“Тошкент”
РФБ нинг 2023 йил 6 ноябрдаги бошқарув қарори билан “Orgres” АЖ нинг оддий акциялари (UZ7023070004) ORGS - биржа тикери
билан 2023 йилнинг 7 ноябридан биржа котировкалаш варағи “Stock Market” акциялар
бозорининг “Стандарт” категориясига
киритилди.
“Orgres” акциядорлик жамияти энергетика ускуналарини созлаш, илғор технологияларни
жорий этиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва ишлатиш
билан шуғулланувчи энергетика корхоналари фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги
корхона ҳисобланади.