«Тошкент» РФБ Бошқарувининг 2023 йил 2 ноябрдаги қарорига асосан «Тошкент» РФБ биржа котировкалаш варағи тўғрисида'ги Низомнинг 62-бандига мувофиқ ва Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 сентябрдаги 4-1801-2302/4712-сонли иши бўйича «Qashqadaryo neft-gaz qurilish va tamirlash» АЖни умумий тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширишни бошлаш тўғрисидаги қарорига асосан «Qashqadaryo neft-gaz qurilish va tamirlash» АЖ қимматли қоғозлари 2023 йил 3 ноябридан «Тошкент» РФБ биржа котировкалаш варағининг «Стандарт» тоифасидан чиқарилганлигини маълум қилади.