«Тошкент» Республика фонд биржаси акциядорлик жамияти 2024 йил 03 октябр
куни Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй
манзилида (электрон
почта манзили – info@uzse.uz) акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг бошланиш вақти - соат
15.00.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши иштирокчиларини рўйхатга
олиш вақти соат 14:45 дан 15:00 гача.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар
бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2024 йил 10 сентябр.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига
эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 2024 йил 26 сентябр.
Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш шакли шахсан иштирок асосида амалга
оширилади.
Кун тартиби:
1) Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг Раиси ва котибини
сайлаш;
2) Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш;
3) Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
4) Оддий
акцияларни қўшимча чиқариш орқали устав капиталини кўпайтириш тўғрисида;
5) Акциядорлар
томонидан акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслик тўғрисида;
6) "Тошкент"
РФБ АЖ акцияларини қўшимча чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш;
7) 2024-йил
17-июлдаги ДАБА 03/09-2-21-17/701-сон хатига мувофиқ "Тошкент"
РФБнинг "Business-Daily media" МЧЖдаги улушини ўтказиш тўғрисидаги
масалани кўриб чиқиш;
8) Жамият
устави ва низомининг янги таҳририни тасдиқлаш:
"Тошкент"
РФБ АЖ Кузатув кенгаши тўғрисида;
"Тошкент"
РФБ АЖ ижроия органи тўғрисида.
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига оид барча
маълумотлар (материаллар) билан Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик
шоҳ кўчаси, 107-уй манзили бўйича танишишлари мумкин. Мурожаат учун телефон рақамлари
– (71) 267-11 -73, (Бош методист - Тураев Шукрулло Ахматович). Кўриб чиқиш
вақти душанбадан жумагача ҳар куни соат 09.00 дан 18.00 гача. Танаффус - 13.00
дан 14.00 гача.
Акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар вакилларида
шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
қонунчилигига мувофиқ берилган ишончнома бўлиши керак.
“Тошкент” РФБ акциядорлик жамияти кузатув кенгаши