РЕСПУБЛИКАНСКАЯ ФОНДОВАЯ БИРЖА
«ТОШКЕНТ»

Цена закрытия : 24.6
Цена последний сделки : 24.24 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025
Цена закрытия : 4,270
Цена последний сделки : 3,999.99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025
Цена закрытия : 2,100
Цена последний сделки : 2,050 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025
Цена закрытия : 949
Цена последний сделки : 960.02 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025
Цена закрытия : 1,410
Цена последний сделки : 1,534.99 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025
Цена закрытия : 9.5
Цена последний сделки : 9.34 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025
Цена закрытия : 31
Цена последний сделки : 31.97 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025
Цена закрытия : 3,699
Цена последний сделки : 3,495 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025
Цена закрытия : 1.14
Цена последний сделки : 1.17 ( 0.0 )
Дата последней сделки : 25.04.2025

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!!!
28.08.2019

ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!!!

 

Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади.

 

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида
 қисқача маълумот:

 

Эмитент номи“Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамияти (Хоразм вилояти Урганч шаҳар И.Досов кўчаси 2-уй);

Эмитентнинг фаолият соҳаси – Хидсизлантирилган тозаланган пахта ёғини ишлаб чиқариш;

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 23 сентябрдан “Тошкент РФБ” АЖ савдоларига қўйилади;

Давлат акцияларини эмитент устав фондидаги фоизи60,3 фоиз;

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони18 645 786 (ўн саккиз миллион олти юз қирқ беш минг етти юз саксон олти) дона оддий акция;

Бир дона акциянинг номинал қиймати365 (уч юз олтмиш беш) сўм;

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 8 396,72 (саккиз минг уч юз тўқсон олти сўм етмиш икки тийин) сўм;

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 156 563 444 221 (бир юз эллик олти  миллиард беш юз олтмиш уч миллион тўрт юз қирқ тўрт минг икки юз йигирма бир) сўм;

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) - 11 285 203 590 (ўн бир миллиард икки юз саксон беш миллион икки юз уч минг беш юз тўқсон) сўм;

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;

Лотлар сони – 1 (бир) та;

 

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи:   Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси 23-уй 

Телефон рақами: 0362 223-08-63

Телефакс рақами: 0362 223-08-00

Электрон почта манзили: хorazm@davaktiv.uz

Веб-сайт: www.davaktiv.uz

 

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.

Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.

Телефон рақами: +99890 993-95-58

Телефакс рақами: 0371 267-34-96

Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru

Веб сайт: www.ndvakt.uz

 

Эмитент: “Урганч ёғ-мой” АЖ

Манзил: Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, И.Досов кўчаси 2-уй 

Телефон рақами: 0362 227-11-32

Электрон почта манзили: info@urganchyog.uz, urganchoil@umail.uz,

Веб-сайт: www.urganchyog.uz

 

         Ҳурматли инвесторлар! Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.

        

Ўтказиладиган савдоларда омад ёр бўлишини тилаймиз!

 

Все новости Назад