Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 йилдаги ПҚ-4388-сонли қарорига мувофиқ Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.
Эмитент номи – “Тошнефтгазқурилиш” акциядорлик жамияти (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси 2А-уй);
Акцияларнинг савдога қўйиш санаси ва жойи – акциялар 2020 йил 5 августдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига чиқарилади;
Давлат акцияларининг эмитент устав фондидаги улуши – 53,28 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 386 383 дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 900 сўм;
Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 92 995,0 сўм;
Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 35 931 687 085,0 сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – акциялар битта лотда савдога чикарилади;
Талабгорлар 2020 йилнинг 5 августидан биржа қоидаларига мувофиқ "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси (NEGO) орқали акция пакетини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телеграм канал: https://t.me/mulksarmoya
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz
Веб сайт: www.ndvakt.uz