзодлар тақдим этилгунга қадар, “Jizzax plastmassa” АЖнинг амалдаги Кузатув кенгаши таркибига киритилган қуйидаги номзодларнинг амал қилиш муддати узайтирилсин: 1. Бобобеков Зохиджон Анарбоевич; 2. Сохибов Ботир Ғофурович; 3. Ҳайдаров Ўктам Ўткирович; 4. Алимов Алишер Умиджонович; 5. Уринов Умиджон Эргашевич; 6. Ҳайдаров Фарход Холмуродович; 7. Каримов Фархад Музафарович. |
| 8 |
“UzAssets Investitsiya Kompaniyasi” АЖ томонидан тафтиш комиссияси таркибига янги номзодлар тақдим этилгунга қадар, “Jizzax plastmassa” АЖнинг амалдаги тафтиш комиссияси таркибига киритилган қуйидаги номзодларнинг амал қилиш муддати узайтирилсин: 1. Қаҳҳоров Азизжон Ахрор ўғли; 2. Султанов Элдорбек Арисланбекович; 3. Пардабоев Собирулла Асқарович. |
| 9 |
9.1. “Jizzax plastmassa” АЖ бошқаруви раиси Э.Ш.Тўрақулов билан мехнат шартномаси белгиланган тартибда қайтадан тузилсин. 9.2. “Jizzax plastmassa” АЖнинг қуйидаги бошқаруви аъзолари билан мехнат шартномаси 1 йил муддатга қайтадан тузилсин: Сиддиқов Умид Носирович - Бошқарув раисининг молиявий-иқтисодий ва маркетинг масалалари бўйича ўринбосари; Маматқулов Дилшод Ахмаджонович - Бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, ривожлантириш ва янги маҳсулотларни тадбиқ қилиш масалалари бўйича ўринбосари. |
| 10 |
10.1. “Jizzax plastmassa” акциядорлик жамиятининг 2022 йилга мўлжалланган бизнес-режаси, ўрта ва узоқ муддатли стратегияси ҳамда жамиятнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашда амалий ёрдам талаб этадиган муаммоли масалалар бўйича “йўл харита”си иловаларга асосан тасдиқлансин. 10.2. “Jizzax plastmassa” АЖ бошқаруви раиси (Э.Тўрақулов) ва аъзолари (У.Сиддиқов, Д.Маматқулов)га “Jizzax plastmassa” АЖнинг 2022 йил бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин ҳамда жамиятнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашда амалий ёрдам талаб этадиган муаммоли масалалар бўйича “йўл харита”сида белгиланган чора-тадбирларни ижроси юзасидан Кузатув кенгашининг навбатдаги мажлисларига доимий ҳисобот киритиб борсин. |
|
|