“Тошкент”
Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти 2023-йил 27-июнь куни Тошкент
шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида акциядорларнинг
йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади.
Акциядорларнинг
йиллик умумий йиғилишининг бошланиш вақти - соат 15:00.
Йиғилиш
иштирокчиларини рўйхатга олиш вақти соат 14:45 дан 15:00 гача.
Акциядорларнинг
йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар
реестрини шакллантириш санаси – 2023 йил 02 июнь.
Акциядорларнинг
йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини
шакллантириш санаси – 2023 йил 21 июнь.
Кун тартиби:
1.
Акциядорларнинг йиллик
умуммий йиғилиши раиси ва котибини сайлаш;
2.
Саноқ комиссияси аъзоларини
тасдиқлаш;
3.
Акциядорларнинг йиллик
умуммий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
4.
2022 йил якунлари бўйича
йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар туғрисидаги ҳисоботни
кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
5.
“Тошкент” РФБ АЖнинг 2022
йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари ва молиявий ҳолати тўғрисидаги
аудиторлик ташкилотининг аудиторлик ҳисоботини қўриб чиқиш;
6.
2022 йил якунлари бўйича
“Тошкент” РФБ АЖда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ва корпоратив бошқарув
Кодекси қоидалари тавсияларига риоя қилиш натижаларини қўриб чиқиш;
7.
“Тошкент” РФБ АЖ Кузатув
кенгашининг 2022 йил учун ҳисоботини тасдиқлаш;
8.
“Тошкент” РФБ АЖ нинг 2022
йил соф фойдасини тақсимлаш;
9.
“Тошкент” РФБ АЖ 2023 йилга
мўлжалланган аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва ушбу
ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш;
10.
“Тошкент” РФБ АЖ 2023 йил
бизнес-режасини тасдиқлаш;
11.
“Тошкент” РФБ АЖ “Дивиденд
сиёсати”ни тасдиқлаш
12.
"Тошкент" РФБ АЖ
ички хужжатларига ўзгартиришлар киритиш, жумладан:
-
"Тошкент" РФБ АЖ уставига,
-
"Тошкент" РФБ АЖ "Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида" ги
Низомига,
-
"Тошкент" РФБ АЖ "Кузатув кенгаши тўғрисида" ги Низомига.
13.
"Тошкент" РФБ АЖ
Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида
14.
"Тошкент" РФБ
АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлик битимларни аниқлаш.
Акциядорлар йиллик умумий йиғилишга оид барча маълумотлар (материаллар)
билан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй (РФБ
биноси) манзилида танишишлари мумкин. Боғланиш учун телефон - (71) 267-08-42.
Мурожаатлар душанбадан жумагача ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача қабул
қилинади.
Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар
вакилларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонунчилигига мувофиқ берилган ишончнома бўлиши шарт.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 58-моддасига асосан,
акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш чоғида умумий йиғилишда, кун
тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича
қарорлар қабул қилишда иштирок этиш имкониятини берадиган ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланилиши мумкин.
“Тошкент” РФБ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши