«Тошкент» РФБ нинг 2024 йил 7 августдаги Бошқарув қарори билан «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг оддий акциялари (UZ7056880014) акциялар бозорининг «Stock Market» сегментининг «Транзит» категориясига, шунингдек, биринчи корпоратив облигациялар чиқарилуви (UZ6056887AA1) ва иккинчи корпоратив облигациялар чиқарилуви (UZ6056887AB9) 2024 йилнинг 8 августидан биржа котировкалаш варағи «Bond Market» облигациялар бозорига киритилди.
«Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг фаолияти тижорат банклари учун ипотека ликвидлигини ва узоқ муддатли молиялаштиришни таъминлашдан иборат.