“Сomply or explain” халқаро тамойилига асосан (риоя қил ёки тушунтир)
“93-MAXSUS TREST” АЖ шуни маълум қиладики, акциядорларнинг 2015 йил якуни бўйича умумий йиғилиши қарори билан жамият томонидан 30-июн 2016 йилдаги №1 сонли қарори билан жамият томонидан 30-июн 2016 йилдан бошлаб Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва “93-MAXSUS TREST” АЖ корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссиясининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига риоя қилиш мажбурияти қабул қилинди.
Корпоратив бошқарув кодекси талабларига асосан акциядорлик жамиятларида самарали ички назорат механизмини жорий қилиш мақсадида кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустакил аъзо киритилади.