Давлат активларини бошқариш Агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғига мувофиқ "Қўқон ёғ-мой" АЖ устав капиталидаги 51,0 фози давлат улуши фонд биржаси савдоларига чикарилди.
Мазкур давлат акция пакетини сотиб олиш истагида бўлган барча ишбилармон тадбиркорларни биржа савдоларига таклиф этиб қоламиз
Талабгорлар биржа қоидаларига мувофиқ "Тошкент" РФБнинг махсус платформаси орқали акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз таклифларини беришлари мумкин.
Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади
Давлат акция пакетларини биржа савдоларида сотиб олиш бўйича барча саволларга Агентликнинг инвестиция воситачиси ҳисобланган “Mulk Sarmoya Brokerlik Uyi” АЖга мурожаат қилиш орқали билиб олишингиз мумкин.