Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-102-сонли Қарори ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти худудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ "Хоразмсувқурилиш" АЖ устав фондидаги 51,59 фоиз давлат акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда.
- Акциялар сони - 193 661 дона оддий акция;
- Бир дона акциянинг бошланғич нархи – 91 396,83 сўм;
- Акциялар пакетининг умумий бошланғич нархи – 17 700 001 494,63 сўм;
- Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
- Лотлар сони – 1 та .
Жамият фаолиятига оид ва молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни www.xorazmsuvqurilish.uz ва www.openinfo.uz сайтларидан олиш мумкин.
Савдолар "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси, NEGO- майдончасида 17.07.2023 йилдан бошланади.
Барча махаллий ва хорижий инвесторларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз.
Қўимча саволлар юзасидан 909939558 телефон рақамига мурожат қилишингиз мумкин.