“Тошкент” РФБ нинг 2023 йил 15 июндаги бошқарув қарори
билан “O’RTA OSIYO TRANS” АЖ нинг
оддий акциялари (UZ7009030006) ORTS -
биржа тикери билан 2023
йилнинг 16 июнидан биржа котировкалаш варағи “Stock Market”
акциялар бозорининг “Стандарт”
категориясига киритилди.
“O’RTA
OSIYO TRANS” акциядорлик жамияти - Ўзбекистондаги етакчи автомобил ташувчиси,
Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик экспедиторлик компанияларидан бири 1992
йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо
вазирлиги қошида ташкил этилган.
2021
йил ҳисоботига кўра:
-
устав капитали – 1 484 215,00 минг сўм;
-
хусусий капитали – 3 414 494,00 минг сўм;
-
соф фойда – 110 537,00 минг сўмни ташкил этади.
Жамиятнинг операцион
фаолияти ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар “O’RTA OSIYO TRANS”
акциядорлик жамиятининг ҳисоботларида келтирилган.