Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади
Эмитент номи – “Гулистон Экстракт-ёғ” АЖ (Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон кўчаси 68-уй)
Эмитентнинг фаолият соҳаси – тозаланган пахта ёғи ҳамда бошқа озиқ-овқат ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи - давлат акциялари 2019 йил 5 ноябрдан “Тошкент” РФБнинг биржа савдоларига қўйилади;
Савдога чиқарилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи – 58,9 фоиз;
Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони - 290 796 (икки юз тўқсон минг етти юз тўқсон олти) дона оддий акция;
Бир дона акциянинг номинал қиймати – 1 999,0 (бир минг тўққиз юз тўқсон тўққиз) сўм;
Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи - 333 942,03 (уч юз ўттиз уч минг тўққиз юз қирқ икки сўм уч тийин) сўм;
Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги умумий бошланғич нархи - 97 109 006 555,88 (тўқсон етти миллиард бир юз тўққиз миллион олти минг беш юз эллик беш сўм саксон саккиз тийин) сўм;
Эмитентнинг устав фонди миқдори - 986 966 270 (тўққиз юз саксон олти миллион тўққиз юз олтмиш олти минг икки юз етмиш) сўм;
Савдо ташкилотчиси – “Тошкент РФБ” АЖ;
Лотлар сони – 1 (бир) та;
Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумин.
Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент РФБ” АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.
Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.
Сотувчи: Давлат активларини бошқариш Агентлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
Манзил: Гулистон шаҳар, 3-мавзе, Ўзбекистон шох кўчаси, 3-уй
Телефон рақами:(67) 226-53-15, 226-53-12
Телефакс рақами: (67) 226-53-12
Электрон почта манзили: sirdaryo@davaktiv.uz
Веб-сайт: www.davaktiv.uz
Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ
Манзил: Тошкент шахри, Мустақиллик шох кўчаси 107 уй.
Телефон рақами: +99890 993-95-58
Телефакс рақами: 0371 267-34-96
Электрон почта манзили: info@ndvakt.uz, msbu-depozitariy@mail.ru
Веб сайт: www.ndvakt.uz
Эмитент: “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ
Манзил: Гулистон шаҳар, 3-мавзе, Ўзбекистон кўчаси, 68-уй
Телефон рақами (67) 226-34-29, (97) 277-17-57, 226-35-29
Телефакс рақами: (67) 226-34-23
Электрон почта манзили: gulistonyog@umail.uz, gulistonmez@exat.uz
Веб-сайт: www.gulistonyog.uz
Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0371) 259-21-37, 1082.