«Тошкент»
Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти 2024 йил 29 март куни Тошкент
шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини эълон қилади.
Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишининг бошланиш вақти - соат 15.00. Йиғилиш иштирокчиларини
рўйхатга олиш вақти соат 14:45 дан 15:00 гача.
Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун
акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2024 йил 07 март.
Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган
акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2024 йил 25 март.
Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш шакли шахсан иштирок асосида амалга
оширилади.
Кун тартиби:
1) Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишининг Раиси ва котибини сайлаш;
2) Саноқ
комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш;
3) Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
4)
"Тошкент" РФБ Ажнинг янги ташкилий тузиламасини тасдиқлаш;
5) Жамият
уставига ўзгартириш ва қўшимча киритиш;
6)
"Давлат иштирокидаги корхоналар учун корпоратив бошқарув қоидалари"
тавсияларига амал қилиш мажбуриятини ва Корпоратив бошқарув қоидаларининг
тавсияларини қабул қилиш тўғрисида билдиришнома шаклини тасдиқлаш.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш
учун барча маълумотлар (материаллар) билан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани,
Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй (РФБ биноси) манзилида танишишлари мумкин.
Боғланиш учун телефон - (71) 267-08-42 (Корпоратив маслаҳатчи-Тураев Шукрулло
Ахматович). Мурожаатлар душанбадан жумагача ҳар куни соат 09.00 дан 18.00 гача
(танаффус - 13.00 дан 14.00 гача) қабул қилинади.
Акциядорларнинг навбатдан
ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар вакилларининг шахсини
тасдиқловчи ҳужжат ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига
мувофиқ берилган ишончнома бўлиши шарт.
“Тошкент”
РФБ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши