РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 25,27
Цена последний сделки : 26,18 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024
Цена закрытия : 4 100
Цена последний сделки : 4 098 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024
Цена закрытия : 2 160
Цена последний сделки : 2 159 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024
Цена закрытия : 1 100
Цена последний сделки : 1 120 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024
Цена закрытия : 1 700
Цена последний сделки : 1 700 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024
Цена закрытия : 10
Цена последний сделки : 9,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024
Цена закрытия : 30
Цена последний сделки : 29,99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024
Цена закрытия : 14 299
Цена последний сделки : 14 221 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024
Цена закрытия : 1,11
Цена последний сделки : 1,11 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 19.07.2024

«Тошкент» РФБ АЖ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш туғрисида
05.06.2024

«Тошкент» Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти 2024 йил 27 июн куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида (электрон почта манзили – info@uzse.uz) акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг бошланиш вақти - соат 15.00.

Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатга олиш вақти соат 14:45 дан 15:00 гача.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2024 йил 04 июн.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2024 йил 21 июн.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш шакли шахсан иштирок асосида амалга оширилади.

 

Кун тартиби:

 

1) Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг Раиси ва котибини сайлаш;

2) Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш;

3) Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

4) “Тошкент” РФБ АЖнинг 2023 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти ва молиявий ҳолатини текшириш натижалари бўйича аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш;

5) 2023 йил учун йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

6) Ҳисобот йилининг соф фойдасини (зарарини) тақсимлаш тўғрисида;

7) “Тошкент” РФБ АЖнинг 2024 йилга бизнес-режасини тасдиқлаш;

8) “Тошкент” РФБ АЖ молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш;

9) 2023 йил якунлари бўйича “Тошкент” РФБ АЖда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

10) “Тошкент” РФБ АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил учун ҳисоботини тасдиқлаш;

11) Жойлаштирилмаган оддий акцияларни бекор қилиш йўли билан устав капиталини камайтириш, шунингдек жамият уставига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш тўғрисида;

12) “Тошкент” РФБ 2024 йилга йиллик молиявий-хўжалик фаолияти юзасидан аудиторлик текширувини ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматлари учун тўловнинг максимал миқдорини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

13) Ички Низом янги таҳрирда тасдиқлансин:

а) “Тошкент РФБ” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”;

б) «Тошкент» РФБ АЖ Кузатув кенгаши тўғрисида»;

в) “Тошкент” РФБ АЖ ижроия органи тўғрисида”;

14) “Тошкент” РФБ АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш.

Акциядорлар 2024-йил 15-июндан бошлаб акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига оид барча маълумотлар (материаллар) билан Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзили бўйича танишишлари мумкин. Мурожаат учун телефон рақамлари – (71) 267-11 -73, (Бош методист - Тураев Шукрулло Ахматович). Кўриб чиқиш вақти душанбадан жумагача ҳар куни соат 09.00 дан 18.00 гача. Танаффус - 13.00 дан 14.00 гача.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар вакилларида шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ берилган ишончнома бўлиши керак.

 

“Тошкент” РФБ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши

Все новости Назад