Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси биржа савдоларида турган “Урганч ёг-мой” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 60,3 фоиз давлат акция пакети бўйича биржа савдоларини 2020 йил 9 январдан бошлаб акциялар пакети нархини 30 фоизга пасайтирилган холда давом эттирилишини маълум қилади
Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги улуши – 60,3 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 18 645 786 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 365 сўм;
Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 5 877,76 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 109 595 455 119,36 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 1 та.
Талабгорлар 2020 йилнинг 9 январидан бошлаб биржа қоидаларига мувофиқ "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси орқали акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
Қўшимча маълумотлар учун “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилишингиз мумкин.
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телеграм канали: https://t.me/mulksarmoya
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru
Веб сайт: www.ndvakt.uz